Mato Tanlashda Adashmang

Кийимлар биз учун иккинчи тери. Чунки улар нафақат ташқи қиёфамизнинг кўринишига, балки соғлик ва руҳий ҳолатимизга ҳам ўз таъсирини ўтказади. Бизга ярашиб турган кийимларимизнинг матоси ва бичими соғлигимизга қай даражада мос келади? Феъл-атворимизга-чи?

Синтетик мато

Синтетик матодан тикилган кўзни олувчи либослар эгасидан анчагина тоқат ва соғлик билан боғлиқ қурбонлик сўрайди. Сунъий тола ўзининг "бегона”лигини ҳар қадамда исботлаб туради. Биз қандай нафас олсак, тери ҳам худди шундай кислородга муҳтож. Бурнимизни ҳаво ўтказмайдиган бирор нарса билан ёпиб, беш дақиқа турайлик-чи, аҳволимиз не бўларкан? Синтетик мато терининг нафас олиш имкониятини чегаралб ташлайди. Кийим ва тери орасида ҳаво айланмай, киши терлай бошлайди. Бу эса турли замбуруғли касалликларининг ривожланишига кенг йўл очади.

Табиий жун

Табиий жун ўзига хос структураси билан бошқа матолардан ажралиб туради. Унинг энг ижобий хусусиятларидан бири одам организмидаги энергия қувватини оширишидир. Жун мато қанчалик қалин ва дағал бўлса, ўзида шунчалик кўп "тириклик” энергиясини сақлайди.
Жиддий ва тортинчоқ характердагилар бундай кийимларни қанчалик кўп кийсалар, ўзларида киришувчанлик ҳиссини шунчалик кўп туядилар. Энергия манбаси бўлган жундан тикилган либослар касалликдан энди турган, камқувват кишиларга тавсия қилинади. Аммо фаол ва серҳаракат одамлар уни иложи борича кам кийишлари, мақсадга мувофиқ.
Бу мато сизни ҳимоялаб қолмай, касалликлардан огоҳлантиради ҳам. Агар табиий жундан тикилган  [ www.BePuL.NeT -Saytdan olindi]кийимларингиздан терингиз қичишса, сизда буйрак ва ошқозон ости бези фаолияти бузилган бўлиши мумкин.

Пахта мато

Ҳар қандай об-ҳавода, ҳар қандай ҳолатдаги одам учун энг яхши танлов бўла олади. Пахта матосидан тикилган либослар тинчлантирувчи, оромбахш ҳисобланади. Ёзнинг иссиқ палласида қуёшнинг тик нурини энг яхши қайтарувчи пахта матосидан тикилган кийимга ҳеч нарса тенг келмайди. Бош кийимдан тортиб, пайпоққача пахтаан бўлса, саломатлигингизни яхши ҳимоялаган бўласиз.
Синтетик матодада микроблар қандай тез ривожланса, пахта матосида эса бунинг акси. Ҳавони яхши ўтказиб, тери касалликлари билан оғриган беморларга ҳеч бир салбий ўзгаришлар ясамайди.
Бу мато феъли оғир, ёпиқ характерли кишиларга кўпроқ тавсия қилинади. Чунки у ички фаолликни оширади.

Зиғирпоя (лён)

 

Зиғирпоя матосини "шифокор” десак, адашмаган бўламиз. Компьютер қаршисида узоқ ўтирувчилар учун бундай кийимларни форма сифатида қабул қилиш мумкин. Бу мато нурланишни камайтириб, терини тинчлантиради. Мато ўзида салқинликни яхши ушлаши билан ажралиб туради.
Одамлар билан муомала қилишга қийналувчилар учун кўмакчидир. У ички беҳаловатликни йўқотади, лоқайдликдан ҳимоялайди. [ www.BePuL.NeT -Saytdan olindi]
Одамлар гавжум бўладиган жойларга зиғирпоя матосидан тикилган кийим кийиб бориш, айни муддао. Таъсирчан тери, дерматологик касалликлар, астма билан оғриган беморларга чойшабларини ҳам зиғирпоя матосидан тикишлари тавсия қилинади. У қишда иситувчи, ёзда салқинлатувчидир. Мутахассислар бу мато билан жиҳозланган уйнинг ҳарорати ёзда 3-4 градусгача пасайишини исботлашган. Иммун тизимининг мустаҳкамлигига ҳам ижобий таъсир қилади.

Кийим хусусияти фақат матога боғлиқ эмас. Бунда бичимнинг ҳам аҳамияти катта. Болдирдан тос суягигача қаттиқ сиқиб турувчи шим қон айланишини, лимфа (одам организмидаги рангсиз суюқлик) ҳаракатини бузади. Бу эса бўлажак она саломатлигининг катта душмани.

Белни нозик қилиб кўрсатувчи пояслар ўз вазифасини тери, суяк, эт, қон
томирларини сиқиш ва улар фаолиятини бузиш ҳисобига бажаради. Онкологик касалликларни чақирувчилар ҳам нотўғри танланган кийим бўлиши мумкин. Бундан ташқари, ноқулай кийим, безак иш унумдорлигига ҳам салбий таъсир кўрсатади.

Гўзал ташқи қиёфа соғлиқ ҳисобидан бўлмасин.

Do'stlaringizga Ham Tarqating!
458 YOQDI 7 YOQMADI
- Joylandi: 21.02.2015 20:25
- Kanal: Boshqa Foydalilar!, Ro'zg'or Maktabi!
Izoh Qoldirish!
Shunaqa deng
Ismingiz:
E-Mail:
Ko'd:
waplog <
Lower Reklama!
QAYTISH
BOSH SAHIFA

WEB | Copyright Design by ISLIMBEK
Design version 9.3

waplog spywap.net SAYSTAT.RU