Moqina.Net
SAYT MENUSI!
QO'SHIMCHA MENU!
REKLAMA!
TAFIYADAGI RASMLAR!
Аёлларга хос саволлар

Савол: Баъзи ёш оналар болани эмизишдан бўйин товлайдилар ёки атиги олти-саккиз ой эмизадилар. Шу мумкинми?

 

 

Жавоб: Онанинг кўкрак сутини болага эмизиши гўдакнинг онаси зиммасидаги биринчи ҳаққидир. Она ўз боласини эмизишга ўзгадан мутлоқ ҳақлидир. Бақара сурасининг 233-ояти мазмуни шундай: «Оналар болаларини тўла икки йил эмизадилар! Бу эмизишни тугал қилмоқни истаганлар учундир». Аммо она боласини эмизишга мажбур қилинмайди.

Бироқ бола онасининг кўкрагидан бошқасини оғзига олмаса, онаси эмизишга мажбур бўлади.

 

 

Ота боласини онасидан бошқа эмизувчи аёлга бериб эмиздириши мумкин. Бу Исломдан олдинги арабларнинг ҳам одати эди. Ҳалима Садия Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг эмизик оналари бўлганлар. Қуръон ҳукмига кўра, болалар тўла икки йил эмизиладилар. Бинобарин, ана шу даврда эмиш, агар муҳтож бўлса, боланинг ҳаққидир.

Гўдакни икки йил тўлмасидан олдин ҳам унга зиён қилмаса, ота-онаси
келишиб ва маслаҳатлашиб сутдан чиқариш мумкин. Хусусан, эмизикли
аёл ҳомиладор бўлиб қолса, эмаётган боласини сутдан чиқаргани маъқул.
Зеро, ҳомиладор онанинг сути гўдакка аввалгидек озуқа бўлмай қолади.
Аммо ҳомиладор бўлган эмизикли аёл боласини сутдан чиқаришга мажбур

этилмайди. Унга боласини эмизиш ҳаром бўлмайди.

Ҳомиладорликда болани сутдан чиқариш эҳтиёт чораларидан бири, холос.
Сутдан чиқаришнинг энг яхши фурсати кеча-кун тенг бўлган пайтдир. Хусусан, кузги тенглик фойдалидир. Зеро, кузда қиш кутилади, ҳаволар совийди ва бадан фаол бўлади.
Она боласини сутдан аста-аста чиқариши керак. Бола эмишдан овқат ейишга қийналмай ўтиши ва шунга кўниши учун секинлик билан ўргатиб бориш керак бўлади.

Ҳомиладан сақланса бўладими?

Савол: Эр-хотин фарзанд кўришни истамаса, ҳомиладан сақланишлари мумкинми? Шариатда бунга ижозат борми?

Жавоб: Эр-хотинга фарзанд кўриш вожиб эмаслиги ва улар фарзанд кўрмасалар, гуноҳкор бўлмасликлари учун ҳомиладан сақланиш воситаларини қўллаш, агар саломатликка зиён келтирмаса ё бирор аъзо манфаатларини тўхтатишга олиб бормаса ёки таносил аъзоларини ишдан чиқармаса, жоиздир.
Бу ўринда фарзанд кўриш эр-хотинга фарз эмаслигини айтиб қўйишимиз муҳимдир.

Дорилар истеъмол қилиш ё жарроҳлик амалиётларини қилдириш билан фарзанд кўришга ҳаракат қилиш уларга вожиб эмас. Зеро, агар фарзанд кўриш эр-хотинга фарз бўлганида Аллоҳ таоло ҳеч кимни бепушт қилмаган бўларди.
Бепушт билан оила кўриш, сўзсиз, жоиздир. Иброҳим ва Закариё алайҳиссаломнинг аёллари бепушт бўлганлари маълум. Аллоҳ таоло Иброҳим алайҳиссаломга бепушт хотинларидан Исҳоқ алайҳиссаломни берди. Закариё алайҳиссаломга бепушт хотинларидан Яҳё алайҳиссаломни берди. Аммо фарзанд кўриш иштиёқли эканлигига шак йўқ. Шариатимиз фарзанд кўришга ундайди ва уни тарғиб қилади.

Ҳомиладорликка ҳам савоб борми?

Савол: Ҳомиладор аёллар ана шу ҳолатдаги чеккан қийинчиликлари эвазига катта савоб олишади, деб ёзилибди. Нима, ҳомиладор бўлгани учун ҳам аёллар савобга эришадими?

Жавоб: Аёлларнинг энг фазилатлиси ва мартабаси баланди оналардир. Улар она бўлишда кечирган қийинчилик ва ташвишлар сабабидан шундай улуғ мартабага лойиқдир.

Аҳқоф сурасининг 15-ояти бунинг изоҳига кифоядир. Оят мазмуни шундай: «Биз инсонга ота-онасига яхшилик қилишни буюрдик. Уни онаси машаққат билан кўтарган ва машаққат билан туққан. Унинг ҳомила ва кўкракдан ажралиш муддати ўттиз ойдир».
Зеро, она бўлажак инсонни қийналиб қорнида кўтариб юради ва қийналиб туғади. Она ҳомиладорлик қийинчиликларини ва туғиш дардларини, гўдакни эмизиш оғирликларини бошидан ўтказади.

Луқмон сурасининг 14-ояти мазмуни шундай: «Биз инсонга ота-онасига (яхшилик қилишни) амр этдик. Онаси унга ожизлик билан ҳомиладор бўлди. Уни (кўкракдан) ажратиш (муддати) икки йилда (келур). (Биз инсонга буюрдикки), Сен Менга ва ота-онангга шукр қилгин! Ёлғиз Ўзимга қайтажаксан!»

Она отадан кўпроқ қийинчилик чеккани учун фарзандлар олдида унинг ҳаққи кўпдир. Шунинг учун фарзандлар онага кўпроқ илтифот ва эҳсон кўрсатишлари лозим. Имом Бухорий ва Муслим Абу Ҳурайрадан (розийаллоҳу анҳу) ривоят қиладилар:

«Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига келиб: «Ё Расулуллоҳ! Инсонлардан ким ғамхўрлик қилишимга ҳақлироқ?» деб сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жавоб қилдилар:

- «Онанг». Сўради:

- «Сўнг ким?». Жавоб қилдилар:

- «Онанг».

Сўради:

- «Сўнг ким?» Жавоб қилдилар:

- «Онанг». Сўради:

- «Сўнг ким?»

- «Отанг», деб жавоб қилдилар Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам».

Бу ҳадис отанинг қадри ва ҳуқуқларини пасайтириб-камайтирмайди. Отанинг фарзанд олдидаги ҳаққи жуда улкандир. Аммо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам аёл ҳаққи кўп ҳолда пасайтирилгани боис, хусусан, ўзлари яшаган даврда кишилар жоҳилиятнинг ёмон ҳулқлари, аёлга нисбатан жоҳилона муносабатлардан энди йироқлашаётган пайтда, ота-онага яхшилик қилишни, хоссатан, фарзандлар олдида отанинг ҳуқуқларидан ҳам кўра катта бўлган онанинг ҳуқуқларини адо этишни ва унга яхшилик қилишни тарғиб қилмоқдалар.
Аллоҳ таоло ота-онага яхшилик қилишни фарзандларга фарз этди. Уларга қилинган яхшиликлар учун катта савоблар берди.

Уларни хафа ва норози этишни ҳаром қилди ва улкан гуноҳлар қаторига қўйди. Бу ҳақда оят ва ҳадислар кўп. Жумладан, Исро сурасининг 23-24-оятлари мазмуни шундай: «Парвардигорингиз ёлғиз Унинг Ўзига ибодат қилишларингизни ҳамда ота-онага яхшилик қилишларингизни амр этди. Агар уларнинг (ота-онангизнинг) бирови ёки ҳар иккиси сенинг қўл остингда кексалик ёшига етсалар, уларга қараб «уф» тортма ва уларнинг (сўзларини) қайтарма! Уларга (доимо) яхши сўз айт! Улар учун меҳрибонлик билан хорлик қанотини паст тут - ҳокисор бўл ва: «Парвардигорим, мени (улар) гўдаклик чоғимдан тарбиялаб-ўстирганларидек, сен ҳам уларга раҳм-шафқат қилгин», деб (ҳақларига дуо қил)!».

Имом Бухорий ва Муслим Абдуллоҳ Амр ибн Осдан (розийаллоҳу анҳу) ривоят қиладилар: «Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига келиб: «Ҳижрат ва жиҳод қилиш учун сизга аҳд бераман, Аллоҳ таолодан ажр истайман», деди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ундан сўрадилар:

- «Ота-онангнинг бирортаси тирикми?»

- «Ҳа. Иккиси ҳам тирик», деб жавоб қилди у киши.

- «Сен Аллоҳ таолодан ажр истайсанми?» дедилар Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам.

- «Ҳа», деди у.

- «Ота-онанг олдига қайт ва уларга яхши ғамхўрлик қил», дедилар Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам».

Имом Бухорий ва Муслим Нуфой ибн Хорисдан (розийаллоҳу анҳу) ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар:

- «Энг катта гуноҳлардан сизларни огоҳ этайми? Энг катта гуноҳлардан сизларни огоҳ этайми? Энг катта гуноҳлардан сизларни огоҳ этайми?»

- «Ҳа, ё Расулуллоҳ», дедик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:

- «Аллоҳ таолога ширк келтириш, ота-онани норози қилиш». Суянган эдилар, тўғриланиб ўтирдилар ва:

- «Огоҳ бўлинг! Ёлғон сўзлаш ва ёлғон гувоҳлик бериш!» дедилар. Бу жумлаларни такрорлайвердилар. Ҳатто биз:

- «Тўхтасалар эди», деб қолдик».

 

Истиҳоза нима?

Савол: Аёллар истиҳоза қони туфайли узрли саналади.
Қандай ҳолатлар истиҳоза ҳисобланади?

Жавоб: Икки ҳайз оралиғидаги энг кам тозалик муддати ўн беш кундир.
Агар ҳайздан тоза бўлгач, ўн беш кун ўтмай қон келса, истиҳоза
ҳисобланади. Шунингдек, аъзолари билинган ҳомиласи тушиб қолган
аёлнинг тушишдан олдин кўрган қони истиҳозадир. Уни ҳайз ҳисоблаб
намоз ўқилмаган бўлса, бу қолдирилган намозларнинг қазоси ўқилиши зарур.

Яна қуйидагилар истиҳоза ҳисобланади:

- уч кеча-кундуздан кам келган қон;

- ҳайзнинг энг кўп муддати, яъни ўн кеча-кундуздан ошган ҳайз қони;

- ҳомиладор кўрган қон;

- нифоснинг энг кўп муддатидан

- қирқ кеча-кундан ошгани;

- бола кўришдан қолган катта ёшдаги аёлдан келган қон;

- ҳайз ва нифосда муайян одати бўлган аёлнинг одатидан ошиқ муддатда келган қони.

Истиҳоза қони кўрган аёл намоз ўқиш ва рўза тутишни тўхтатмайди, эри билан яқинлик қилиши ҳам мумкин. Зеро, истиҳоза қони кўрган аёл узрли кишилар қаторига қўшилади.

Аёллар қандай ва қаерда таҳорат олишади?

Савол: Аёллар қаерда таҳорат оладилар?

Жавоб: Эркаклар ҳар тоза жойда таҳорат олаверадилар. Аммо аёллар номаҳрам кўзи тушмайдиган жойда таҳорат оладилар ва бу ишлари билан Исломнинг тўсилиш ҳақидаги амрини бажарган бўладилар.

Рўмол сирғалиб кетса

Савол: Намоз пайтида рўмолим баъзан сирғалиб юзимни тўсиб қўяди. Бу намозимни бузмайдими?

Жавоб: Намозда рўмолнинг сирғалиб юзни тўсиши намозни бузмайди. Аммо бунда сочнинг (ўримларининг) тўртдан бир қисми очилиб қолса, намоз бузилади («Халаби кабир»).

Аёллар сочини хўлласа кифоями?

Савол: Ғуслда аёллар сочига тўла сув етказадими ёки хўлласа кифоями?

Жавоб: Аёллар ўрилган сочларини ёзишлари шарт эмас ва уни тамоман ювишларига ҳам зарурат йўқ. Балки ғуслда сочнинг тагига сув етказиш зарур. Бу - ғусл вожиб бўлган пайтда сочи ўрилган ҳолатдаги аёлларга тегишли. Аммо сочи ёзиғли бўлса, ҳаммасини ювиши лозим.

Ҳайз пайтида қўшилса, нима бўлади?

Савол: Аёлига ҳайз пайтида яқинлашиб қўйса, нима қилиш
керак?

Жавоб: Аллоҳ таоло Қуръони каримда «Ҳайз пайтида аёлларингиздан
четланингиз ва то покланмагунларича уларга яқинлашмангиз
», деб
буюрган (Бақара сураси, 222-оят). Аёл агар ўн кундан кам ҳайз кўрадиган бўлса, ҳайздан тозаланиб ғусл қилганидан кейингина эри унга яқинлаша олади.
Саволдаги ҳолатга келсак, киши билмаган ҳолда аёлига ҳайз ҳолида яқинлик қилиб қўйса, истиғфор айтиб, гуноҳига тавба қилиши лозим. Аммо қасддан, нафсига қул бўлиб аёлига қўшилган бўлса, баъзи уламоларнинг сўзларига кўра, унга каффорат вожиб бўлади.

Каффорат микдори бир динор (4,25 грамм тилла)дир. Бу ҳолда иккала тарафнинг ўзаро рози бўлиши бу ҳаром ишни ҳалолга айлантира олмайди.

Ғуслдан аввал...

Савол: Ғусл қилиш вожиб бўлган аёл ғусл қилмасдан олдин ҳайз кўриб қолса, ғусл қилиши керакми?

Жавоб: Бу ҳолда ихтиёрли бўлади, агар истаса, ғусл қилиб олади, истамаса, ҳайздан пок бўлгандан сўнг бир йўла ғусл қилади («Хулоса»).

Савол: Аёл туққанидан сўнг қон кўрмаса ҳам, унга ғусл вожиб бўладими?

Жавоб: Аёл туққанидан сўнг ундан қон келмаса ҳам, аксар уламолар наздида унга ғусл вожиб бўлади («Мухит»).

Савол: Улама соч устидан масҳ тортиш жоизми?

Жавоб: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: «Аллоҳнинг лаънати бўлсин улама соч таққанга ва тақдирганга, баданга чизганга ва чиздирганга».
Бу одат жоҳилият давридан қолган ёмон одатдир. Ясама сочлар устидан масҳ тортган ўз сочига масҳ тортмаган каби бўлгани учун унинг таҳорати жоиз эмас.

Савол: Соч бўёғи ва мойи ғуслга монеъми?

Жавоб: Агар бўёқ соч толалари устида қатламни ташкил қилса, ғуслга монеъдир.

Доришуносларнинг фикрича, соч толалари устида соч бўёғи қатлам ҳосил қилади. Хинадан бошқа барча бўёқлар қатлам ҳосил қилгани сабабли уларни қўллаш жоиз эмас. Соч мойи соч тагига сув етмайдиган даражада қалин сурилса, ғуслга монеъдир. Агар соч остига сув етса ва кўп ёғли бўлмаса, ғуслга монеъ эмас.

Савол: Таҳорат қилганидан сўнг тирноғини бўяган аёлнинг
таҳорати ва намози дуруст бўладими?

Жавоб: Таҳорат қилиб тирноғини бўяган бўлса, бу таҳорат ва намози
дуруст, аммо кейинги таҳорату ғусллари ва намозлари дуруст бўлмайди.
Чунки тирноқларга суртилган бўёқ таҳоратда ва ғуслда ювиш вожиб бўлган тирноққа сувни ўтказмайди.

Рашкли бўлиш мумкинми?

Савол: Мусулмон киши рашкли бўлиши мумкинми, бу гуноҳ саналмайдими?

Жавоб: Инсоннинг ўз хаққига бошқанинг шерик бўлишини ёмон кўриши рашкдир. Рашк муҳаббатдан келиб чиқади. Рашк эркакка ҳам, аёлга ҳам бирдай яхши сифат ва олий хислат ҳисобланади.
Шубҳасиз, аёл рашк қилади. У эри устига хотин олмоқчи бўлганида қаттиқ ғазабланади. Бу ундаги табиий ҳол. У эрига танҳо ўзи эгалик қилишни истайди. Зеро, уни севади. Севмаса эди, парво қилмасди.
Кундошни қабул қилолмайдиган аёлнинг кўпхотинликка рухсат берган шаръий ҳукмни рад этиши мумкин эмас. Унинг кундошни қабул қила олмаслиги рашк туфайлидир. Аммо шаръий ҳукмни рад этиши ё инкор қилиши ғофилликдан ё адашишдан ўзга нарса эмас.

Шариат ҳукмини
иккиланмай қабул қиладиган, барча яхшилик ва ҳикмат шариат ҳукмида эканлигига ишонадиган аёл солиҳа, муслима аёлдир. Бу нарса аёлнинг эрига рашкига ва кундошни ёмон кўришига таъсир этмайди.
Аллоҳ таоло мўмин бандаларига жаннатда ато этадиган ҳурлар хусусида ҳам мусулмон аёлларга шу гапларни айтамиз.

Мусулмон аёл рашк қилиб, мўминлар учун жаннатда ҳурлар борлигини инкор қилиши ё ёқтирмаслиги мумкин эмас. Чунки у, биринчидан, эри билан жаннатда бўлиши ё бўлмаслигини билмайди. Иккинчидан, жаннатда дунёда бўлганидек рашк бўлмайди. Учинчидан, Аллоҳ таоло аёлларга ҳам биз тафсилотини билмайдиган, уларни рози этадиган неъматлар ато қилгандир. Кўз кўрмаган, қўлоқ эшитмаган, инсон хотирига келмаган неъматлар бордир жаннатда. Сажда сурасининг 17-ояти мазмуни шундай: «Ҳеч бир шахс қилган ишларининг мукофоти учун уларга ҳозирланган кўз қувнар нарсаларни билмайди».
Мўмин ва мўмина истаган неъматларини ва кўнгиллари тўсаган нарсани жаннатда топадилар ва тўла рози бўладилар. Улар жаннат неъматларига ва Аллоҳ таоло раҳматига етиш учун фақат солиҳ амал қилишлари керак, холос.

Эркак - аҳли ва номусини ҳимоя қилиши керак, бу нарса унга вожибдир. Номус ва шарафни рашк этиш эркак бурчидир. Бу рашк Аллоҳ рози бўлмаган нарсанинг оилада бўлишига йўл қўймайди. Хотини ва қизига рашк қилган эр уларни бегона эркаклар олдида яланғочланишига, шармандалик ва ҳазил-мутойиба қилишига, улар билан ака-ука ё фарзанддек муомала қилишига чидай олмайди.

Асримизда бу рашкни бачканалик, қаттиққўллик, мутаассиблик ва яна нималардир деб аталиши ғалатидир. Инсонларнинг бугунги кунда Ғарбнинг ёмон одатлари асирига айланганини эсласак, таажжубимиз йўқолади. Ғарбда «айб», «номус» ва «шараф» нималигига унча эътибор қилишмайди. Зеро, бузилган, шаҳвоний жамиятнинг сифати шундай. Бу ҳолатга ҳавасмандлар номус, шараф ва ҳурматни асрашга асосланган бизнинг исломий ахлоқимиз билан қовуша олмайдилар.

Савол: Аёл бегоналар олдида сочини ясама соч билан яшириб юриши мумкинми?

Жавоб: Йўқ, бундай қилиши мумкин эмас.

Савол: Баъзи аёллар қошларини юлиб ёки қириб, ўрнига
қалам билан ўзларига ёққандай қош чизиб оладилар. Шу
дурустми?

Жавоб: Йўқ. Бу ишлари дуруст эмас. Ўзига ё бошқага қош чизган аёл
Аллоҳ таоло яратган хилқатни ўзгартиргани ва юзини бузгани учун
лаънатга учрайди.

"Динда саволим бор" китоби асосида тайёрланди.

Do'stlaringizga Ham Tarqating!
- Joylandi: 21.02.2015 17:36
- Kanal: Ro'zg'or Maktabi!, Ayollarga Maslahat!
Izoh Qoldirish!
Имя *:
Email *:
Код *:

waplog
waplog