Ko'zdan Kechirish

Aqlga Sig'mas Misralar Ketma-Ketligi


  1. Кўп гапиришдан кўра кўп эшитиш афзалроқ.
  2. Ҳеч нимага кўникиб қолманг, ҳатто одамларга ҳам. Чунки барчаси ўткинчи.
  3. Яхшилик қилинг ва уни сувга улоқтиринг. Ўрнига нимадир кутиб яшаш ақлли инсоннинг иши эмас.
  4. Ҳалол яшанг, чунки вақти келиб барча қилган ишларимизга барчамиз жавоб берамиз.
  5. Инсонлар олдида ақлли кўринишга ҳаракат қилиш керак эмас, ақлли инсонлар шундай ҳам омма ичида ажралиб тураверади.
  6. Ўлимдан қўрқиб яшашдан кўра, ҳаётдан баҳра олиб, завқланиб яшаш минг марта афзалроқ.
  7. Меҳнат қилинг. Орзуларингизни мақсадларга айлантиринг. Улар учун ўзингиз курашинг.
  8. Ҳар қандай вазиятда ҳам қалбан иш тутинг. Қалбингиз сизни ҳеч қачон алдамайди.
  9. Ҳиссиётларга келанда ҳеч қачон алдаманг. Ҳатто бировни ёмон кўрсангиз ҳам ошкор этинг. Севсангиз яширманг. Ахир ҳаёт сиз ўйлаганчалик узун эмас.
  10. Аёлларни кўкларган кўтаринг. Улар бўлмаганда ҳаёт ҳам бўлмас эди.
  11. Эркакларни ҳурмат қилинг. Уларнинг ҳаётда ҳеч ким боса олмайдиган ўрни бор.
  12. Шукр қилиб яшанг, аммо бундан ортиғига ҳаракат қилинг.
  13. Ҳар қандай вазиятда ҳам инсонлигингизча қолинг.
  14. Қўлингиздан келганча инсонларга ёрдам беринг.
  15. Ҳаммага “ҳа” деган жавобни беришдан олдин, ўзингизга нисбатан “йўқ“ деган сўзни айтмаётганингизга амин бўлинг.

 

Зарнигор Хаятова

Taronani do'stlaringizga Ham Tarqating!
- Joylandi: 07.05.2016 20:55
- Kanal: Do'stlik Aforizimlari!
Izoh Qoldirish!
Qoyil
Bunday Satralar hayotda kurash olib borish ushun odamni tajribasini ochiradi
Ajayib satrlar yanayam boshqachalari bolsa yana yaxshi
Жуда ажоеб ҳаммаси тўғри қойелмақом
Toppa togri
Bularni barchasiga qoshilaman
Yaxshi, harakat qilamiz
Togri!!!
Ismingiz:
E-Mail:
Ko'd:
Moqina.Net » Bosh Sahifaga » Do'stlik Aforizimlari!ga » Maslahatlarga
waplog <
Lower Reklama!
QAYTISH
BOSH SAHIFA

WEB | Copyright Design by ISLIMBEK
Design version 10.01

waplog spywap.net SAYSTAT.RU