Жинсий тарбия (Барча ўқиши ва дўстларига улашиши муҳим)

Ўсмирлик йиллари бошланиб, йигит ва қизлар организмда кескин ўзгаришлар жараёни бошлангач, жинсий ҳаёт мавзуси ҳақидаги тўлиқ ва сифатли маълумот, билим ва кўникмаларга муҳтожлик сезилади. Ўз вақтида шу талаб сифатли ахборот манбаи орқали қондирилмас экан, бўшлиқ ўз-ўзидан сифациз манбадан олинган маълумот билан тўлдирилади. Маълумотнинг сифати, ишончлигига ҳеч ким кафолат бера олмайди.

Ўзбек оилаларининг неча фоизида ота-она ўз фарзандига жинсий ҳаёт сабоқларини бера олади? Жуда кам бўлса керак. Кимдир уялади, кимдир кўп нарсани, шунчаки, ўзи ҳам билмайди. Мактабда бу мавзу ўтиладими? Бизнинг мактабда ўтилмаган, масалан. Ўизларни тўплаб бир нарсаларни ўтишган, лекин ўғил болалар четда қолган. Кимдир мактабда эркак ва аёл ўртасидаги жинсий алоқалар мавзуси ёритилган дарсда қатнашган бўлса, шу блогпост остига коммент сифатида нима ўтилгани, қандай саволлар муҳокама этилгани ҳақида ёзиб ўтса, хурсанд бўлардим. Кўриб турибмиз-ки, ўсмирлар мактабда ҳам, оилада ҳам бу борада билим олмайди. Кўча-кўйда, газета-журнал, телевизор ва интернетда ўзи билганича маълумот тўплайди. Шулар асосида бу мавзу бўйича муайян қарашлар шаклланса, ажаб эмас.

Бу воқеани яқинда Иссиқкўллик нонвойхона (бўлка нон чиқарадиган) бошлиғи айтиб берди. Унинг айтишича, репродуктив соғлиқ борасида авваллари билими унча яхши бўлмаган, бунга эътибор ҳам бермаган. Яқин танишига шерик бўлиб бориб-келиш учун Бишкекка тренингга келиб қатнашган ва бир дунё янги маълумотлар билан қайтган. Қайтгач, қўли остида ишлайдиган 8 нафар аёлни олдига чақириб, менструация кунлари 3 кундан дам олиш бериши, бунинг учун ойликдан қирқмаслиги ҳақида маълум қилган. Яъни аёллар ҳайзли кунлари 3 кун ишга келмаслиги мумкин бўлган. Айтишича, шундан кейин аёлларнинг бошлиққа ҳам, ишга ҳам муносабати ўзгарган. Самарадорлик ошган, ғалва-жанжаллар анча озайган.

Ишончим комилки, агар ёшларга аввал бошдан шундай дарслар бериб борилса, тартибсиз жинсий алоқалар сони ҳам, бунинг натижасидаги турли жинсий йўл билан юқувчи касалликлар сони ҳам анча камайган бўларди. Сабаби, ёшларда ўз организмига нисбатан ҳурмат, жавобгарлик ҳисси тарбиялаб борилади. Ўолаверса, бахтли оилалар сони ҳам анча ортади. Жинсий ҳаёт оила мустаҳкамлигининг энг асосий устунларидан биридир.

Шермуҳаммад Абдуғофуров

Deb xabar tarqatadi quydagi manba.

Do'stlaringizga Ham Tarqating!
612 YOQDI 2 YOQMADI
- Joylandi: 29.08.2016 22:08
- Kanal: Jinsiy Xayot!
Izoh Qoldirish!
06_w Gap yoq
Gap yoq
рахмат ажойиб!!!!
Ажоеб раҳмат
!Javob Javohir 21:53
06_w
Ismingiz:
E-Mail:
Ko'd:
waplog <
Lower Reklama!
QAYTISH
BOSH SAHIFA

WEB | Copyright Design by ISLIMBEK
Design version 9.3

waplog spywap.net SAYSTAT.RU