Ko'zdan Kechirish

Болаларга қандай шампунлар тавсия этилади?

Кўпчилик оналар “Бир ёшгача болага хеч қандай совун ёки шампун ишлатиш шарт эмас” деган фикрни таъкидлайдилар. Аммо бу фикр кўп ҳолларда ўзини оқламайди. Ҳоҳлаймизми-йўқми, турмушда албатта унга эҳтиёж сезамиз. Совундан ҳам кўра шампундан фойдаланиш қулайроқдек туюлади. Мутахассислар ҳам совундан мунтазам фойдаланиш гўдакнинг терисига салбий таъсир кўрсатишини таъкидлашади. Шампунлар танловини эса ижобий баҳолашади. Аммо бу болалар бошини ювишда ҳам катталарга мўлжалланган шампундан фойдаланиш керак дегани эмас.

Шампунлар фақат тозаликка хизмат қилмайди. Чақалоқнинг сочи сийрак бўлиши уни ювмаса ҳам бўлади дегани эмас. Бола сочи кичкиналигиданоқ тўғри парвариш қилинса, бу келажакда унинг соғлом ва жилокор бўлишини таъминлайди. Аслида бошни ювишдан мақсад фақатгина ёғ, кир ва чангни тозалаш эмас, балки сочни озиқлантириш, илдизларини мустаҳкамлашдир. Шампунлар таркибидаги фойдали моддалар таъсирида эса бош териси ва соч озиқланади, соғломлашади, илдизи мустаҳкамланиб ўсиши тезлашади.

Танловда қуйидагиларга эътибор беринг: олаётган маҳсулотингиз фақатгина таниқли фирманики эканлигига эмас, балки унинг таркиби ва фойдаланиш муддатига ҳам эътибор беринг. Айниқса таркибида тери яллиғланишининг олдини олувчи ва турли микроб, бактериялардан ҳимояловчи экстрактлар бўлиши жуда муҳим.

Универсал шампунлар жуда фойдали. Яна шундай универсал шампунлар борки улар билан нафақат соч, балки боланинг бутун баданини ҳам ювиш мумкин. Бу турдаги шампунлар таркибида мойчечак (ромашка), колендула, череда, лаванда каби табиий доривор гиёҳлар экстракти мавжуд. Лаванда экстракти бор бўлган шампун эса гўдакни тунги уйқудан олдин чўмилтиришга мослаб ишланган. Чунки унинг ҳушбўй ифори гўдак мушакларини бўшаштириб, тинчлантиради.

Совуннинг ўрни. Баъзи оналар бола териси учун шампундан кўра совунни фойдали деб ҳисоблайдилар. Бунинг ҳам хеч зарари йўқ, фақат бунда гўдак терисига мос келувчи водород кўрсаткичли (pH) совунлардан фойдаланиш лозим.

Катталар шампуни болага зарарли. Азиз оналар! Катталар фойдаланадиган шампун болаларга асло тўғри келмайди. Шу туфайди фарзандингиз учун ҳам махсус шампунлар сотиб олишни эсдан чиқарманг. Катталар шампунлари ортиқча ёғни камайтиришга мўлжалланган. Болаларнинг териси еса 7 ёшгача юпқа бўлади, шунингдек улар жуда кам миқдорда ёғ ажратади. Табиийки боланинг бош териси ёғга қарши минераллар билан мунтазам реакцияга киришиши натижасида қуруқлашиб боради. Одатта болаларнинг нозик организми аллергик реакцияларга кўпроқ дучор бўлади. Гўдак қанчалик кичик бўлса, унинг териси ҳам ташқаридан келган микроорганизм (микроб, бактерия)ларга қарши шунчалик секин курашади. Уларнинг таъсирини камроқ кесади. Катталарнинг шампунига аллергик чақирувчи турли сунъий бўёқ, ялтироқ тус берадиган моддалар қўшилади. Махсус болалар шампуни эса алоҳида зарарсиз моддалардан тайёрланиб, унда турли биофаол қўшимча, ёрқин бўёқ, ўткир ҳидлар бўлмайди.

Taronani do'stlaringizga Ham Tarqating!
- Joylandi: 10.04.2016 02:56
- Kanal: Shirintoyingiz Uchun!
Izoh Qoldirish!
Ismingiz:
E-Mail:
Ko'd:
Moqina.Net » Bosh Sahifaga » Shirintoyingiz Uchun!ga » Qizlarga Maslahat!ga
waplog <
Lower Reklama!
QAYTISH
BOSH SAHIFA

WEB | Copyright Design by ISLIMBEK
Design version 10.01

waplog spywap.net SAYSTAT.RU