Ko'zdan Kechirish

Кийимларни асраш қоидалари


  • Агар ипак кийим рангини йўқотган бўлса, 2 ош қошиқ сирка солинган 10 литр сувга 5 дақиқага ботириб қўйинг. Сўнг олиб, суви оқиб бўлганидан кейин қуруқ, тоза чойшабга ўраб қўйинг. Ипак матони сиқмаслик кераклигини унутманг.
  • Ипак кийимларни совунли аралашмага ивитиш керак. Агар либос ўта ифлосланган бўлса, 10 литр сувга 10 мл. миқдорда ичимлик содаси ёки новшадил спирти қўшинг.
  • Ипакдан тикилган либос юмшоқ бўлиши учун ловия, дуккаклилар ёки буғдой қайнатмаси билан чайиш даркор.
  • Табиий мўйнани хеч қачон чўтка билан тозалаш, тараш мумкин эмас. Тенг миқдордаги сирка, спирт ва сув аралашмасини ифлосланган жойга суртиб, тезда тоза мато билан артиш керак.
  • Мўйнага жило бериш учун уни буғдой ёрмаси (манная крупа) ёки картошка крахмали билан ишқалаб, сўнг яхшилаб қоқиб ташлаш керак.
  • Йод доғини кетказиш учун кийимни аввал намлаб, кейин устидан крахмал сепиб қўйиш керак. Доғ дарров кетмаса, муолажани бир неча марта такрорлаш мумкин.
  • Янги жинсини юмшатиш учун сувга ярим стакан туз қўшиб ивитиб қўйиш керак.
  • Шимларнинг ювганда ранги учмаслиги учун уларни кир ювиш машинасига солмаслик керак. Уларни илиқ сувда, қўлда ювиш, ва чайганда қаттиқ сиқмаслик лозим.
Taronani do'stlaringizga Ham Tarqating!
- Joylandi: 10.04.2016 02:29
- Kanal: Ro'zg'or Maktabi!
Izoh Qoldirish!
Ismingiz:
E-Mail:
Ko'd:
Moqina.Net » Bosh Sahifaga » Ro'zg'or Maktabi!ga » Maslahatlarga
waplog <
Lower Reklama!
QAYTISH
BOSH SAHIFA

WEB | Copyright Design by ISLIMBEK
Design version 10.01

waplog spywap.net SAYSTAT.RU