Аёлнинг эркакларга нисбатан аврати

Саҳиҳ қарашга кўра, аёлнинг эркакка нисбатан аврати бутун вужудидир. Шофеъий ва Ҳанбалийларнинг қараши шундай. Ҳатто имом Аҳмад ибн Ҳанбал (р.а.) бу хусусда: “Аёлларнинг бутун вужуди аврат бўлганидек, тирноқлари ҳам авратдир”, деганлар[1] .
Имом Абу Ҳанифа (р.а.) ва Имом Молик (р.а.) фикрига кўра, аёлнинг қўллари ва юзидан ташқари бутун вужуди авратдир[2].

Ушбу қарашларнинг ўзига хос далиллари хусусида бир оз тўхталамиз:
Ҳанафийлар ва моликийларнинг далиллари: ҳанафийлар ва моликийларнинг юз ва қўлларнинг аврат эмаслиги қуйидагилар: “Булардан кўриниб турганлари мустасно” ояти юз ва қўлларнинг очиқ бўлиш заруратига, уларнинг аврат эмаслигига ишорат этмоқда. Бу қараш баъзи саҳобий ва тобеинларда ҳам ривоят этилган. Ҳақиқатда, Саид ибн Жубайр (р.а.): “Булардан кўриниб турганлари мустасно” оятидан мақсад “юз ва қўллардир”, деганлар.

Шофеъий ва ҳанбалийларнинг далиллари: шофеъий ва ҳанбалийларнинг юз ва қўллар аврат эканига далиллари Китобдаги: “Зийнатларини очмасинлар” ояти. Бу ояти карима зийнатларни очишни ҳаром қилган. Зийнат икки хилдир – бири яратилишдан бўлган зийнат, иккинчиси эса эришилган зийнат. Юз яратилишдан бўлган бир зийнатдир. Ҳатто гўзалликнинг асли фитна ва фасод манбаидир. Эришилган зийнат эса кийилган гўзал либос, тақинчоқлар, кўзга сурилган сурма, қўлга қўйилган хинага ўхшаш нарсалардир. Ояти карима аёлларга қайдсиз, шартсиз равишда эркакларга аъзоларини ва зийнатларини очишни таъқиқлайди, ҳаром қилади. Шофеъий ва ҳанбалийлар фикрига кўра, “Булардан кўриниб турганлари мустасно” ифодасидан мақсад, қасдсиз ўз-ўзидан, яъни, ихтиёрсиз очилган қисмидир. Масалан, шамол аёлнинг ёпинчиғини, рўмолини кўтариб очиб юбориши. Чунки оят маъноси: “Аёллар зийнатларини қатъиян очмасинлар. Очган тақдирда танқид этилади. Қасдсиз ўз-ўзидан, шамол каби ихтиёрсиз нарсалар сабаби билан очилса танқид этилмайди”. Шундай экан, юз-қўл ҳам очилиши таъқиқланган зийнатлардандир.

Юз ва қўлнинг аврат эмаслигини даъво қилган олимлар юз ва қўлларда ҳеч бир зийнат ашёси бўлмаслигини ва буларнинг очилиши фитнага сабаб бўлмаслигини шарт қилиб қўймоқдалар.

------------------
1. Имом Шофеъий – Имом Абу Муҳаммад ибн Идрис (767-820 йй. яшаган). Фақиҳ ва муҳаддис. Шофеъий мазҳабининг асосчиси. Имом Ҳанбалий – тўлиқ исмлари Имом Абу Абдуллоҳ Аҳмад ибн Ҳанбал ибн Муҳаммад Шайбоний (780-855 йй. яшаган), Ҳанбалия мазҳабининг асосчиси.
2. Имом Абу Ҳанифа – Ан-Нўъмон ибн Собит ал-Имом Аъзам (699-767 йй. яшаган). Фақиҳ ва муҳаддис. Ҳанафия мазҳабининг асосчиси. Имом Молик – Молик ибн Анас, 795-мелодий йили вафот этган. Моликия мазҳабининг асосчиси.

Манба: Фотимахон Сулаймон қори қизи. Аёлларга хос масалалар

Do'stlaringizga Ham Tarqating!
970 YOQDI 6 YOQMADI
- Joylandi: 21.02.2015 17:36
- Kanal: Ayollarga Maslahat!
Izoh Qoldirish!
Ismingiz:
E-Mail:
Ko'd:
waplog <
Lower Reklama!
QAYTISH
BOSH SAHIFA

WEB | Copyright Design by ISLIMBEK
Design version 9.3

waplog spywap.net SAYSTAT.RU