Ko'zdan Kechirish

Боланинг улғайишида ўйинлар аҳамияти

Мутахассисларнинг таъкидлашича, инсон мияси олти ёшгача тўлиқ шаклланиб улгуради, қолгани – такомиллашув. Демак, айни ана шу жараёнда боланинг нимани ва қандай ўйнаётгани, қизиқиш билдираётган жиҳатлари, сал кейинрок эса ўқишга бўлган лаёқатига катталар томонидан рағбат билдирилиши жуда муҳимдир.

Қандай ўйинлар ўйнаш мумкин?

Боланинг улғайиш жараёнида ўйинлар катта аҳамиятга эгадир. Бунинг учун фарзандингизнинг ақлини танишини кутиб ўтириш шарт эмас. Ҳатто 3-4 ҳафталик гўдак билан ҳам ўйин ўйнаш мумкин. Бу даврда болакай кўриш орқали сиз билан тиллашади. Ранг ажратишни ўрганаётган болангизнинг кўзларидан 10 см. нарида оқ-қора (зебра ўйинчоғи), қизил ва оловранг ўйинчоқларни ушлаб туринг. Ўйинчоқни томоша қилаётганда гапирманг, фақат сокин мусиқа қўйинг.

2-4 ойликдан бошлаб дилбандингиз сизга жилмайишни, турли овозлар чиқаришни ўрганади. Энди ётоғи ёки беланчагининг тепасига турли осма ўйинчоқларни илса бўлади. Айланиб турувчи самолёт, жониворлар, қўнғироқчалар болани тез жалб этади. Уларни ушлаб олишга ҳаракат қила бошлайди. Бунга изн беринг. Бундан ташқари, унга мусиқа қўйиб беринг ва оҳангга мос равишда уни эркаланг.

5-6 ойликка келиб, бола атрофидаги барча нарсаларни ушлаб "татиб" кўришга эҳтиёж сезади. У кўриш, ушлаш, таъм билиш орқали дунёни англаяпти. Қўлчалари ушлашга қийналмайдиган, аммо ютиб юбориш мумкин бўлмаган катталикдаги ёрқин рангли ўйинчоқларни танланг. Болани қорнига ётқизиб, атрофига ўйинчоқларни сочиб қўйинг. Бола ўйнаш орқали эмаклашга уринади.

7-8 ойдан эса болакай ўйинларга қизиқа бошлайди. Сизни ҳам ўзи билан ўйнашга чорлайди. Эмаклаб бориб ўзига ёққан ўйинчоқларни ажрата олади. Бунинг учун сиз ҳам ўйинчоқлар сонини кўпайтириб боринг. Унга бир хиллик эмас, фақат янгиликлар керак. Ҳаракатланувчи ўйинчоқлар билан ўйнаш болага маъқул тушади.

9-10 ойга келиб турли ҳажмдаги ўйинчоқларга эътибор беринг. Энди болакай катта ва кичик буюмнинг фарқига боради. Турфа ранг ва ўлчамдаги коптокларга гал келди. Пирамида ясашни ўргатишингиз ҳам мумкин.

Болакай бир ёшга тўлгач, машина ўйнаш, аравачадаги ўйинчоқларни судрашга киришади.

Икки ёшга кирган бола билан мозаика ясаш жуда қизиқарли машғулот. Бу унинг ақлий ривожланишида яхши самара беради. Кубиклардан уй ва буюмлар ясаш ҳам фойдали.  

Уч ёшдан конструктор ўйинчоқларга гал бериш мумкин. Қуриш, ясаш, чизиш, умуман яратиш билан боғлиқ ўйинларга эътибор қаратинг.

Taronani do'stlaringizga Ham Tarqating!
- Joylandi: 10.04.2016 02:56
- Kanal: Shirintoyingiz Uchun!
Izoh Qoldirish!
Ismingiz:
E-Mail:
Ko'd:
Moqina.Net » Bosh Sahifaga » Shirintoyingiz Uchun!ga » Qizlarga Maslahat!ga
waplog <
Lower Reklama!
QAYTISH
BOSH SAHIFA

WEB | Copyright Design by ISLIMBEK
Design version 10.01

waplog spywap.net SAYSTAT.RU