Moqina.Net
SAYT MENUSI!
QO'SHIMCHA MENU!
REKLAMA!
TAFIYADAGI RASMLAR!
Xayotni Yaxshilovchi Maslahatlar Ketma-Ketligi

Бугун бир ажойиб ашаддий мухлисимиз билан cуҳбатда бўлдим. Турли таклифлар ва айнан қайси турдаги мақолалар ёқиши ҳақида бироз суҳбатлашдик. Университетнинг биринчи курсида ўқиётган ушбу мухлисимиз бир – икки мавзуларда фикримни сўрадилар ва олдинги мақолаларда саволларига жавоб беришимни кутишларини таъкидладилар.

Бугунги ёшларнинг хато қилмаслиги учун нима қилиши кераклиги ҳақида мақола ёзишимни сўраган бўлсаларда, бироз ўйланиб қолдим. Биласизми, инсон хоҳлаган ёшида хато қилиши мумкин, хатолардан қочиш эмас, уларни тажрибага айлантириш керак.

Бугун талабларга биноан ҳаётни яхшиловчи маслаҳатлар кетма – кетлигини кўрсатиб ўтаман, зеро сизга маъқул келса.

  • Кўзингизни юмиб клавиатурада тез ёзишни ўрганинг. Бугун ҳеч ҳам қийин эмас. Ўз тажрибамдан келиб чиқиб айтишим мумкинки, инсон хоҳласа тоғни талқон қилади. Клавиатурада кўзни юмиб ёзиш бунинг олдида ҳеч нарса эмас. Клавиатурада тез ёза олмаслик 21 аср ёшлари учун уят деб ўйлайман. Бу худди 20 аср одамларининг ручкада ёза олмаслигидек гап. Кейин эса ҳарфлар қаерда жойлашгани ҳақида эмас, ёзаётган матнингиз ҳақида кўпроқ ўйлашингиз керак.

 

  • Вақтли туришни ўрганинг. Ҳар доим шу ҳақида гапирсам керак. Аммо сиз тасаввур ҳам қила олмайсиз, барвақт туриш сизнинг вақтингизни жуда тежайди. Бундан ташқари эрталабдан инсон мия фаолияти ҳар қачонгидан ҳам самарали ишлайди. Инсон учун бир кунда етти соат ухлаш кифоя.

 

  • Компьютерда турли ўйинлар ўйнаш ва вақтингизни беҳуда интернет учун сарфлашни тўхтатинг. Ундан кўра фойдали ишлар билан шуғулланинг. Хонангизда телевизор бўлса тезда ўрнини алмаштиринг. Йўқса, яқин келажакда бунинг учун албатта пушаймон ейсиз.

 

  • Ҳар бир дақиқангизни унумли ўтказишга ҳаракат қилинг. Ҳеч қачон шунчаки бирон иш қилманг. Ҳатто йўлингизда учраган одамлардан ҳам нимадир ўрганишга ҳаракат қилинг. Омадга ўзи эришган ва ҳеч қачон тўхтамайдиган инсонлар ҳақида билишга ва улардан руҳланишга ҳаракат қилинг.

 

  • Саёҳат қилишни бошланг. Мен сизга албатта чет элга чиқинг демайман. Ўзбекистонимизнинг ўзида қанча чиройли шаҳарлар бор. Шахсан мен Ўзбекистонимиздаги турли ажойиб шаҳарлардаги кичик саёҳатлардан завқланаман. Сизга ҳам тавсия этаман.

 

  • Сиёсатга қизиқишни бас қилинг. Дунё тинч эмас деган ваҳимали фикрлардан йироқ бўлинг. Яхшиси футбол кўринг. Тўғрисини айтганда, ўз терма жамоамиз ўйинларига унча қизиқмайман. Аммо Реал Мадриднинг ўйинларини қолдирмасликка ҳаракат қиламан.

Сўзим якунида хато қилишдан қўрқманг, ҳеч ким идеал эмас деб қолувчи Сизнинг Moqina.Netингиз.

Зарнигор Хаятова

Do'stlaringizga Ham Tarqating!
- Joylandi: 07.05.2016 20:57
- Kanal: Xayotiy Maslahatlar!
Izoh Qoldirish!
Rahmat
Имя *:
Email *:
Код *:

waplog
waplog