Ko'zdan Kechirish

Бола тинмай йиғласа

Чиллали чақалоғингиз тинмай йиғлаяптими? Бу бекорга эмас. Одатда чақалоқлар беҳудага йиғлайвермайди. Бунга беэътибор бўлмай, сабабини ўрганиш зарур!

Болани ечинтириб, қуйидагиларга аҳамият беринг.

  • Боланинг қўл ёки оёғи қимирлаши ўзгармаганми?
  • Танасида олдин сиз кўрмаган шиш ёки қизариш йўқми?
  • Агар танасида ўзгариш сезсангиз, дарҳол шифокорга мурожаат қилинг. Бу ҳолатлар кўпроқ суяги қотмаган чақалоқни йиқитиб юбориш ёки нотўғри ётқизиш натижасида пайдо бўлади.
  • Бола сони эгиладиган жой (қорин таги)да шишлар йўқми? Бу ҳолат ичак ўтказиш йўлларида чурра ёки ичак тизими бузилганидан далолат беради ва тиббий ёрдамни талаб қилади. Бола қорнини ушлаб кўринг. Таранг бўлиб ишган эмасми? Ёки сал тегинсангиз, баттар қичқириб юбораётгани йўқми? Бунга сабаб ичак йўлларининг бузилишидир. Бола қорнини йиғлаганида эмас, сал тинганида кўриш керак. Чунки йиғлаётган боланинг қорни таранг бўлади.
  • Бола тагликлари ёпишган жойларида қаттиқ қизариш йўқми? Бу жуда кучли оғриқ келтириб чиқариши мумкин. Айниқса таглик ҳўл бўлганда ачишиш унга янада кўпроқ азоб беради.
  • Бола бурнидан сариқ суюқлик чиқмаяптими? Бу қулоқ яллиғланиши аломати бўлиши мумкин. Яна бир карра гўдакнинг қорнига назар ташланг. Охирги марта ичи қандай келган эди? Балки унга қорин оғриғи азоб бераётгандир? У ҳолда ич юмшатувчи восита (свеча)лардан фойдаланиб, қорнини соат миллари бўйича илиқ қўл билан аста-секин силанг.

Этибор беринг.

  1. Яқин орада болага янги маҳсулот бера бошлаган эдингизми? Агар эмизаётган бўлсангиз, ўзингиз янги аввал истеъмол қилмаган маҳсулотни еб қўймадингизми? Ёки аралашма (сунъий сут) бераётган бўсангиз, унинг турини адаштириб қўймаганмидингиз?
  2. Балки бола беэътибор бўлаётганингиздан хафадир. Агар болада жисмоний ёки аллергик сабабларни кўрмаган бўлсангиз, у ҳолда уни меҳр билан тинчлантиришга урининг.
  3. Болани кўчага олиб чиқиб айланиб келинг.
  4. Эмизиб кўтариб юринг. У билан суҳбатлашинг, қўшиқ ёки алла айтиб, тинчлантиринг.

Эмизикли аёлга қатъиян тақиқланади:

  1. Барча турдаги алкогол маҳсулотлари! Улар 100% бўлмаса-да, албатта она сути билан болага ўтади.
  2. Хом ва консервадаги пиёз, саримсоқ, қалампир, майонез, ва турли соуслар! Улар она сути таркибини ўзгартиради
  3. Хантал, аччиқ қахва, қора шоколад, турли ҳидли қўшимчаларга бой бўлган пишлоқ! Негаки улар сутнинг мазасини бузади.
  4. Селёдка, денгиз маҳсулотлари, икра… Улар сутни шўр қилади.

Озгина-ю, созгина…

Бу турдаги маҳсулотларни зарари бўлмаса-да уларни кўп миқдорда истеъмол қилиш мумкин эмас!

  1. Қовун, қатиқ, нўхат, ўсимлик мойи – буларнинг кўплиги бола қорнида оғриқ туриши ва ич кетишига олиб келиши мумкин.
  2. Нок, анор, хурмо, гуруч, нон ва пишлоқлар боланинг ичини қотиради.
  3. Сигир сути, апелсин, грейпфрут, қора смородина, тухум, қизил икра, балик, жўхори, буғдойли бўтқалар – булар аллергик реакция қўзғатиши мумкин.

Истаганча истеъмол қилинг!

Қуйидаги маҳсулотларни истеъмол қилиш она ва бола саломатлиги учун жуда фойдали.

  1. Сабзи, петрушка, укроп бола кўзини равшанлаштиради.
  2. Салат барглари, смородина иммунитетни оширади.
  3. Қовоқча (кабачка) қовоқ, треска балиғи боланинг ривожланиши ва ўсишига ижобий таъсир кўрсатади.
  4. Творог, йогурт суяк ва тишни мустаҳкамлайди.
  5. Кефир, қатиқ, айрон, сули бўтқаси, гулкарам ҳазм қилиш тизимини яхшилайди.
Taronani do'stlaringizga Ham Tarqating!
- Joylandi: 10.04.2016 02:56
- Kanal: Shirintoyingiz Uchun!
Izoh Qoldirish!
Ismingiz:
E-Mail:
Ko'd:
Moqina.Net » Bosh Sahifaga » Shirintoyingiz Uchun!ga » Qizlarga Maslahat!ga
waplog <
Lower Reklama!
QAYTISH
BOSH SAHIFA

WEB | Copyright Design by ISLIMBEK
Design version 10.01

waplog spywap.net SAYSTAT.RU