Ko'zdan Kechirish

Тагликни алмаштирамиз

Қиз гўдакка инфекциялар билан зарарлантирмаслик мақсадида, олдидан орқага қараб ювишга қатъиян риоя қилишни ёдда тутинг. Таглик остидаги тери қизаришга ва яллиғланишга мойил, шу сабабдан уни алоҳида аҳамият ва эҳтиёткорлик билан парвариш қилиш керак. Терини эҳтиёткорлик билан тозалайдиган фақат юмшоқ воситаларни танланг.

Сизга қуйидагилар керак бўлади:
  • Тоза таглик
  • Чўмилтириш учун гўдаклар кўпиги ёки намли гигиеник сочиқлар
  • Таглик ости гўдаклар креми

Йўргаклаш мосламачага гўдакни ётқизинг

  • Ишлатилган тагликни ечиб олинг
  • Эҳтиётлик билан бир қўл билан гўдакни оёғини кўтаринг, бошқаси билан ишлатилган тагликни олиб ташланг. 
  • Гўдакнинг таглик атрофидаги терисини чўмилтириш учун гўдаклар кўпигини ишлатган ҳолда оқар сувга ювинг. Сиз шунингдек намланган гўдаклар сочиғидан фойдаланишингиз мумкин.
  • Таглик остига крем суртинг. Крем тозаланган терига юпқа қатлам билан суртилиши керак.
  • Гўдакнинг тагига тоза таглик қўйинг. Оёқларини туширинг. Ёпишқоқ мосламани рангли чизиққа мослаб тақинг. Бу ёпишқоқ мослама кўп маротабалиги билан жуда қулай, чунки тақиб ечишни кўп маротаба амалга ошириш мумкин.

Агар сиз нам сочиқни ишлатсангиз, таглик атрофидаги терини тозалашда нажас (кал) жинсий органларига тегмаслиги учун қориндан бел томонга амалга ошириш зарур.

Таглик алмаштира туриб, гўдакнинг нажасига (стул) эътибор беринг. Янги туғилган гўдакнинг дастлабки уч кунида ибтидоий ахлати – меконий (тўқ рангда) чиқади. Кейинчалик стул сарғиш рангда бўлади, суюқ консистенция ва ачиган хидга эга бўлади. Кўкрак сути билан овқатлантиришга нажас (стул) суткасига 5-6 мартадан 8 мартагача бўлади. Шунинг учун ҳар бир эмизишдан аввал, гўдак таглигини алмаштириш тавсия қилинади.

Таглик алмаштириш воситаларини танлаймиз.

Таглик остидаги терини илиқ сув ва тозалаш воситалари ёрдамида тозаланади, чунки самарали тозалаш учун фақатгина сувнинг ўзи кифоя эмас. Оддий қаттиқ совун бу ҳолатда тавсияланмайди. У терини қуритади ва терининг устки ҳимоя қатламига зиён етказади ва терини яллиғланишига олиб келиши мумкин. Шунинг учун суюқ тозалаш воситаларидан фойдаланиш афзалроқ.

Ҳар бир тагликни алмаштириш жараёнида албатта ҳимоялаш кремдан фойдаланиш зарурдир. Сиз энг замонавий тагликлардан фойдаланган ҳолда ҳам, таглик остидаги гўдак қўшимча ҳимояга мухтож. Бундан ташқари, тери яллиғланишини олдини олиш учун гўдакка “ҳаво ванналари” жуда ас қотади. Шунинг учун таглик алмаштирганингиздан сўнг, гўдакни кийимсиз қолдиринг. Бир оз гўдак териси дам олгандан сўнг, таглик ости кремини суринг, бу крем гўдак терисини намлик (сийдик, ахлат) дан асрайди, ҳамда терини яллиғланмаслигини олдини олади.

Taronani do'stlaringizga Ham Tarqating!
- Joylandi: 10.04.2016 02:56
- Kanal: Shirintoyingiz Uchun!
Izoh Qoldirish!
Ismingiz:
E-Mail:
Ko'd:
Moqina.Net » Bosh Sahifaga » Shirintoyingiz Uchun!ga » Qizlarga Maslahat!ga
waplog <
Lower Reklama!
QAYTISH
BOSH SAHIFA

WEB | Copyright Design by ISLIMBEK
Design version 10.01

waplog spywap.net SAYSTAT.RU