Ko'zdan Kechirish

Она ва гўдак: меҳр алифбоси

Гўдак ривожланишининг илк босқичидан унинг ўз онаси билан бўлган узвий боғлиқлигини шакллантириш ва мустаҳкамлашнинг ниҳоятда зарурлигини рад этиш мушкулдир. Бу эмоционал боғлиқни мустаҳкамлаш услублардан бири массаждир.

Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, меҳр билан қўл текказиш (силаш) нафақат гўдакка ривожланиш имкониятини берибгина қолмай, балки она ва гўдакни яқинлаштирар экан. Меҳр билан силашлар гўдакнинг келажакда ўзига, атрофидаги инсонларга ва атроф оламга қандай муносабатда бўлишига таъсир этади. Биз сизга гўдагингиз билан сиз ўртангиздаги боғлиқликнинг мустаҳкамланаётганлигининг баъзи бир белгилари ҳақида айтиб ўтмоқдамиз.

Енг аввало гўдакнинг сизга талпинишига эътиборингизни қаратиш лозим. Унинг ҳаракатлари кўп нарсаларни англатиши мумкин, масалан “Мени тезроқ бағринга бос”, “Қўлинга ол”, “Сени кўрганимдан жуда хурсандман” ва шу ҳаракатлар сизларнинг бир бирингизга узвий боғлиқлигингизни кўрсатади. Фарзандингиз ўсиб ривожланиш жараёнида унинг ҳаракатларига бўлган эътиборингиз унинг ривожланишига ва онгли равишда сизга интилишига, талпинишига ёрдам беради, шуларнинг барчаси гўдакнинг ҳаракатлари онгли равишда амалга ошаётганини билдиради. Демак гўдак ривожланишининг янги босқичи бошланади.

Жилмайиш – бу меҳрнинг аниқ исботи эмасми? Сизнинг қўл теккизишингиз гўдагингизда қувонч уйғотаяптими, демак вақт ўтган сари тез-тез жилмая бошлайди. Бу илк жилмайишлари кейинчалик ҳам сизга ва сизнинг унга жилмайиб боқишингизга гўдакнинг келажакдаги онгли реакцияси бўлиб қолади. Бу эса гўдагингиз ўзини ҳавф-хатардан холис сезаётганлигини ва бу улкан оламни забт этишга тайёрлигини билдиради.

Кўрганингиздек, гўдагингиз билан узвий боғлиқликни турли усуллар билан мустаҳкамлаб борар экансиз – бу билан ўзингиз ва гўдагингиз ривожланишига гувоҳ бўласиз. Кундан-кунга иккалангиз ҳам тобора яқинлашиб борасиз. Мана шу барча хурсандчиликлар, силаб сийпашлар, қарашлар, уни бағрингизга босишингиз ҳақиқатдан ҳам гўдак иккалангиз орангиздаги алоқани мустаҳкамлайди, яъни гўдагингизга ҳар томонлама, мукаммал гормоник ривожланишига ёрдам беради. Ўзингизнинг оналик туйғуингизга ишонинг, унга қулоқ тутинг, чунки гўдагингиз билан бўлган муносабатингиз сизга ва унга фойда келтиради… бугун… эртага… ва доимо.

Taronani do'stlaringizga Ham Tarqating!
- Joylandi: 10.04.2016 02:56
- Kanal: Shirintoyingiz Uchun!
Izoh Qoldirish!
Ismingiz:
E-Mail:
Ko'd:
Moqina.Net » Bosh Sahifaga » Shirintoyingiz Uchun!ga » Qizlarga Maslahat!ga
waplog <
Lower Reklama!
QAYTISH
BOSH SAHIFA

WEB | Copyright Design by ISLIMBEK
Design version 10.01

waplog spywap.net SAYSTAT.RU