Ko'zdan Kechirish

Рангларни ўрганамиз

Гўдаклар икки ойлик бўлганларида рангларни ажрата бошлайдилар. Уларнинг энг биринчи бўлиб бошқа ранглардан фарқлай оладиган ранглари қизил ранг ҳисобланади. 6 ойлик чақалоқлар сариқ ва яшилни, кейинроқ эса мовий рангни фарқлай бошлайдилар. Беш ёшга тўлганларида эса ҳамма рангларни ажратиб, номларини бемалол айта оладиган бўладилар.

Фарзандингизга рангларни фарқлай олиши учун, аввало, ўзингиз кўмак беришингиз керак бўлади. Унга хар ҳил ранглардаги ўйинчоқларни олиб беринг. Аммо шошилманг, рангларни бирданига эмас, битта-биттадан ўргатиб боринг, чунки миттивой ҳаммасини бирданига эслаб қололмайди. Масалан, душанба куни қизил рангни ўргатсангиз, сешанба куни сариқ ранг ва ҳ.к.

Келинг, қизил рангдан бошлайлик. Демак, болангизнинг атрофига бугун фақат шу рангдаги шакллар, ўйинчоқларни қўйинг ва ҳар бирининг номини, рангини айтиб чиқинг. Унутманг, болангизга нотаниш номларни эслаб қолиш жуда қийин, шунинг учун сиздан улкан сабр-тоқат талаб этилади. У рангларни фарқлай бошлагач, икки хил рангдаги ўйинчоқларни аралаштириб беринг. Агар яхши "дарс" ўтган бўлсангиз, болангиз рангларнинг номини ва фарқини айтиб бера олади.

Taronani do'stlaringizga Ham Tarqating!
- Joylandi: 10.04.2016 02:56
- Kanal: Shirintoyingiz Uchun!
Izoh Qoldirish!
Ismingiz:
E-Mail:
Ko'd:
Moqina.Net » Bosh Sahifaga » Shirintoyingiz Uchun!ga » Qizlarga Maslahat!ga
waplog <
Lower Reklama!
QAYTISH
BOSH SAHIFA

WEB | Copyright Design by ISLIMBEK
Design version 10.01

waplog spywap.net SAYSTAT.RU