Ko'zdan Kechirish

Чақалоққа сўрғич керакми?

Сўриш рефлекси чақалоқ ҳаётининг илк босқичи, бола ҳали она қорнида бўлган пайтидаёқ пайдо бўлади. Бола олти ойлик бўлганидан кейин сўриш инстинкти аста-секин сўна бошлайди. Бироқ кўпчилик чақалоқлар она кўкрагини эмиб бўлганидан кейин барибир сўришга эҳтиёж сезишади. Сўриш орқали бола қаноатланиш ва ҳотиржамлик хиссини туяди. Агар бола сўрғични доимо сўриб юришга одатланган бўлса, уни ташлашга қийналади. Бармоқларини, тилини, лабини, яктагининг ёқасини, ёпинчиғининг четини сўра бошлайди. Буларнинг ҳаммаси жағ шаклининг ўзгаришига, “тишлаш” ва овқат чайнашнинг бузилишига, нутқнинг нотўғри ривожланишига, руҳиятига салбий таъсир кўрсатишига олиб келади. Стоматологларнинг фикрича, сўрғич сўриш боланинг тишлари нотўғри шаклланиб қолишига олиб келиши мумкин экан.

Баъзи оналар оғзидан нафас олмасин деб сўрғич беришади. Бу нотўғри. Бола билан сайр қилганда ҳам сўрғич берманг, акс ҳолда бола оғзини очиб юрадиган бўлиб қолади. Бурнида қатқалоқлар бўлмаслигига эътибор беринг. Оғиздан доимий нафас олиш нафас йўлларида бирон нуқсон ёки касаллик борлигидан далолат беради. Бундай ҳолларда, болани тезда томоқ, қулоқ ва бурун касалликлари шифокорига олиб боринг. Бола ухлаб ётганида оғзи очилиб қолса уни ёпиб қўйинг. Боланинг оғзи мудом сўрғич билан банд бўлса, бу унинг ақлий ва руҳий ривожланишига салбий таъсир кўрсатади. Чунки жажжи болага унинг оғзи предметларни тадқиқ қилиш “ускунаси” бўлиб хизмат қилади.

Кўпчилик болаларда туғилган пайти пастки жағ юқори жағга нисбатан анча кичик бўлади. Бироқ олтинчи ойга бориб, улар ҳажми тенглашади. Бунга боланинг зўр бериб сўриши ёрдам беради: бола сўрганда пастки жағ олдинга чиқади. Болани кўкрак бериб эмизиш эса бу ишни енгиллаштиради. Онанинг сути кўп бўлса, болани эмизишдан олдин озгинасини соғиб ташлагани маъқул. Шунда бола кўкракни қаттиқроқ сўра бошлайди. Болани сунъий овқатлантирганда сўрғич қаттиқроқ, калта, учида майда-майда тешикчалари бўлиши керак.

Болага сўрғич бериш мумкин агар:

  • Чақалоқнинг қорнида дам йиғилган бўлса.
  • Қорни тўқ бўлса-да оёқ-қўлларини типирчилатиб, тилини сўраётган бўлса. Бундай болада сўриш рефлекси ҳали қониқарли эмас. Уни тинчлантириш мақсадида қисқа муддатга сўрғич беришингиз мумкин. Бола ухлаши билан сўрғични олиб қўйинг.

Ман этилади:

  • Сўрғичнинг учига қалампир суртиб қўйиш каби эски “синалган” усулдан фойдаланиш. Боланинг ўрнига ўзингизни қўйиб кўринг-чи, ўзингиз дош берган бўлармидингиз?!
  • Учини озгина кесиб қўйиш: бола сўрғичнинг бир парчасини ютиб қўйса, орттирадиган хавф-хатар сизга анча қимматга тушиши мумкин.
  • “Сўрғични оғзингдан ол” деб болага дағдаға қилиш.
  • Болани қўрқитиш.
  • Боланинг жиғига тейиш. Бу уни ҳафа қилиши мумкин. Ёки қайсарлиги тутиб, қасдма-қасд сўрғични ташлашдан қатъий бош тортади.
  • Болани алдаш. Агар дилбандингиз алдаётганингизни пайқаса, сизга бошқа хеч қачон ишонмайди.

Руҳшунос маслаҳати. Бола сўрғичини тезроқ унутиши учун:

  • Агар болангизга қўшимча овқат бераётган бўлсангиз (6-7 ой), сўрғичли шиша ўрнига косачадан фойдаланинг.
  • Бола тинч, ҳотиржам вақтида унга сўрғич таклиф қила кўрманг. Бола овуниши учун унга ранг-баранг ўйинчоқлар олиб беринг.
  • Агар бола 2 ёшдан ошган бўлса, унинг севимли сўрғичини қайчи ёрдамида майда-майда қилиб, кичкинтойга “хамма нарса бола улғайганида эскириши ва парчаланиши”ни тушунтиринг. Сўрғичнинг янгисини ҳарид қилиш мумкинлигига дилбандингизнинг ҳали фаҳми етмайди. Шу боис тез орада сўрғични унутиш эҳтимоли бор.
     
Taronani do'stlaringizga Ham Tarqating!
- Joylandi: 10.04.2016 02:56
- Kanal: Shirintoyingiz Uchun!
Izoh Qoldirish!
Ismingiz:
E-Mail:
Ko'd:
Moqina.Net » Bosh Sahifaga » Shirintoyingiz Uchun!ga » Qizlarga Maslahat!ga
waplog <
Lower Reklama!
QAYTISH
BOSH SAHIFA

WEB | Copyright Design by ISLIMBEK
Design version 10.01

waplog spywap.net SAYSTAT.RU