Ko'zdan Kechirish

Нохуш ҳидларни кетказиш


  • Кўп ҳолатларда уй бекаларимизни ошхона ва уй хоналаридаги нохуш ҳидлар безовта қилиши мумкин. Лекин улардан тез ва осон қутулишни йўллари бор. Бунинг учун бекаларимизга қуйидаги усуллардан фойдаланишни маслаҳат берамиз:

  • Қўлдаги нохуш ҳидни (балиқ, саримсоқпиёз ва шу каби хидларни) кетказиш учун қўлларни аввал туз билан ишқалаб, сўнг совун билан ювиш керак.
  • Оғиздан келаётган саримсоқпиёз ҳидини петрушка чайнаб кетказиш мумкин.
  • Балиқ ҳиди келаётган сирли идиш ёки товани қиздирилган туз билан ишқалаб, сўнг чайиш керак.
  • Агар қошиқ ва санчқилардан балиқ ҳиди келса, уларни совунли совуқ сувда чайиб, ўсимлик ёғи суртилади ва яхшилаб юмшоқ сочиқда артилади.
  • Тахтакач ва бошқа ошхона идишларидан келаётган пиёз ҳидини қуруқ туз билан ишқалаб кетказиш мумкин.
  • Ошхонадаги нохуш ҳидни - очиқ идишда сирка қўшилган сув қайнатилгач, бир неча дақиқадан сўнг хона ҳавосини янгилаб, кетказиш мумкин.
  • Иссиқ комфоркага апельсин ёки лимон пўсти ёки иссиқ газ печига озгина туз сепиб, ушбу мақсадда қўллаш ҳам мумкин.
  • Тошиб кетиб, газ плитасига тўкилган сут ҳидини йўқотиш учун плита устига туз сепилади ва нам қоғоз билан ёпилади. Ушбу усул билан нохуш ҳид тарқалишини тўхтатиш мумкин.
  • Хонадан бўёқ ҳидини кетказиш учун бир бош саримсоқпиёз тозаланиб, бир неча вақтга хонада қолдирилади.
  • Хонадан мойбўёқ ҳидини тезроқ кетказиш учун бир нечта жойга туз солинган ликопчалар қўйилади.
  • Сигарет тутуни хона ҳавоси янгиланганда ҳам осонликча тозаланмайди. Бунинг учун деразалар очилиб, хонанинг исталган жойларига 2-3 дона намланган сочиқ қўйилади. Нам сочиқ сигарет тутунини ўзига тортади.
Taronani do'stlaringizga Ham Tarqating!
- Joylandi: 10.04.2016 02:29
- Kanal: Ro'zg'or Maktabi!
Izoh Qoldirish!
Ismingiz:
E-Mail:
Ko'd:
Moqina.Net » Bosh Sahifaga » Ro'zg'or Maktabi!ga » Maslahatlarga
waplog <
Lower Reklama!
QAYTISH
BOSH SAHIFA

WEB | Copyright Design by ISLIMBEK
Design version 10.01

waplog spywap.net SAYSTAT.RU