Ko'zdan Kechirish

Тақинчоқлар қандай тозаланади?


Маълумки, узук, зирак, билакузук ва тилла занжирлар каби қимматбаҳо тақинчоқларнинг юзасига тезда чанг тўпланади. Шу боис, тақинчоқларни вақти-вақти билан тозалаб туриш лозим. Қуйидаги маслаҳатларга амал қилсангиз, улар янада узоқ йиллар кўзингизни қувнатиши шубҳасиз:

  • Кумушдан ишланган тақинчоқлар атир совун ва юмшоқ тиш чўткаси ёрдамида тозаланади. Тўғрироғи, тақинчоқни кўпикли сувга солиб, уни юмшоқ тиш чўткасида ишқалаб оласиз. Сўнг оқиб турган сувга чайиб, майин мато ёрдамида қуритасиз. Шундай қилсангиз, кумуш тақинчоқларингиз янада ялтираб кетади.
  • Таркибида аммиак моддаси бор суюқликларга кумуш тақинчоқларни асло сола кўрманг! Негаки, аммиак унинг сифатини бузиб қўйиши ҳеч гап эмас.
  • Тилла узукларнинг юзасида юпқа ёғли қатлам пайдо бўлиб қолишига кўзингиз тушгандир? Бундай қатлам қўлга сурилган лосьон ва кремларнинг қолдиғи бўлиб, узукни хиралаштириб, кўримсиз қилиб қўяди.
  • Тилла ва платинадан ишланган узук ва бошқа тақинчоқларни илиқ кўпикли сувга бир неча дақиқага ботириб олинг. Сўнг юмшоқ тиш чўткаси ёрдамида доғларни оҳисталик билан сидириб ташланг.
Taronani do'stlaringizga Ham Tarqating!
- Joylandi: 10.04.2016 02:38
- Kanal: Ro'zg'or Maktabi!
Izoh Qoldirish!
Ismingiz:
E-Mail:
Ko'd:
Moqina.Net » Bosh Sahifaga » Ro'zg'or Maktabi!ga » Maslahatlarga
waplog <
Lower Reklama!
QAYTISH
BOSH SAHIFA

WEB | Copyright Design by ISLIMBEK
Design version 10.01

waplog spywap.net SAYSTAT.RU