Ko'zdan Kechirish

Дарпардалар - хонадон кўрки


Баъзида уй ичида янгича кайфият яратиш истагида хонда кичкина бўлса-да, ўзгартириш қилиш истаги пайдо бўлади. Бунда жиҳозлар ўрнини алмаштирамиз, аммо, барибир яна нимадир етишмаетгандек. Айнан шу пайтда сизга дераза пардаларини ўзгартириш кўнгилдагидек хона шароитини яратишга ёрдам бериши мумкин. Чунки дераза пардалари - бу худди янги келинчакнинг сарпоси каби ҳар гал янгисига алмаштирганингизда янгича гўзаллик ҳамда жозиба билан кўзингизни қамаштираверади.
 
Хона учун парда танлаганда фақатгина мато ҳамда дизайн билан билан чекланиш ярамайди. Бунда сиз хонадонингизнинг бир қатор ўзига хос хусусиятларини ҳам назардан четда қолдирмаслигингиз шарт. Масалан:
  • хона ўлчами;
  • шифт баландлиги;
  • дераза шакли;
  • хонанинг вазифаси (ётоқхона, ошхона, меҳмонхона).
Интерьер услубини ҳисобга олмай туриб, кўнглингизга ўтирадиган дарпардаларга эга бўлиш қийин. Қуйидаги тавсиялар сизга бунда кўмак беради:
  1. Агарда хона шифти паст бўлса, бир хил рангли ёки вертикал чизиқлар туширилган парда, шифти баланд ва деразалари кенг бўлган хона учун эса бурмали ва, албатта, узун парда танлаш лозим.
  2. Кичик хоналар учун енгил дарпардалар ёки тўрлар, органза мато мос келади. Агарда хонангиз қуёш томонга қараган бўлса, шаффоф матодан қатламлар қушиб, пардани зичроқ ҳолда тутиш мумкин. Шунда хона ичи бироз кенгроқ кўринади ва қуёш нуридан ҳам ҳимояланади.
  3. Бутун девор бўйлаб тутилган дераза пардаси хонани каттароқ кўрсатади. Ундаги горизонтал чизиқлар хонага кенглик бахш этса, вертикал чизиқлар паст шифтларга улуғворлик, баландлик беради.
  4. Қизил, сариқ рангдаги пардалар хонага илиқлик берса, кулранг, мовий ва бинафша ранглилари салқин кайфият улашади. Парда рангини танлаганда, шунингдек, хона девори рангига ҳам эътибор қаратиш лозим. Пардалар девор рангидан бироз очроқ, ёки аксинча, тўқроқ рангда танланса, хонага алоҳида файз ва чирой киритади.
  5. Хона прадаларини йилига 2 марта алмаштириб туриш мумкин. Куз ва қиш фасли учун қалин матодан тикилган қайноқ рангли дарпардалар, баҳор ва ёз фаслига эса енгил нақшли матодан ишланган пардалар хонангиз кўркига кўрк бағишлайди.
Taronani do'stlaringizga Ham Tarqating!
- Joylandi: 10.04.2016 02:46
- Kanal: Ro'zg'or Maktabi!
Izoh Qoldirish!
Ismingiz:
E-Mail:
Ko'd:
Moqina.Net » Bosh Sahifaga » Ro'zg'or Maktabi!ga » Maslahatlarga
waplog <
Lower Reklama!
QAYTISH
BOSH SAHIFA

WEB | Copyright Design by ISLIMBEK
Design version 10.01

waplog spywap.net SAYSTAT.RU