Moqina.Net
SAYT MENUSI!
QO'SHIMCHA MENU!
REKLAMA!
TAFIYADAGI RASMLAR!
14-Yanvar Uchun Qizlarga Sherlar!

XARBIYLAR HAQIDA!
Кўзингизнинг қаросидай сақлагайсиз, 
Юрт ишончин иймон қадар оқлагайсиз, 
Қўриқлайсиз шому саҳар дилда Ватан 
Номус-ори, эътиқоди бут капитан. 

Карвонбоши суянгайдир Сиз-мардларга, 
Сиз бермайсиз элингизни «чанг-гард»ларга. 
Ёв келса гар олишасиз кечиб жондан, 
Сиз жасурсиз хамда мағрурсиз капитан. 

Сиз Ватанга ярашгайсиз, олгумдир тан, 
Ватан сизга ярашгайми ё капитан? 
Қизиқтирмас ўзга нарса, ё гулбадан, 
Орзуингиз ОМОН бўлса бўлди Ватан. 
Сиз шу юртнинг аҳди баланд ўғлонисиз, 
Сиз борсиз-ки, беҳавотир қўрғонимиз. 
Фахрлангум гоҳ ошкора, гоҳо четдан- 
Сиз борсиз-ки, ҳадигимиз йўқ капитан!.
 
***** ****** ***** ****** ******* *******
Бирингиз угилсиз, бирингиз ёрсиз, 
Бирингиз инимиз, ишда хамкорсиз. 
Огиримиз енгил килиб доимо, 
Яхши хамки бахтимизга сиз борсиз. 

Мухтожлик сезамиз химоянгизга, 
Ва лек чидолмаймиз киноянгизга. 
Ер ва кукка сизни ишонмай, 
Доим айланурмиз хамсоянгизга
 
****** ******* ***** ***** ***** ******
 
Йигитлар ҳалқларнинг мактови-кўрки 
Наслнинг жавҳари, давлат таянчи, 
Юртнинг ободлиги, тўйлар сабаби, 
Элнинг гуркираши, файзи, қувончи. 
Йигит омон бўлса, хавфу-хатар йўқ, 

Қалқон бор, қалъа бут, қўрғон саломат, 
Қизлар кулгусида авжу даромад, 
Чоллар уйқусида жаннат, фароғат
 
***** ****** ***** ****** ******* *******
 
Хонадон обрўйи, тахти-эркақдир, 
Болалар қувончи, бахти-эркакдир. 
Аёллар қудрати мулки-эркакдир, 
Ватаним ғурури кўрки-эркакдир. 

Эркак бор, боғларда гуллар очилар, 
Улар бор, қалбларга қувонч сочилар. 
Оила бутундир улар боридан, 
Ҳаётин кизғанмас дўсти, ёридан. 


Дастурхон қутлиги - улар меҳнати, 
Устимиз бутлиги - улар ҳиммати. 
Фарзандлар чироғи - улар борлиги, 
Муҳаббатнинг бизга мудом ёрлиги. 

Эркаклар мардлиги берур ифтихор, 
Уларда меҳр бор ва муҳаббат бор. 
Фарзандин эртасин ўйловчи улар, 
Оила обрўйин қўлловчи улар. 

Шундай йигитларни севар халойиқ, 
Шундайин эркаклар меҳрга лойиқ. 
Улар элимизнинг содиқ посбони, 
Улар бор, тинч эрур юртнинг осмони. 

Байрам муборакбод, азиз эркаклар, 
Тилаймиз сизларга эзгу тилаклар. 
Омон бўлинг бола, оналар учун, 
Сезинг доим аёл меҳрининг кучин
 
***** ** ******** * *** ** ** * *** * *
 
Эркакдан омадни аяма фалак, 
Жонини асрагил, этмагил халак. 
Омадни қўш-қўш бер, бахтини бекам, 
Номардга зор этма, кўрмасин алам. 

Эркакдан омадни аяма ҳаёт, 
Муҳаббат қасрин ҳам этмагин барбод. 
Ишига унум бер, ҳамёнига пул, 
Билагига куч бер, эй қодири дил! 

Майлига ҳар замон ичиб “шер” бўлсин, 
Майсага ағанаб усти кир бўлсин. 
Кайфи ўтиб кетар йигитчиликда, 
Ер бўлмасин фақат, фақат эр бўлсин! 

Тан-жони соғ бўлсин, тўрт муччаси соғ, 
Уйидан бахт топсин, кайфи бўлиб чоғ. 
Оғзига ош бер-у, кўзга ёш берма, 
Мард эркак хор бўлса фалак-дош берма! 

Номардга зор қилма, душманига хор, 
Шаънини букмасин, ҳеч қайси дилдор. 
Сен унга қудрат бер, кўнглига ғурур, 
Токим йиқилмасин юрагида ор. 

Ҳиёнат этмасин ёри бериб панд, 
Оёғидан чалмасин ҳеч қайси номард. 
Аёлдан қолмасин дилдаги доғи- 
Аллоҳим, асрагин бўлиб паноҳи. 

..Эркакнинг бошини эгма, эй фалак?!
 
****** ** ******* * ***** * ****** ******
 
Кимдир чўпак отса ўзбек номига, 
Тегади ғурурнинг баланд томига, 
Юрак зириллайди, кўзда чақнар ўт, 
Тортади аламли ўйлар домига… 

Шукурким, юрт-ел тинч, бут қўрғонлари, 
Сарҳадини тутган алп ўғлонлари, 
Боласин бешикда қучган келинчак, 
Тупроғини севган бобожонлари. 

Бу замин ичинда битта Ватан бор, 
Бир боғ бор , бир гулшан , битта чаманзор! 
Оҳ , менинг юрагим - жон, Ўбекистон, 
Менинг муҳаббатим акс этган диёр. 

Кўтаринг борича бу эл шонини, 
Кўрсатинг дунёга бор имконини, 
Ғаюрларнинг дами ичида қолсин, 
Эъзозлаб олишсин тилга номини.
 
******* ****** ******** ******* *****
 
Бир кеча қўққисдан уйғониб кетдим, 
Соатга қарасам, иккими ё уч. 
(Эҳтимол совуқдан) жунжукди этим, 
Ташқарига тортди аллақандай куч. 

Қандайдир шарпани илғаб ўзича, 
Гўё огоҳ этиб бизларни хавфдан, 
“Ҳавф, ҳавф”, дея бор овозича 
Кучук ҳурар эди қўшни тарафда. 

Кўнгил-да, атрофни кўздан кечирдим, 
Шукрки, ҳаммаёқ тинч ва осуда. 
Тунчироқ нурида кўриб, энтикдим, 
Фарзандларим ётар қатор уйқуда. 

Ҳовлида ўйноқлаб, куйлайди шамол, 
Бир-бирин рақсга тортар хазонлар. 
Дарахтлар жимгина сурмоқда хаёл, 
Бошини тебратар гулу райҳонлар. 

Тинчлик, ҳотиржамлик – эзгу тушунча, 
Шаксиз, яратганнинг инояти – бу. 
Ва айни пайтда қанчадан қанча, 
Бедор нигоҳларнинг шарофати – бу. 

Кунни кун, тунни тун, демай, сарҳадда, 
Бедор, сергак турган, эй аскар укам, 
Сизлар бор, яшаймиз тинч, фароғатда, 
Яхшиям сизлар бор – бизларга не ғам. 

Тинчлик қадрин билдим ота бўлгач мен, 
Шулар бор, кўнаман ҳаёт ғамига. 
Бола кулгусига, айтгил, нима тенг, 
Дунёни алишмам табассумига. 

Сенга кўнгилдаги борини айтай, 
Сабру сабот тилай айни чоқда ман. 
Яхши ният билан сизларга атай, 
Учта ўринбосар ўстирмоқдаман. 

Мудомки турибсиз кўкракни кериб, 
Йўл йўқ ҳавотирга, йўл йўқ қайғуга. 
Энди дилбандларим ёнига кириб, 
Уйқуга кетаман, ширин уйқуга.
Do'stlaringizga Ham Tarqating!
- Joylandi: 13.01.2017 21:48
- Kanal: Tabrik Sherlar
Izoh Qoldirish!
Ajoyib satrlar
Siz hali ro'yhatdan o'tmadingiz shu sababdan izoh qoldirolmaysiz, iltimos besh daqiqa vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting!

waplog
waplog