Ko'zdan Kechirish

Бекалар учун тавсиялар


Уй-рўзғор буюмларидан узоқ вақт фойдаланиш учун шунга яраша эътибор ҳам зарур. Чунки ҳар бир буюмнинг яхши хизмат қилиши уй бекасига боғлиқ. Қуйидаги маслаҳатлар сизга бунда ёрдам беради деб ўйлаймиз.

  • Тилла буюмлар сақланадиган қутичага бир бўлак солиб қўйилган бўр уларни қорайиб қолишидан асрайди.
  • Стол ёки силлиқ жойга мум тушса, дарҳол уни қириб ташлашга ошиқмаслик даркор. Иссиқ фенни ўша жойга тутиб, мумни эритиб, сўнгра латта билан артиб олган маъқул.
  • Момиқ сочиқни ювиб-чайиб бўлгач, бир оз туз қўшилган сувга солиб қўйинг. Сўнг яхшилаб сиқиб олиб ёйсангиз, у пахмайиб, юмшоқ бўлади.
  • Қўл сиғмайдиган чинни ва шиша идишларни тозалашда уларнинг ичига қайноқ сув қуйиб, ғижимланган қоғоз солиб, яхшилаб чайиш лозим. Шунда бари топ-тоза бўлади.
  • Сирли идишда овқат пишираётганда у тагига олса, идишни истеъмол содаси солинган сув билан қайнатиш мумкин. Истеъмол содасининг ўрнига 2-3 дона майда пиёз ҳам ишлатса бўлади.
  • Агар гилам ранги ёрқинроқ бўлишини истасангиз, кечқурун устига майда туз сепиб, эртасига уни юмшоқ нам мато билан артиш лозим.
  • Чумолилар шакар, асал ёки мураббо солинган банкага хужум қилмасин десангиз, идиш четига кунгабоқар ёғини суртиб қўйинг.
Taronani do'stlaringizga Ham Tarqating!
- Joylandi: 10.04.2016 02:29
- Kanal: Ro'zg'or Maktabi!
Izoh Qoldirish!
Ismingiz:
E-Mail:
Ko'd:
Moqina.Net » Bosh Sahifaga » Ro'zg'or Maktabi!ga » Maslahatlarga
waplog <
Lower Reklama!
QAYTISH
BOSH SAHIFA

WEB | Copyright Design by ISLIMBEK
Design version 10.01

waplog spywap.net SAYSTAT.RU