Eroziya Qo'ydiriladimi

Ҳомиладорлик, туғруқ ва фарзанд кўриш борасидаги мурожаатларингизга олий тоифали акушер-гинеколог Нилуфар БЎСТОНОВА жавоб беради. Эслатиб ўтамиз, жавоблар тавсиявий характерга эга.

«Ҳомилам ривожланмай нобуд бўлаверади…»

— Икки марта ҳомиламдан айрилдим. Иккисида ҳам бола ривожланмай ичимда нобуд бўлди. Шифокорлар қон таҳлили топширинг, балки бу инфекциядир, дейишаяпти. Агар шундай бўлиб чиқса, фарзанд кўролмаслигим ҳам мумкинми?

Гулнора, Жиззах вилояти

— Айрим инфекция турлари ҳомила ривожланишига тўсқинлик қилади. Натижада, ҳомила нобуд бўлади. Бундан ташқари, организмингиз заиф бўлса ҳам, ҳомилани кўтара олишга қодир бўлмайди. Эрингиз ҳам сиз билан бирга қон таҳлили топшириши керак. Чунки инфекциялар эр-хотиннинг бир-бирига юқиши мумкин. Зарур муолажани олиб, 6 ойдан сўнг ҳомиладорликни режалаштирсангиз, ҳаммаси яхши бўлади.

«Белим оғрияпти…»

— Аввал ҳам цистит билан оғриганман. Бир неча кунки, касаллик аломатларини сезгандек бўлаяпман. Бунинг устига, белим ҳам симиллаб оғрияпти. Ҳомиладорликда циститга қандай муолажа қилса бўлади? Белдаги оғриқ-чи, у ҳам шунинг асоратими ёки буйрагиммикан?

Зилола, Термиз шаҳри

— Белдаги оғриқ циститга алоқадор бўлмаслиги мумкин. Эҳтимол ҳомила йўлдошининг жойидан кўчиши ёки бошқа безовталиклар сабаб, оғриқ қўзғалгандир. Яхшиси, даволовчи шифокорингизга учраб, вазиятни ойдинлаштиринг. Ҳозирда ҳомиладорликдаги циститни даволашнинг бир қанча усуллари мавжуд. Дори воситалари, шамчалар шулар жумласидандир.

«Тунда қовуғим тўлиб кетади…»

— Етти ойлик ҳомиладорман. Шу кунларда тез-тез ҳожатга қатнайдиган бўлиб қолдим. Айниқса, тунда қовуғим тўлиб кетганидан бир неча марта уйғониб кетаман. Кимдир бу ҳомиладорлик учун меъёр, дейди. Ҳақиқатан ҳам шундайми? Ёки бирор хасталик аломатимикан?

Озода, Урганч шаҳри

— Аниқ хулосага келиш учун пешоб намунаси таҳлилини топширинг, сўнг УТТ текширувидан ўтинг. Агар натижаларда ўзгариш аниқланса, буйрак фаолияти билан боғлиқ бўлиши мумкин. Ҳеч қандай ўзгариш чиқмаса, у ҳолда кундузи суюқлик миқдорини камайтириб, ўрнига чанқоқбосди маҳсулотларни истеъмол қилишга ҳаракат қилинг.

«Бачадон кистаси — бепуштликми?!»

— Турмуш қурганимга кўп бўлганича йўқ. Тухумдон фоллекуласи ёрилишини текшириш учун УТТга тушсам, бачадонимда киста борлиги маълум бўлди. Гарчи ўлчами кичик бўлса-да, муолажадан сўнг ҳомиладор бўлолмасам-чи, дея ташвишдаман. Шундай бўлиши ҳам мумкинми?

Гуласал, Тошкент шаҳри

— Бачадон кистаси бир қанча омиллар сабаб юзага келади. Организмдаги гормонал ҳолат ўзгаришлари, жинсий аъзоларда сурункали яллиғланиш асорати кабилар шулар жумласидандир. Даволовчи шифокорингиз назоратида керакли таҳлиллар бажарилгач, албатта, даволанинг. Муолажа вақти жинсий яқинлик тавсия этилмайди. Соғайганингиздан сўнг, битта ҳайз даврини ўтказиб, сўнг ҳомиладорликни режалаштирсангиз бўлади. Тўғри даволанилган бачадон кистаси ҳомиладорликка тўсқинлик қилмайди.

«Эрозия куйдириладими?»

— Учинчи фарзандимни дунёга келтирганимга етти ой бўлди. Бир неча кун илгари қон аралаш ажралма келганидан ташвишланиб, шифокорга учрадим. Аниқланишича, бачадон бўйни деворида эрозия бор экан. Ажралма сабаби ҳам шу, деди шифокор. Эшитишимча, эрозия куйдириб даволанаркан. Бошқа усуллари ҳам борми? Муолажадан кейин спираль қўйдириш мумкинми?

Зарифа, Бухоро шаҳри

— Эрозияни қандай даволаш унинг ўлчами, жойлашуви ва ҳолатига кўра аниқланади. Баъзи кўринишларида ҳақиқатан ҳам лазер нури ёрдамида куйдириб даволаш усули мавжуд. Сизда аниқланган эрозияни қай усулда муолажа қилинишини даволовчи шифокорингиз ҳал этади. Батамом соғаймасдан спираль қўйиш мумкин эмас.

Самира УЛУҒБЕКОВА тайёрлади.

Do'stlaringizga Ham Tarqating!
990 YOQDI 8 YOQMADI
- Joylandi: 21.02.2015 20:34
- Kanal: Ayol va Qizlar Tibiyoti!, Ayollarga Maslahat!
Izoh Qoldirish!
!Javob YU INSU 19:28
Eroza bo'lgan odam agar o'z vaqtida davonlanmasa rostanham o'simta bo'ladimi? Buni Lazerdan boshqa yo'lari yo'qmi masalan oddiy ukol olish yoki shifobahsh damlamalar yordamida davolash uy sharoitida davolash imkoniyati yoqmi ??
Сабина Самарканд шахри Ероза була туриб хомила дор булиш мумкинми
Ismingiz:
E-Mail:
Ko'd:
waplog <
Lower Reklama!
QAYTISH
BOSH SAHIFA

WEB | Copyright Design by ISLIMBEK
Design version 9.3

waplog spywap.net SAYSTAT.RU