Moqina.Net
SAYT MENUSI!
QO'SHIMCHA MENU!
REKLAMA!
TAFIYADAGI RASMLAR!
Bolalarimizga Nima Deyishimiz Kerak Emas?

Ҳаёт шунақада. Эрталабдан кечгача чопамиз. Ишлаймиз, елиб-югурамиз, умуман олганда шунақа яшаймиз. Шундай қилиб умримиз ҳам ўтиб кетаверади. Билмадим қачонгача чопар эканмиз.

Бугунги кунда барчамиз вақтимиз тиғизлигидан, ҳеч нарсага улгурмаётганимиздан нолиймиз. Ўзимизни бутунлай ишга берганмиз. Уйдаги болаларчи?! Уларга ким қарайди, тарбияси билан ким шуғулланади? Ушбу мисралар охирига ундов ёки сўроқ белгиси қўйишни билмайман ҳам.

 

Гапимни бошлашимдан сезгандирсиз, ушбу мақоламда болалар тарбиясига эьтибор бериш лозимлиги ҳақида ёзишга қарор қилдим. Одатда, катталарнинг болаларга бўлган муносабатига қараб, эскиликнинг сарқитлари ҳалигача мавжудлигига амин бўласан киши гоҳида.

 

  1. “Совуқ сув ичсанг, томоғинг оғриб қолади.”

Томоқ совуқ сувдан эмас, айтилмаган сўзлардан оғрийди. Агарда фарзандингизга у йиғлаган, бақирган, гапирган пайтида оғзини ёпмасангиз, унинг томоғи оғримайди.

 

  1. Кўп эзилма.

Аслида болалар эзилишни билишмайди, шунчаки улар севган инсони қанчалик муҳимлигини ошкор этишни хоҳлашади холос. Ҳаёт болаларингизга қандай қийинчиликлар тайёрлаганидан хабарингиз бўлмай, уларга кўп қаттиққўл бўла кўрманг.

 

  1. Ахмоқгарчиликни бас қил.

Биласизми, Наполеоннинг онаси ҳар куни эрталаб, уни турғиза туриб, “-Сен келажакда буюк инсон бўласан”, деб айтган. Ахмоқ сўзини эшитган бола, нимага энди ақлли бўлсин. Ушбу сўз билан сиз аллақачон унинг келажагини аниқлаб қўйган бўласиз. Биласизми, ойимлар ҳар гал қўлим етмайдиган, мушкул вазиқалар бўлганида, “чекинишни ҳатто ўйлама, ахир кучлисан-у, қизим”, дейдилар. Шунинг учун бўлса керак, доим олға интилишга ҳаракат қилганман.

 

  1. Нималар деяпсан, уялмайсанми?”

Ҳали энди шакллана бошлаган инсонга яъни болага шундай гапни айтиш керак эканми? Нимага фарзандингиздан кўп нарса кутасиз, ҳали бола бўла туриб унга катталарча муносабатда бўлиш қанчалик тўғри экан-а? Уят сўзини тушунган бола, ўша гаплардан кейин, қалбида аллақандай нохуш ҳиссиётлар билан яшай бошлайди. Болангизни психикасини болалигидан синдирманг.

 

  1. “Йиғлашни бас қил, тинчлан.

Шахсан мен, кўз ёшлар инсонда қалб борлигидан дарак эканлигига ишонаман. Кўз ёшлар – ожизлик, уларни кечириш мумкин. Тан олинг, сиз ҳам йиғлаб турасизку! Нимага энди болангизнинг кўз-ёшларига тоқатингиз йўқ?! Йиғламайдиган инсонлар кучли инсонлар эмаслар. Аксинча, улар ёвуз инсонлардирлар. Шу ерда болалрча фикрлаган деб ўйларсиз. Ҳа, шундай ўйлаб тўғри қиласиз. Чунки болалик ҳислари, болаларча характер баъзи инсонларда мангуга қолади.

 

  1. Борма йиқиласан, кейин оғрийди.

Болага шундай десангиз, ҳақиқатдан ҳам шундай бўлади. Менимча, болалримизни болаликдан таваккал қилишга ўргатишимиз керак. Тўғри, ҳар доим ҳам таваккал қилган инсон ютмайди. Аммо йиқилмай деб жойида ўтиргандан кўра, таваккал қилиб йиқилган афзалроқ деб ўйлайман.

Юқорида санаб ўтган гапларни болангизга айтишдан кўра, уни руҳлантиришга, қўқрмасликка ва ҳаммаси яхши бўлишига ишонтиринг. Боланинг ҳаётдаги идеали — ота-онаси бўлса, демак ўша ота-она тарбияни уддалай олган ҳисобланади. Болани тарбиялашдан кўра, ўзингизни тарбиялашни маслаҳат берган бўлардим. Бугун бироз қўполроқ мақола ёзганим учун узр сўраган ҳолда сизлар билан хайрлашаман. Болаларингиз учун идеал бўла оладиган даражадаги инсон бўлинг деб қолувчи, Сизнинг Moqina.Netингиз.

 

 

Мақолаларимга ҳар куни ўз фикрини билдирадиган инсон учун махсус.

 

Зарнигор Хаятова

 

Таклифларингиз ва мақолалар ҳақида фикрларингизни ушбу манзилга жўнатишингиз мумкин: khayatovazarnigor@gmail.com

Do'stlaringizga Ham Tarqating!
- Joylandi: 20.02.2016 16:06
- Kanal: Oilaviy Maslahat!
Izoh Qoldirish!
xoyil zorrr
Zor raxmat kattakon
Zor maslaxatlani oldim raxmat
Имя *:
Email *:
Код *:

waplog
waplog