Ko'zdan Kechirish

Чақалоқни чўмилтириш

Чўмилтириш вақти гўдак ёшига қараб белгиланади. Янги туғилган гўдакларни 5 дақиқагача чўмилтириш мумкин, 3-4 ойлик гўдакларда эса 12-15 дақиқагача боради.

Чўмилтириш бу – фақатгина зарур гигиена ва чиниқтириш бўлибгина қолмай, она ва бола ўртасида нозик мулоқот ҳамдир. Энг яхшиси ҳар доим гўдакни бир вақтда, кечки эмизиш олдидан чўмилтирган маъқул. Сув ҳарорати 37C ларни ташкил қилиши лозим. Ҳаммом ҳавосининг ҳарорати эса 24-25С ташкил қилиши керак.

Кўпчилик гўдаклар учун чўмилиш вақт ўтиши билан завқли муолажага айланади. Аммо аввалига бу муолажа сиз ва фарзандингизга ёқмаслиги мумкин. Гўдак яланғоч ҳолида ўзини ноқулай сезади, она эса кичкинагина одамчани қўлига олишдан ҳайиқади. Энг биринчи чўмилтириш туғруқхонадан чиқишингизга тўғри келади. Бу муолажа осон бўлиши учун, керакли нарсаларни олдиндан тайёрлаб олинг.

Йўргак мосламасида мана бу нарсаларни тайёрлаб қўйинг:

  • Тоза кийим (распашонка, ползунки, пайпоқ, шапка)
  • Тоза чит йўргак
  • Таглик
  • Пахталик чўплар
  • Водород пероксиди эритмаси
  • 2% ли кўкдори ёки 1% ли хлорофиллипт эритмаси
  • Гўдак таглик ости креми
  • Болалар креми ёки гўдак учун махсус молочко
  • Соч учун мўйтароқ

Чўмилтиришни бошлашдан олдин сувни ҳароратини термометр билан ўлчаб олинг. У 37C атрофида бўлиши керак. Бундан иссиқ сувда гўдак исиб, совуғида совиб кетиши мумкин. Натижада фарзандингиз инжиқланиши мумкин, ва ёқимли бўлган муолажа катта муаммога айланиши турган гап. Гўдакни биринчи кунлариданоқ ишлатилиши мумкин бўлган чўмилиш воситасини сувга қўшинг. Юмшоқ суюқ воситалар кундалик ишлатиш учун мос келади.  

Сизга қуйидагилар керак бўлади: 

  • Гўдак ванночкаси
  • Чайинтириш учун обдаста ёки ёғлоғи 
  • Сув учун термометр
  • Чўмилиш учун кўпик шампун
  • Капюшонли катта ҳаммом сочиғи

Бошлаймиз:

  • Ванночкага керакли миқдорда сув тўлдиринг, чўмилиш учун махсус кўпик шампун солиб аралаштиринг.
  • Гўдакни ечинтиринг ва эҳтиёткорлик билан сувга туширинг. Унинг кураклари чап қўлингизнинг панжасида, боши эса билагингизда (агарда сиз ўнақай бўлсангиз). Бошқа қўлингиз билан гўдакни ювасиз. 
  • Бўш қўлингизда эҳтиёткорлик билан сув қуйинг. Гўдак жиддийлашса ёки йиғласа ҳиёл жилмайинг ва у билан сухбатлашинг.
  • Қўлингизга озгина миқдорда кўпик шампундан олинг кўпиртиринг ва ювишга киришинг.
  • Гўдакни кетма-кетлик асосида ювинтириш лозим: бўйин, кўкрак, қорин, қўлчалари ва оёқчалари, белини ундан кейин бошини.
  • Бўйнидаги бўғинларни, қўлтиқ остини, бут бўғинларини, тирсак ва тизза букилмаларини тозалаб ювинг.
  • Бут орасини тозалаб ювиш зарур. Инфекция кирмаслиги учун гўдакларни олдидан орқага қараб ювиш керак. Қиз болаларда жинсий аъзоларини эҳтиёткорлик билан ҳар бир бўғинини ювинг, ўғил болаларни ҳам еҳтиёткорлик билан жинсий аъзосини (тухумдонларини тегманг), кейин анал тешиги атрофини ювинг.
  • Кунда гўдак бошини ювиб туриш зарур, чунки одатда гўдак боши қаттиқ терлайди.
  • Фарзандингиз бошини қўлингиз билан ушлаб турган холда орқага эгилтиринг. Сочларига юзидан манглайга қараб сув қуйинг, озгина кўпик-шампундан суртиб кўпиртиринг.
  • Бошнинг терисини массаж қилинг, ундан сўнг кўпикни нозик ҳаракатлар билан юзидан гарданига қараб ювиб ташланг.
  • Энди гўдакни обдастадаги сув билан чайишингиз мумкин. Обдастадаги сув чўмилтирилган сувдан 10С га илиқроқ бўлиши керак. Гўдакни сочиққа ўранг ва тоза тагликка ётқизинг.
  • Биринчи ўринда гўдакнинг бошини кейин танасини қуруқлаб олинг. Ҳар бир танадаги бўғини эътибор билан артилиши керак.
  • Киндик ярага ишлов беринг. Яра ҳали битмаган бўлса, чўмилишдан кейин уни сочиқ билан енгилгина қуритинг. Кейинг пахта чўпини олиб, уни 3% водород перикиси билан хўлланг. Ортиқча намликни тоза пахта чўпи билан олиб ташланг. Кўкдори ёки хлорофиллипт 1% ли эритмасида ҳўлланган бошқа пахта чўпи билан киндик ярасига ишлов беринг. Ёки педиатрингиз тавсиясига риоя қилинг.
  • Гўдак кремини ёки гўдак молочкосини ҳамма бўғинларига суртиб чиқинг.
  • Бут бўғинларига ва таглик остига таглик ости кремини суринг.
  • Таглик тақинг ва фарзандингизни кийинтиринг. Бош кийим эсингиздан чиқмасин. Фарзандингиз энди озода ва жуда чиройли бўлди, энди уни эмизишингиз мумкин.

Қаттиқ совун билан гўдакни чўмилтириш тавсия қилинмайди.

Чўмилтириш воситаларини танлаймиз. 

Дермотолог мутаҳассислари ўзини жуда ҳам зўр тозалаш воситаси деб тавсияланган машхур қаттиқ совунни, аллақачон катта одам териси учун зарарлигига амин бўлишган, гўдак териси ҳақида сўз очмасак ҳам бўлади. Инсоннинг тери юзида ҳимоя қоплами (гидролипид мантияси) мавжуд, шу ҳимоя қоплами инсон терисини ташқи агрессив муҳитдан - қуёш, шамол, сув ва бошқалардан ҳимоя қилади. Гўдакларнинг тери юзидаги ҳимоя қоплами жуда юпқа ва нозикдир, чунки унинг баркамоллашиши 3 ёшга тўғри келади. Гўдак терисининг pH даражаси 6,5 ни ташкил қилади ва бир неча ой давомида 5,5 гача ўзгаради (суст нордон). Худди шу омил микроблардан сақланишда катта ҳимоя қилади.

Оддий қаттиқ совуннинг pH даражаси 10 га тенг, алоҳида юмшатиш воситалари ёрдамида ҳам 7 гача тушуриши мумкин. Совуннинг таркибидаги ишқор терининг ҳимоя қобиғини “йўқ қилиб” ташлайди. Бу эса нозик таъсирчан гўдак териси инфекцияланишига олиб келади. Гўдак организими ҳимоя қобоғини тиклашга ҳаракат қилади ва терининг чуқур қатламларидан намликни ўзига тортади. Шу тариқа нозик гўдак терисининг чуқур тўқималари қурийди, ҳар қаттиқ совун ишлатилганда терини қуриши кучаяди.

Мана шу сабабдан мутаҳассислар совун ва ишқор компонентлари бор воситалардан бутунлай воз кечишни тавсия қилади. Юмшоқ, таркибида совун бўлмаган кўпик ва крем гели гўдак териси юзидаги сув ва ёғларни эритадиган кирлардан тери ҳимоя қопламини зарарлантирмаган ҳолда тозалайди.

Taronani do'stlaringizga Ham Tarqating!
- Joylandi: 10.04.2016 02:56
- Kanal: Shirintoyingiz Uchun!
Izoh Qoldirish!
Ismingiz:
E-Mail:
Ko'd:
Moqina.Net » Bosh Sahifaga » Shirintoyingiz Uchun!ga » Qizlarga Maslahat!ga
waplog <
Lower Reklama!
QAYTISH
BOSH SAHIFA

WEB | Copyright Design by ISLIMBEK
Design version 10.01

waplog spywap.net SAYSTAT.RU