Moqina.Net
SAYT MENUSI!
QO'SHIMCHA MENU!
REKLAMA!
TAFIYADAGI RASMLAR!
Пойабзални қандай сақлаш керак?

Қиш фасли пойабзалнинг сифатини билиш учун жуда қулай вақт. Чунки ёғин-сочинли кунларга ҳар қандай турдаги пойабзал ҳам бардош беролмайди. Албатта, оёқ кийими узоқ вақт хизмат қилишида сифатидан ташқари, унга кўрсатаётган эътиборингиз ҳам муҳим.

Табиий чарм. Уни ҳар куни қуруқ мато билан артинг. Агар жуда ифлос (лой) бўлса, сув билан ювиш керак. Ундан сўнг пойабзал тўлиқ қуригач, юзига крем суртасиз. Крем яхши сингиши ва пойабзалда ёриқлар пайдо бўлмаслиги учун тозалаш ишларини бир кун аввал бажарган маъқул. Қишки мавсум учун таркибида мум бўлган крем ҳарид қилинг. У чармни юмшатиб, осон сингийди ва сувни ўтказмайди. Ҳафтада бир марта пойабзалингизга махсус сув ўтказмайдиган спрей билан ишлов беринг.

Лакланган. Бундай пойабзални ҳар куни нам мато билан артинг. Агар лой ёпишган бўлса, уни спирт билан тозалаш керак: у лойни емирмайди. Ҳафтада бир марта таркибида мум бўлган крем билан сийланг. Крем таркибида ланолин ёки глицерин бўлиши лозим. Улар лакланган юзани ёрилишлардан асровчи юпқа қатлам ҳосил қилиб, пойабзални ялтиратади.

Сунъий чарм. Бундай ҳилдаги оёқ кийимини ҳар куни нам мато билан артинг. Агар ёғин-сочинли кун бўлса, кремланг. Лекин чарм пойабзаллар учун мўлжалланган кремдан фойдаланиш мумкин эмас. Негаки таркибидаги мум пойабзалларга сингиш ўрнига юпқа қатлам ҳосил қилиб, лойни ўзига тортади.

Майин чарм (замш). Қора ва жигарранг пойабзалларни нам латта билан артиш, бошқа ранглиларини эса кимёвий тозалашга бериш тавсия этилади. Бундай пойабзалларни махсус чўтка билан тозалаш керак. Ҳафтада бир марта махсус сув ўтказмайдиган спрей билан ишлов беринг. Агар ҳар куни ёмғир ёғадига бўлса, бу ишни ҳафтада бир неча марта такрорлаш лозим.

пойабзалларнинг душманлари:

  • Болалар креми. Кўпчилик болалар креми пойабзал учун энг яхши ҳимоя деб ўйлайди. Аслида бундай эмас: у пойабзални юпқа мойли қатлам билан қоплаб олиб, чанг ва лойни ўзига тортади. Бундан ташқари, болалар кремидан фойдаланилганда чарм жуда ёғли бўлиб кетади.
  • Иситиш батареяси. пойабзални асло иситиш батареяси усти ёки ёнида қуритиб бўлмайди: чарм тортилиб, пойабзал кичрайиб қолиши мумкин. пойабзални қуритиш учун унинг ичига газета тиқинг, сўнгра батареядан 30 см узоқликка қўйинг.
  • Махсус чўтка (губка). Доимий равишта губкадан фойдаланиш мумкин эмас. Унинг таркибидаги силикон пойабзал тез емирилишига олиб келади.
Do'stlaringizga Ham Tarqating!
- Joylandi: 10.04.2016 02:29
- Kanal: Xayotiy Maslahatlar!, Ro'zg'or Maktabi!
Izoh Qoldirish!
Имя *:
Email *:
Код *:

waplog
waplog