Ko'zdan Kechirish

Қаҳва ва шоколад доғларидан халос бўламиз


Кетиши қийин бўлган доғлар янги кийимни ҳам эскидек кўрсатиши мумкин. Бундай шароитда эса реклама қилинаётган кир ювиш воситалари ҳам ёрдам бермайди. Қаҳва, шоколад ва какаони эса жуда кўпчилик севиб истеъмол қилади. Шундай вазиятларда баъзан эҳтиётсизлик сабаб қаҳва ёки шоколад билан либосларимизни доғ қилиб оламиз. Аммо бу доғларни кетказиш анча қийин. Демак, сизга қуйидаги қўшимча усуллардан фойдаланиш қўл келади.

  • Либосни тозалашда қўшимча усуллардан фойдаланишдан аввал (айниқса, бўялган матолардаги доғларни кетказишда эҳтиёт бўлиш даркор) уни либоснинг кўринмайдиган қисмида синаб кўрган маъқул.
  • Доғларни кетказишдан аввал ундаги кирни чётка ёрдамида кетказиб олиш керак. Акс ҳолда, доғ кенгайиб кетиши мумкин.
  • Доғни либоснинг ички томонидан мато тагига оқ матога ўралган кичкина тахтачани қўйиб кетказиш керак.
  • Доғни оқ мато, пахта (қулоқ тозалагич ҳам жуда қулай) билан тозалаш мумкин.
  • Доғ четидан ўртасига қараб кетказилса, мақсадга мувофиқ бўлади. Шунда доғ кенгайиб кетмайди.
  • Қаҳва доғи олдинига иссиқ сувга ботириб олинган чётка билан тозаланади. Кейин эса иссиқ совунли сувда (бир литр сувга ярим чой қошиқ кальцинасияланган сода ёки бир чой қошиқ нашатир спирти қўшилади) яхшилаб тозаланади. Либосни олдинига иссиқ, кейин эса совуқ сувда чайиш керак.
  • Ёрқин рангларга бўялган, жунли ва ипак матолардаги қаҳва, шоколад ҳамда какао доғлари 35 даража ҳароратда қиздириб олинган глицерин ёрдамида кетказилади. Доғни глицеринга ботирилган пахта билан тозалаб, 10 15 дақиқадан сўнг иссиқ сувда ювиб ташлаш керак.
  • 2:1 нисбатда глицерин ҳамда нашатир спирти сувга солиниб, яхшилаб аралаштирилади. Аралашма билан ипак матолардаги доғларни кетказиш мумкин.
  • Зиғир толасидан тўқилган мато ёки ип газламалардаги қаҳва доғларини қайнатиб кетказиш мумкин. Мато қайнатиладиган сув язшилаб совунланган бўлиши керак. Матони доғ кеткунича қайнатиш керак.
  • Бу турдаги доғларни кетказишда ош тузи ҳам ёрдам бериши мумкин.
Taronani do'stlaringizga Ham Tarqating!
- Joylandi: 10.04.2016 02:46
- Kanal: Ro'zg'or Maktabi!, Boshqa Foydalilar!
Izoh Qoldirish!
Ismingiz:
E-Mail:
Ko'd:
Moqina.Net » Bosh Sahifaga » Boshqa Foydalilar!ga » Maslahatlarga
waplog <
Lower Reklama!
QAYTISH
BOSH SAHIFA

WEB | Copyright Design by ISLIMBEK
Design version 10.01

waplog spywap.net SAYSTAT.RU