Moqina.Net
SAYT MENUSI!
QO'SHIMCHA MENU!
REKLAMA!
TAFIYADAGI RASMLAR!
Оналик хотирани мустаҳкамлайди

Олимлар тарафидан олиб борилган тадқиқот натижаларига кўра маълум бўлдики, энди фарзанд кўрган оналар кўз хотираси анчайин яхшиланар экан. Яъни, оналар, фарзандсиз аёлларга нисбатан ўз атрофидаги маълумотларни яхшироқ ўзлаштиришар экан.

Маълумки, ҳомиладор аёлнинг хотираси ёмонлашади, у унутувчан бўлиб қолади, деган фикр мавжуд. Олиб борилган тадқиқот эса бу фикрнинг янглиш эканлигини исботлади.

Тадқиқот муаллифи Майями, Карлос Албизу Университетининг олимаси Мелисса Сантьяго. Тадқиқотда жаъми 70 нафар аёл қатнашган ва уларнинг 35 нафарининг 10 ойликдан 24 ойликка қадар фарзанди бўлса, қолган 35 нафар бефарзанд аёллар эди. Ҳар икки гуруҳнинг ақлий қобилиятлари деярли бир хил натижани кўрсатган бўлса, кўз хотираси борасида олиб борилган тестларда эса фарзандли оналар юқори натижаларни кўрсатишди. Аёлларга 10 сония давомида олтита белги кўрсатилган, сўнгра аёллардан ёдларида қолган белгиларни чизиб беришни илтимос қилишган. Бу тестни бир неча бор такрорлашган.

Биринчи тестларда икки гуруҳ аёллари ҳам бир хил натижа кўрсатган бўлса, кейинги тестлар натижасида оналар топшириқни яхшироқ бажара бошлашган. Уларга турли белгилар кўрсатилиб, бу белгилардан қай бири аввалги топшириқларда ҳам кўрсатилгани сўралганда, фарзандсиз аёлларга нисбатан оналар бу белгиларни яхши ёдда сақлаб қолгани маълум бўлди.

Нима учун фарзандли бўлиш хотирани яхшилайди?

Ҳомиладорлик пайтида бўлажак она организмида турли физиологик ўзгаришлар содир бўлади. Ҳатто ҳомиладор аёлнинг мияси 4-5 фоизга қисқаради ва туғруқдан сўнгра яна ўз ҳолига қайтади. Олимларнинг тахминига кўра, мия ўз ҳажмини тиклаш асносида хотирани мустаҳкамловчи жараёнлар ҳам содир бўлиши мумкин.

Ундан ташқари кўриш хотирасининг ривожланишининг яна сабабларидан бири, онада туғруқдан сўнгра боласини ҳимоя қилиш ва уни турли хавфлардан муҳофаза қилиш ҳисси ҳам ошади. 

Do'stlaringizga Ham Tarqating!
- Joylandi: 21.02.2015 17:34
- Kanal: Ayollarga Maslahat!
Izoh Qoldirish!
Имя *:
Email *:
Код *:

waplog
waplog