ДАҲШАТ: Фарзандсизлиги учун рафиқасини икки қўлини кесиб ташлади

Кениядаги эр-хотиннинг уруши бир неча давлатлар раҳбари ва ҳалқаро ташкилотларни оёққа турғазди. Етти йилдан бери фарзанд доғида ўтаётган эркак аламидан рафиқасининг икки қўлини кесиб ташлаган ва бошига куч билан уриб бир қулоғини кар қилиб қўйган.

Жаклин Мведа ва Стивен 10 йил аввал танишишган ва уч йил бирга юриб сўнг, турмуш қуришган эди. Оилада фарзанд бўлмагач, уларнинг муносабати йилдан-йилга совуб борган, хар кунги уруш жанжаллар аёлни ҳаётдан бездираёзганди. Стивен доим уйга ширакайф қайтиб, Жаклинни дўппослар эди. Аммо Жаклин черковга бориб, дуо қилар ва сабр билан бахтли кунларни кутиб яшаб келмоқда эди.

Черковдаги Ота Жаклинга нима бўлса ҳам оилани сақлаб қолишни,сабр қилишни маслаҳат берарди.

Шу йилнинг 23 июль кунида Жаклинга  эри Стивен жаҳл билан ташланиб уни ура кетади. Стивен Жаклиннинг икки қўлини узиб ташлаб, уриб қулоғини кар қилади. Бу ишларни 34 ёшли Стивен алкаголь ичимлик таъсирида содир этган.

Жаклиннинг отасининг айтишича куёви доим қизига таҳдид қилиб келган ва уларнинг фарзандсизлигида рафиқасини айблаган.

Воқеа содир бўлган куниёқ полиция Стивенни қидиришга тушади. Эртаси куни эса Стивен рафиқаси ётган касалхонага ўз оёғи билан кириб келади. Жаклинга ёрдам кўрсатган шифокорлар уни мутлоқо соғломлигини айтишади, у бепушт эмасди. Шифокорлар муаммо Стивенда бўлиши мумкинлигини тахмин қилишади.

Хозирда Жаклин онасини уйида муолажаларини давом эттирмоқда. Жаклиннинг аянчли ахволига тегишли ташкилотлар ва элчихоналар бефарқ қараб туришмади. Кения парламенти вакили Жаклинга протез қўллар ваъда қилди. Бангладеш элчихонаси Жаклинни уч ой озиқ-овқат ва дори-дармон билан таъминлайдиган бўлди. Бошқа ҳуқуқни мухофаза қилувчи ташкилотлар аёлга моддий ёрдам ажратганлар.

Жаклин журналистларга интервью берар экан, кўз ёшларини бинт билан боғланган қўллари билан артиб, эрининг инсофга келиб қолишига умид қилганини, уни авваллари яхши инсон бўлганини сўзлаб берган.

Daily nation маълумотлари асосида тайёрланди.

Do'stlaringizga Ham Tarqating!
450 YOQDI 1 YOQMADI
- Joylandi: 10.08.2016 21:27
- Kanal: Xayotiy Xikoyalar!
Izoh Qoldirish!
Ayolning sabr toqatiga qoyil qolsa arziydi
!ORG XONANDA Ilhomchik Official!
Ayol kishiniyam uradimi QAYTAR DUNyo besh batar bup qatadi xali uziga
Ismingiz:
E-Mail:
Ko'd:
waplog <
Lower Reklama!
QAYTISH
BOSH SAHIFA

WEB | Copyright Design by ISLIMBEK
Design version 9.3

waplog spywap.net SAYSTAT.RU