Ko'zdan Kechirish

Доғлардан асар қолмайди


Кўнгилочар базмдан сўнг севимли либосингиздаги доғларни қандай кетказишни билмай, хуноб бўляпсизми?! Кўйлагингизга теккан шарбат, лаб бўёғи ёки шоколаддан қолган излар энди кайфиятингизни асло буза олмайди! Негаки, турли доғлар билан курашувчи содда ва самарали таъсир кучига эга бўлган кўмакчиларингиз бор.

Лимон

Сиз учун энг ишончли восита бўлиб, таркибидаги кислотали ишқор оқартирувчи хусусиятга эга. Кийимлардаги сарғиш тер изини кетказиш учун лимон кислотасини қайноқ сув билан аралаштиринг ва худди шу аралашмада кийимларни бир соат мобайнида ивитиб қўйинг, сўнг одатдагидай ювиб ташлайсиз. Шунинг­дек, шарбат тўкилган жойни лимон пўсти билан яхшилаб ишқалаб, устидан туз сепинг. Туз қизил суюқликни ўзига шимиб олгандан сўнг ювиб ташлайсиз.

Тавсия: қорамтир ва тўқ рангли кийим доғларини лимон билан кетказишдан олдин тажрибани матонинг кўзга ташланмайдиган қисмида синаб кўринг.

Кир ювувчи кукун

Таркибидаги карбонат натрит ёғ қолдиқлари ва кирни парчаловчи хусусияга эга. Агар кийимдаги кирланган жой катта бўлса, кирларни ювишдан олдин содали сувда ивитиб қўйинг. Ёки доғ тушган қисм­га бироз кукун сепиб, чўтка ёрдамида ишқалаб, секин ҳаракатлар билан доғни кетказинг.

Аспирин

Сизни нафақат бош оғриғи, танадаги оғриқдан халос этади, балки унинг кўмагида қон доғидан ҳам қутулишингиз мумкин. Ваҳоланки, таркибидаги ацетилсалицил кислотанинг мавжудлиги, қон хужайраларидаги тромбоцитларни тола деворларига ёпишишига тўсқинлик қила олади. Шунингдек, аспирин узоқ вақт қолиб кетган доғларни ҳам парчалайди. Бунинг учун дори доналарини сувда эритинг ва худди шу аралашма билан доғли қисмларни намлаб чиқинг, сўнг совуқ сувда ювиб ташлайсиз. Ёки аспиринни яхшилаб эзиб, кукун ҳолига келтиринг ва кирланган жойга сепиб, устидан сув билан намланг ҳамда бироз муддатга қолдиринг. Сўнг кирларни одатдагидек ювиб ташлайсиз.

Мактаб бўрлари

Гипс (калций сульфати) ёки магний оксидидан иборат оддий кўринишдаги бўрдан майонез, ўсимлик мойи, сариёғ ва бошқа ёғли маҳсулотлардан қолган доғларни кетказишда фойдаланишингиз мумкин. Бунинг учун доғланган жойни бўр билан яхшилаб ишқаланг ва ёғни ўзига шимиб олгунича кутинг, сўнг чўтка ёрдамида эҳтиёткорлик билан тозалаш ишларини бошланг. Кир ювиш машинаси ёки қўлда ювиб ташлайсиз. Худди шу усулни чарм матоларда қолган доғларни кетказишда ҳам қўллашингиз мумкин. Фақат чарм устидаги бўр қолдиғини намланган мато билан артишингиз лозим.

Муз бўлаклари

Қон ва шоколаддан қолган доғлар билан ажойиб равишда "курашувчи" восита саналади. Барчамизга маълумки, бундай доғлар совуқ сувда дарҳол ювиб ташланмаса, матода кетказиб бўлмас из қолдириши мумкин. Аммо муз бўлаклари эса, ундан-да яхши чора ҳисобланади. Шунингдек,  исталган вақт музлатгичингизда хизматга ҳозир. Агар ҳаракатни янада тезроқ амалга оширсангиз, яхшироқ натижага эришасиз.

Ош содаси

Пазанда бекажонлар учун яхши таниш бўлган разрихлител — таркибидаги натрий оксид шарофати билан ки­йимларингиз худди қордек оқариши мумкин. Сарғайган ва қуёш нурларида ранги ўчган дарпарда-ю, кийимларингиз яна асл ҳолига қайтишини истасангиз, бир-икки қути разрихлителни кир ювиш кукуни билан аралаштириб, кир ювиш машинасининг кукун солувчи махсус қисмига солинг ва ювинг. Шунингдек, тер ҳамда ёғлардан қолган доғларни кетказмоқчи бўлсангиз, доғ устига кукундан сепиб, бироз сув пурканг. Сўнг одатдагидек ювиб ташлайсиз.

Сут

Кони фойда бўлган ушбу маҳсулот турли доғларни бартараф этишда ҳам сизга кўмакчи бўлади. Сут таркибидаги тола деворларига тўлиқ сингиш хусусиятига эга бўлган турли микроорганизм ва энзима (фермент, яъни тирик ҳужайрада ишлаб чиқариладиган ва организмда модда алмашинувини тартибга соладиган органик модда) шарофати билан вино, қаҳва, чой, кока-кола, мева-сабзавот, шарбат ҳамда кўкатлардан қолган доғларни ўзига яхши сингдиради. Бунинг учун кўп меҳнат талаб қилинмайди, бор-йўғи бартараф этилиши лозим бўлган доғли либосни бир кеча сутга ботириб қўйинг, сўнг либосингизни одатдаги усулда ювиб ташлайсиз.
Taronani do'stlaringizga Ham Tarqating!
- Joylandi: 10.04.2016 02:49
- Kanal: Ro'zg'or Maktabi!
Izoh Qoldirish!
Ismingiz:
E-Mail:
Ko'd:
Moqina.Net » Bosh Sahifaga » Ro'zg'or Maktabi!ga » Maslahatlarga
waplog <
Lower Reklama!
QAYTISH
BOSH SAHIFA

WEB | Copyright Design by ISLIMBEK
Design version 10.01

waplog spywap.net SAYSTAT.RU