Чивинлар севадиган 4 тоифа кишилар

Эътибор берган бўлсангиз бир хонада ухлайдиган 2 кишининг бирини чивинлар роса талайди, иккинчисига эса умуман яқинлашмайди. Олимларнинг аниқлашича чивинлар 4 тоифа кишиларни жуда «севарканлар».

  1. Ҳомиладор аёллар.
    Чивинлар ҳомиладор аёлларни кўпроқ чақишининг сабаби бор: чивинларга инсон нафас олганда чиқарадиган карбонат ангидрид газининг ҳиди ёқар экан. Ҳомиладор аёллар эса бу газни одатдагидан кўпроқ чиқарарканлар.
  2. Спорт билан доимий шуғулланувчилар.
    Спорт билан шуғулланган кунингиз чивинлар сизни кўпроқ чақса асло ҳайрон бўлманг. Инсон қаттиқ терлаганда чиқадиган ҳид чивинларни ўзига тортар экан.
  3. Алкогол ичимлик истеъмол қиладиганлар.
    Экспертларнинг таъкидлашича спиртли ичимликлар ичган кишиларни чивинлар тинч қўймас экан. Сабаби спиртли ичимликлар ичганда киши тана ҳарорати кўтарилади, чивинлар эса иссиқни ёқтирарканлар.
  4. I қон группаси.
    Тадқиқотларга кўра I қон группасидаги кишиларни чивин чақиши эҳтимоллиги 83%ни ташкил этиб, энг кам чақилувчилар II қон гуруҳидагилардир. Шундай экан сиз I қон гуруҳига мансуб бўлсангиз, чивинларга қарши воситалардан фойдаланишни маслаҳат берамиз.
Do'stlaringizga Ham Tarqating!
294 YOQDI 1 YOQMADI
- Joylandi: 29.08.2016 21:50
- Kanal: Xayotiy Maslahatlar!, Boshqa Foydalilar!
Izoh Qoldirish!
Ismingiz:
E-Mail:
Ko'd:
waplog <
Lower Reklama!
QAYTISH
BOSH SAHIFA

WEB | Copyright Design by ISLIMBEK
Design version 9.3

waplog spywap.net SAYSTAT.RU