Ko'zdan Kechirish

Бекалар учун фойдали тавсиялар

 

  1.  

  2. Болалар кийимида тез-тез шоколаддан қолган доғ пайдо бўлади. Уларни ювишдан аввал бироз шўр сувга солиб қўйинг. Сўнгра илиқ сувда чайиб оласиз. Кийимлардаги қизил ва сариқ доғларни эса лимон кислотаси билан тозалаган маъқул. Оқ кийимлардаги доғни машҳур фирмаларнинг оқартиргичида эмас, балки табиий усуллар ёрдамида кетказишга ҳаракат қилинг. Оқартиргичлар яхши самара беради, лекин мато шикастланиб тезда чирийди.
  3. Ёстиқ ёки кўрпа жилдларини ювишдан аввал бир челак илиқ сувга 1кг суз солиб, жилдларни бироз ивитиб қўйинг. Сўнг сувни тўкиб, уларни унча иссиқ бўлмаган сувда ювасиз. Шунда жилдлар ўз рангини йўқотиб, хира тортиб қолмайди.
  4.  

  5. Истеъмол сиркаси ва сув аралашмаси ёрдамида ойна кўзгусидаги доғ-у тилла рангдаги ёғоч ромларни, ванна ҳамда эмал идишларни тозалаш мумкин. Бунинг учун илиқ сувга сирка солиб, аралаштирасиз (1литр сувга 1 ош қошиқ сирка). Агар ваннадаги занг доғлари ниҳоятда кўп бўлса, сув ўрнига туздан фойдаланган маъқул (2 ош қошиқ сиркага 1 чой қошиқ туз қўшилади).
  6. Тилла буюмлар сақланадиган қутичага бир бўлак солиб қўйилган бўр уларни қорайиб қолишдан асрайди.
  7. Стол ёки силлиқ жойга мум тушса, дархол уни қириб ташлашга ошиқмаслик даркор. Иссиқ фенни ўша жойга тутиб, мумни эритиб, сўнгра латта билан артиб олган маъқул.
  8. Момиқ сочиқни ювиб-чайиб бўлгач, бироз туз қўшилган сувга солиб қўйинг. Сўнг яхшилаб сиқиб олиб ёйсангиз, у пахмайиб, юмшоқ бўлади.
  9. Қўл сиғмайдиган чинни ва шиша идишларни тозалашда уларнинг ичига қайноқ сув қўйиб, ғижимланган қоғоз солиб, яхшилаб чайиш лозим. Шунда бари топ-тоза бўлади.
  10. Сирли идишда овқат пишираётганда у тагига олса, идишни истеъмол содаси солинган сув билан қайнатиш мумкин. Истеъмол содасининг ўрнига 2-3 дона майда пиёз ҳам ишлатса бўлади.
  11. Агар гилам ранги ёрқинроқ бўлишини истасангиз, кечқурун устига майда туз сепиб, эртасига уни юмшоқ нам мато билан артиш лозим.
  12. Чумолилар шакар, асал ёки мураббо солинган банкага хужум қилмасин десангиз, идиш четига кунгабоқар ёғини суртиб қўйинг.
Taronani do'stlaringizga Ham Tarqating!
- Joylandi: 10.04.2016 02:49
- Kanal: Ro'zg'or Maktabi!
Izoh Qoldirish!
Ismingiz:
E-Mail:
Ko'd:
Moqina.Net » Bosh Sahifaga » Ro'zg'or Maktabi!ga » Maslahatlarga
waplog <
Lower Reklama!
QAYTISH
BOSH SAHIFA

WEB | Copyright Design by ISLIMBEK
Design version 10.01

waplog spywap.net SAYSTAT.RU