Ko'zdan Kechirish

Cўгал нега пайдо бўлади?


Сўгаллар тери касаллиги саналиб, унда майда ҳосилалар пайдо бўлади. У 1-2 мм.дан 1 см.гача бўлиши мумкин.

Сўгалдаги папиллома-вирус бемор одам билан бевосита алоқадан сўнг ёки умумий фойдаланилган буюм орқали ўтади. Унинг инкубацион палласи бир неча ойни ташкил этади. У тузалса-да, иммунитет сусайганида яна пайдо бўлиши мумкин. Сўгалнинг бир неча тури мавжуд, уни кўпинча терининг бошқа тошмалари билан адаштириб юборишади. Муҳими эса – сўгални тери саратон шиши билан адаштириб юбормаслик.

Сўгалларни халқ табобати усуллари билан кетказиш ҳамиша ҳам етарли самара бермайди. Иммунитети яхши бўлган одамларда у ўз-ўзидан тушиб ҳам кетиши мумкин, лекин бу жараён узоқ (икки йилдан кўпроқ) чўзилади. Уй шароитида бевосита сўгал устига ёпиштирилувчи кератолитик пластирлардан фойдаланиш ҳам мумкин.

Сўгаллар қуйидаги ҳолларда олиб ташланади:

— агар сизга халақит берса (масалан, товондаги сўгаллар), сиз ўзингизни ёмон ҳис қилсангиз;

— у оғриб, қонаса, шакли ёки рангини ўзгартирса;

— катталашиб кетса;

— сони кўпайиб кетса;

— у кўринарли жойда бўлиб, ташқаридан кўзга хунук ташланса.

Сўгални олиб ташлаш усуллари:

Электрокоагуляци я дерматологик коагуляторда ўтказилиб, унда юқори частотали ток қўлланилади. Бунда тўқималарда ҳарорат кўтарилиб, вирус ҳалок бўлишига олиб келади.

Криотерапия усулида сўгаллар суюқ азот ёрдамида олиб ташланади.

Бироқ ҳеч бир муолажа 100 фоизлик кафолат беролмайди. Чунки вируснинг фақатгина юза қисми олиб ташланади, унинг илдизи тери эпидермисининг чуқур қатламларида сақланиб қолади. Вирус фаол ҳолатга ўтиши билан унда яна сўгаллар пайдо бўлаверади. Агар сўгаллар жуда кўпайиб, ҳеч бир муолажа ёрдамида кетказиб бўлмаса, иммунологга мурожаат этганингиз маъқул.

ШАБНАМ тайёрлади.

Deb xabar tarqatadi quydagi manba.

Taronani do'stlaringizga Ham Tarqating!
- Joylandi: 05.08.2016 21:46
- Kanal: Salomatlik va Tibbiyot, Insoniyat Haqida Faktlar
Izoh Qoldirish!
Ismingiz:
E-Mail:
Ko'd:
Moqina.Net » Bosh Sahifaga » Insoniyat Haqida Faktlarga » Kutubxonaga
waplog <
Lower Reklama!
QAYTISH
BOSH SAHIFA

WEB | Copyright Design by ISLIMBEK
Design version 10.01

waplog spywap.net SAYSTAT.RU