Ko'zdan Kechirish

Болада тажовузкорлик кайфияти бўлса

Аксарият болалар икки ва тўрт ёш орасида ўз ҳолатини тушунтиришнинг ягона ифодаси сифатида уриш ёки тишлаш мулоқот усулини танлаган даврни бошдан кечиришади. Ҳали нутқи ривожланмагани ҳамда ўз истак ва сўровларини бошқача йўл билан айтишни билмагани учун муштлар ва ўткир тишлар ёрдамидан фойдаланишга мойил бўлишади.

Бу — бола ривожланишидаги нормал босқич бўлишига қарамай, мазкур тажовузкорликлар одат тусига кириб қолиши мумкин. Улғайиш даврида ўз тажовузини енгишни ва атрофдагилар билан оғзаки нутқда мулоқот қилишни ўрганолмаган бола кўп ҳолларда ҳақиқий жангарига айланади. У интилган нарсаларига жанжал орқали эришади, натижада ўртоқлари орасида ажралиб, бошқа болалар ундан қўрқадиган бўлиб қолади. Агар фарзандингиз ривожланишнинг ушбу даврини бошдан кечираётган бўлса, тез орада ўз одатларини тарк этишда (ва бошқа болаларни ҳимоялаш учун) унга қуйидача кўмаклашишингиз мумкин.

Эътибор кўрсатинг!

Агар ҳали мактабга бормаган фарзандингиз бирор болакайни урса, аввалига жабрланувчининг ёнига келинг. Уни ўрнидан турғазиб: "Дўстинг сени хафа қилмоқчи эмасди" денг. Бироз кўнглини кўтариб, бағрингизга босинг ва бошқа хонага олиб чиқинг. Бу йўл билан сиз ўз болангизни эътибордан маҳрум этяпсиз. У тўсатдан ўйин-кулги тугаганини ва ёлғиз қолганини англайди. Бу усулни 2-3 марта такрорлаш кифоя, фарзандингиз тажовуз яхшиликка олиб келмаслигини тушуниб олади.

Тартиб-қоида ўрнатинг!

Бошидан болани қоидага амал қилишга ўргатинг. Бунда шунчаки "Биз ҳеч кимни урмаймиз ва бизга ҳам ҳеч ким қўл кўтармайди" дейишингиз мумкин. Тўрт ва ундан каттароқ ёшдаги болага талаблар батафсилроқ тушунтирилади: "Уйимизда шундай қоида мавжуд: агар сен хоҳлаган ўйинчоқни бошқа бола ўйнаётган бўлса-ю, сенга бермаса, ўйнаб бўлгунича кутиб турасан".

Тиришқоқлиги учун мақтаб туринг!

Болангиз ўзини намунали тутганида уринишларини мустаҳкамлашга ҳаракат қилинг. "Ўзингни бундай тутиб, мени қувонтирдинг" деб айтинг. Бола ота-онаси ундан кўнгли тўлганини ва мақтовини яхшироқ қабул қилиши сизга сир эмас.

"Яхши бола", "Одобли қиз" де­йишингиз шарт эмас, болалар одатда бундай сўзларга аҳамият беришмайди. Яхшиси, "Уришмасдан, ўйинчоқларингни уканг билан баҳам кўриб, мени жудаям хурсанд қилдинг. Энди унга қараб туришингга ишонсам бўлади" дейиш лозим. Бундай мақтов фарзандингиз учун катта аҳамиятга эга бўлиб, у инсонларда яхши таассурот қолдириши мумкинлигини ҳис этади.

Тайм-аут (танаффус) эълон қилинг!

Ёмон ахлоқни ўзгартиришнинг самарали усули бироз муддат мобайнида тинчланиб олишдир. Кичик ёшдаги болалар 2-3 дақиқа давомида диққати бўлинмайдиган тарз­да стулчага ўтқазиб қўйилиши, каттароқлари хоналарига юборилиши керак.

Бироқ буни болани жазолаш мақсадида қилманг. Ҳаммаси жой-жойига тушиши, тартибга келиши ва барча хуш кайфиятда қолишини истаётганингизни тушунтиринг. "Жанжални бас қилмасаларинг, ўзларингни қўлга олишга ёрдам бераман. Токи тинчланиб олмагунларингча, 2-3 дақиқа танаффус қилиб оламиз" дейишингиз мумкин.

Кескин вазиятдагина куч ишлатинг!

Уришиш, ёқалашиш фарзандингиз ёки бошқа болалар ҳаётига хавф солган вазиятдагина куч ишлатишингиз мумкин. Шундай қилишингизга тўғри келганда ҳам, асло урманг, уришманг. Унинг орқа томонидан бориб, қўлларини ушланг, оёқларини ўз оёқларингиз билан қучинг. Юзингизни эса унинг боши етмайдиган масофада тутинг. Куч ишлатиш болакайнинг аччиғини келтирса, бас кела олишингиз уни тинчлантириб, уришишдан тийиши мумкин. Фақатгина уни тинчлантириш учун шундай қилганингиз таассуротини уйғотинг. Ўзини ҳамла қилингандек ҳис этишигача олиб борманг.

Taronani do'stlaringizga Ham Tarqating!
- Joylandi: 10.04.2016 02:56
- Kanal: Shirintoyingiz Uchun!
Izoh Qoldirish!
Ismingiz:
E-Mail:
Ko'd:
Moqina.Net » Bosh Sahifaga » Shirintoyingiz Uchun!ga » Qizlarga Maslahat!ga
waplog <
Lower Reklama!
QAYTISH
BOSH SAHIFA

WEB | Copyright Design by ISLIMBEK
Design version 10.01

waplog spywap.net SAYSTAT.RU