Ko'zdan Kechirish

Ko'zlaringiz Kompyuterdan yoki telefondan charchaydimi?


Офис ишчилари ва студентлар кўзларининг чарчашидан шикоят қиладилар. Иш вақтида ёки уйда кўзлар қуруқшаб ачишади. Кўз нурини йўқотмаслик учун профилактика ҳақида унутмаслик керак. Мутахассислар Компьютерда кўп ишлайдиган кишиларга кўзларини қандай асраш ҳақида ушбу тавсияларни берадилар.

  1. Мониторни тўғри созлаш.

  Экспертларнинг сўзларига кўра энг аввало, мониторни кўзларга қулай жойлаштириб олиш лозим: экран кўз ўгингизда бўлиши керак. Монитор ва кўзлар орсидаги масофа унинг ўлчами ва техник жиҳатларига боғлиқ. Нима бўлганда ҳам масофа 40 смдан яқин бўлмаслиги даркор.

  Бундан ташқари экран ёруғлигини ҳам айнан ўзингизга қулай қилиб созлаб олинг. Агар мониторга маълумотларни киритсангиз ва матн ўқисангиз, кўзларингиз чарчамаслиги учун қулай ўлчам ва шрифт танланг. Жуда майда ёзувлар кўзларни тиндириб, чарчатади.

  2. Хонадаги ёруғлик.

  Компьютерда узоқ вақт ишлаганда хонани илиқ рангларда ёритган маъқул, мониторга хонадаги ёрқин чироқларнинг акси тушиб, кўзингизни олмасин.

  3. Нигоҳни бурамиз.

  Киши Компьютерда ўтирганда унинг нигоҳи аниқ бир масофада, бир нуқтага қаратилган бўлади. Иш давомида вақти-вақти билан юзингизни буриб узоқроқда жойлашган предметларга 1-2 сония тикилинг. Хеч бўлмаса деразага қараб қўйинг. Кўзларни Компьютердан олиб тез-тез пирпиратинг.

  4. Кўзлар гимнастикаси.

  Ҳар 1,5- 2 соатда камида 5 дақиқага танаффус қилинг. Бу вақтда кўзлар гимнастикасини бажаринг: бошни бурмасдан кўзларни иложи борича тепага, пастга, ўнг ва чапга қаратамиз. Сўнг кўзларимиз билан горизонтал шаклдаги 8 рақамини чизамиз. Бу машқларни кўзларни юмиб бажарса ҳам бўлади. Гимнастикани Компьютерда иш бошлашдан олдин, кейин эса ҳар 2 соатда бажариш тавсия этилади.

  5. Бироз сайр қилинг.

  Албатта, иш бу иш. Бироқ агар имкон бўлса ўрнингиздан туриб бироз юринг. Тоза ҳавога чиқиш имконияти бўлса яна ҳам яхши. Сайр нафақат кўзлар учун балки доим ўтириб ишлаш натижасида келиб чиқувчи умуртқа ва ортиқча вазн муаммоларида ҳам фойдалидир.

  6. Томчилар, кўзойнак ва витаминлар.

  Кўзларнинг қизаришига қарши кўз шиллиқ қаватини намлантирувчи ҳар қандай томчидан фойдаланиш мумкин. Кўзлар учун махсус витаминлар ҳам бор. Агар кўзларингиз қаттиқ чарчаб жиддий ноқулайликлар, масалан кўзнинг қуруқшаши вужудга келса, шифокорга мурожаат қилган маъқул. Шифокор сизга мос витамин ва томчилар, шу билан бирга кўзингиз камроқ чарчаши учун махсус кўзойнак ёзиб беради.

  7. Компьютер ўйинларини камайтиринг.

  Ишни унутиб бироз дам олгингиз келса асло Компьютер ўйинларини ўйнаманг. Шундоқ ҳам чарчаган кўзларингизга дам беринг.

  Юқоридаги тавсияларни одат тусига киритсангиз кўз нурингиз сизга узоқ йиллар хизмат қилади.

© Умида Худойназарова тайёрлади.

Taronani do'stlaringizga Ham Tarqating!
- Joylandi: 29.08.2016 22:04
- Kanal: Salomatlik va Tibbiyot, Boshqa Foydalilar!
Izoh Qoldirish!
Ismingiz:
E-Mail:
Ko'd:
Moqina.Net » Bosh Sahifaga » Boshqa Foydalilar!ga » Maslahatlarga
waplog <
Lower Reklama!
QAYTISH
BOSH SAHIFA

WEB | Copyright Design by ISLIMBEK
Design version 10.01

waplog spywap.net SAYSTAT.RU