Ko'zdan Kechirish

Дангасаликдан қутулиш сари 7 қадам


  • "Буни кейинроқ бажараман. Эртага қилсам-чи? Ё индинга қолдираймикан?" Бу гаплар қанчалик кўп ишлатасиз? Ҳар куни?! Ахир ўша "кейин" ҳам қачондир келиши керак-ку! Унгача уйингиздаги юмушлар йиғилиб қолади-ку!

  • Нима йўқотаётганингизни ўйлаб кўринг. Тил ўрганишни орқага сураяпсизми? Унда сизни хорижга хизмат сафарига юборишмайди. Овқатни кечиктирсангиз, йўқ жойдан жанжал чиқиб, кўнгил хира бўлади.
  • Ўзингизга рағбатлантирувчи омил топинг. Атрофингизга назар ташланг: тенгқурларингиз сиздан ўзиб кетибди-ку! Хасадингиз келаяптими? Унда ишланг!
  • Диққатингизни чалғитманг. Муҳим ҳисоботни тайёрлашингиз керакми? "Бутун дунё ўргимчак тўри"га илинмасликка ҳаракат қилинг. Аввал ишни бажаринг, қолгани кутиб туради.
  • Олдингизда турган ишлар жуда кўп бўлса, уларни қисмларга бўлиб, энг осонидан бошланг. Ёки аксинча, энг қийин ишни бажариб бўлгач, қолгани чўт бўлмай қолади.
  • Сиз ишлаётганизда ўзгалар безовта қилмаслигини таъминланг. Телефон, турли гурунглар одамни ишдан чалғитади. Уларга берилмаслик тадбирларини кўринг.
  • Ўзингизга иш йиғманг. Масалан, баъзи ишлар (мисол учун, идиш ювиш)ни ўша заҳоти қилган маъқул. Чунки тартиб ўрнатишдан кўра уни сақлаб туриш осонроқ.
  • Ўзингиз каби ўзгаришни истаётган ҳамфикрни топинг. Бир-бирингизга эришган энг кичкина ютуқларни-да гапириб беришга келишиб олинг. Шунда ўзингизни каттароқ ишларни бажаришга рағбатлантирасиз.
  • Маслаҳатларни шу жойигача ўқиб тугатдингизми? Демак, дангасалик занжирини узишни бошлабсиз. Натижалар кўзга ташланиши билан ютуқларни ўзингизга-ўзингиз совға қилиб мустаҳкамланг.

Taronani do'stlaringizga Ham Tarqating!
- Joylandi: 10.04.2016 02:29
- Kanal: Ro'zg'or Maktabi!
Izoh Qoldirish!
Ismingiz:
E-Mail:
Ko'd:
Moqina.Net » Bosh Sahifaga » Ro'zg'or Maktabi!ga » Maslahatlarga
waplog <
Lower Reklama!
QAYTISH
BOSH SAHIFA

WEB | Copyright Design by ISLIMBEK
Design version 10.01

waplog spywap.net SAYSTAT.RU