Chet tilini qanday qilib ikki oyda o'rganish mumkin???

Болалар чет тилларини катталарга нисбатан тезроқ ўрганишади деб ҳисобланади. Лекин болаликда чет тилини ўрганмаган бўлсангиз, ҳозир эса хорижий тилни билиш зарур бўлиб қолса нима қилиш керак? Тушкунликка тушманг. Чет тилини бир неча ой ичида ўрганиш имконини берувчи бир нечта амалда синалган усуллари бор. Асосийси, сиздан ҳаракат ва қунт талаб қилинади.

Суҳбатлар 

Хорижий тилни ўрганаётган деярли ҳар бир кишининг энг катта муаммоси суҳбатлашишдаги қийинчиликдир. Биз чет тилини тушунамиз, китоб ва фильмларни бемалол англаймиз, лекин гапиришга келганда муаммога дуч келамиз. Бу муаммо фақат амалиёт орқалигина ҳал қилинади. Нутқингизни ривожлантиришнинг имкониятларини топинг: скайп, ижтимоий тармоқларда суҳбатдошлар билан танишинг.

Duolingo

Бу чет тилини тез ва бепул ўрганиш борасида бозордаги энг яхши иловалардан биридир. Илованинг ўзига хос тизими сизни зерикишингизга йўл қўймайди, бунинг устига тил ўрганиш жуда осон кечади. Кунига 15-20 дақиқа шуғуллансангиз кифоя.

Таниш матнларни таржима қилиш

Ўз она тилингизда ўқиган хорижий ҳикояларнинг ўша тилдаги матнини ўқишдан бошланг. Шунда сиз алоҳида сўзларнинг маъносини ҳам тушунасиз, ўзингизга таниш матн орқали ундаги сўзларни яхшироқ эслаб қоласиз.

Режалаштиринг 

Аслида, тил ўрганишда энг асосийси қатъий тартибга риоя қилишдир. Кунига уч соатлаб тил ўрганишнинг ҳожати йўқ. Тил ўрганиш учун аниқ вақтни белгилаб олинг ва 30 дақиқа вақт ажратинг ҳамда ушбу тартибдан ҳеч қачон чиқиб кетманг.  

Керакли сўзларни ўрганинг

Бутун бир луғатни ўрганиш шарт эмас. Ҳар қандай тилни ҳам кенг тарқалган сўзларни ўрганиб тушуниб олиш мумкин. Тилшуносларнинг таъкидлашларича, чет тилини 60 фоиз тушуниш учун ўша тилда кенг тарқалган 500та сўзни билиш кифоя қилади.  

Эътиборни қаратинг

Хорижий тилни ўрганиш юқори даражадаги эътиборни талаб қилади. Миянгиз доимий равишда амалиёт билан боғлиқ бўлсин: телефонингизни ўша тилга мослаштиринг, субтитрли чет эл фильмларини кўринг, хорижий тилдаги адабиётларни ўқинг. Тез орада сиз бу янги муҳитга кўникасиз ва тилни ўрганишингиз осонлашади.

Ўқитувчи

Албатта, доимий равишда репетитор билан шуғулланиш фойдали бўлади. Кўпчилик кишилар ҳар куни машқ қилишга иштиёқ топа олишмайди. Яхши репетитор эса иштиёқни ҳам, билимингизни ҳам оширишга ёрдам беради.

Do'stlaringizga Ham Tarqating!
588 YOQDI 6 YOQMADI
- Joylandi: 24.04.2016 18:11
- Kanal: Boshqa Foydalilar!
Izoh Qoldirish!
meni boshimdan ôtgan kôp foydasi bor!
Ismingiz:
E-Mail:
Ko'd:
waplog <
Lower Reklama!
QAYTISH
BOSH SAHIFA

WEB | Copyright Design by ISLIMBEK
Design version 9.3

waplog spywap.net SAYSTAT.RU