Ko'zdan Kechirish

Болангиз гапга қулоқ солмаса

"Ҳаётим давомида бирор марта ҳамма гапга қулоқ соладиган ва ота-онасининг чизган чизиғидан чиқмайдиган болани учратмаганман…" - дейди бир танишим. Мен эса унинг гапига қўшилолмайман. Боланинг гапга кириши ёки қулоқсиз бўлиб ўсишига унинг ота-онасини айблайман. Агар ота-она боласига ўзини тутишга ва ҳисларини жиловлашга ўргатса ҳаммаси яхши бўлади. Бунинг учун эса қуйидаги тавсиялар сизга қўл келиши мумкин.

  1. Унга буюрган ишингизни қатъиятлик қилиб, дарҳол бажаришга ундаманг. Аксинча у сизнинг буйруғингизни тезроқ бажариши учун айёрлик билан "Илтимос, мана шуни қилгин" ёки "Бу иш сенинг қўлингдан келади!" қабилидаги сўзларни мулойим тарзда ишлатинг.
  2. Ҳеч қачон болага атроф-муҳитни ўрганишига қаршилик қилманг. Акс ҳолда болада доим "тегма" ва "мумкин эмас" сўзларини эшитганидан сўнг қарама-қарши таъсир пайдо бўлади. Бу қоидага, айниқса, бола уйни ўрганишни бошлаганидан бошлаб риоя қилмоқ зарур. Бунда боланинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида уйингиздаги розеткаларни яширинг, гул тувакларини унинг қўли етмайдиган жойга қўйинг ва ҳ.к.
  3. Болалар кўпинча ота-оналарининг ҳаракатини такрорлашлари ҳеч кимга сир эмас. Шундай экан бу имкониятни, албатта қўллаб, шу билан бирга ўзингизнинг ҳам бир иккита ёмон одатларингиздан воз кечасиз. Овқатингизни еб бўлганингиздан сўнг, коса ёки ликопчани олиб бориб ювиб қўйинг. Кийимларингизни алмаштиришингиз билан дарров жавонга жойлаштиринг. Болаям шу қоидага амал қилади.
  4. Кун режасига доир қоидаларни киритганингиздан сўнг уларга албатта риоя қилинг. Масалан: "Аввал тушлик, кейин ўйин" ва ҳ.к. Ўрнатган қоидаларингизга ҳар куни амал қилинг. Агар бир кун танаффус қилсангиз, кейинги сафар фарзандингиз кўз ёш қилиб, ўз мақсадига эришмоқчи бўлади.
  5. Агар доим фарзандингизнинг камчиликлари учун койисангиз, унда "эътиборни шу тариқа тортиш мумкин экан", деган нотўғри тушунча пайдо бўлади. Бундай ҳолатнинг олдини олиш учун уни ҳатто энг кичик ютуқлари учун ҳам мақтаб туринг.
Taronani do'stlaringizga Ham Tarqating!
- Joylandi: 10.04.2016 02:56
- Kanal: Shirintoyingiz Uchun!
Izoh Qoldirish!
Ismingiz:
E-Mail:
Ko'd:
Moqina.Net » Bosh Sahifaga » Shirintoyingiz Uchun!ga » Qizlarga Maslahat!ga
waplog <
Lower Reklama!
QAYTISH
BOSH SAHIFA

WEB | Copyright Design by ISLIMBEK
Design version 10.01

waplog spywap.net SAYSTAT.RU