Moqina.Net
SAYT MENUSI!
QO'SHIMCHA MENU!
REKLAMA!
TAFIYADAGI RASMLAR!
Тишларни оқартириш

Тишларни оқартириш ва мустаҳкамлаш учун қуйидаги амалиётни такрорлаб туриш Шарқ табобатида тавсия этилади. Қуруқ тиш чўткасини қуюқ сметана ёки йогуртга ботириб, тишни тозаланади. Сўнг 5 дақиқа ўтгач, оғиз чайилади. Бу амалиётни ҳафтада бир марта, кун давомида 3-5 марта такрорланади.

Замонавийроқ усули сифатида эса сметана ёки йогурт ўрнига қуруқ сут ишлатиш ҳам мумкин. Сут ва сут маҳсулотларидаги юқори даражали кальций ва сут кислотаси тишнинг эмалини мустаҳкамлайди ва оқартиради.

Яна бир усул - бу 8-10 кунда 1 марта туз ва ош содаси аралашмаси (бирга-бир нисбатда) билан тозалаш яхши фойда бериши мумкин. Фақат ош содасига эҳтиёт бўлинг, ҳаддан зиёд фодаланиш тиш эмалига зарар.

Бундан ташқари, ҳозир сотувда турли махсус оқартирувчи тиш пасталари мавжуд. Уларни шахсий гигиена воситалари дўконларидан ёки дорихоналардан топишингиз ва орасидан ўзингизга мос келганини танлаб, қутисида кўрсатилган қўлланма бўйича мунтазам фойдаланишингиз мумкин.

Агар сизнинг олд тишларингиз орасида сунъий тиш (коронка) бўлса, оқартиришни тавсия этмаймиз. Бундай ҳолда сунъий тиш бошқаларидан яққол ажралиб қолади.

Баъзи манбаларда тишларни перекись водород ёрдамида оқартириш хақида тавсиялар берилган. Лекин буни маслаҳат бермаймиз, чунки бу химик модда, ўз тажрибасида синаб кўрган одамларнинг фикрича, тиш эмалига ва милкларга зарар етказиши эҳтимоли бор.

Do'stlaringizga Ham Tarqating!
- Joylandi: 10.04.2016 03:15
- Kanal: Salomatlik va Tibbiyot, Ayol va Qizlar Tibiyoti!
Izoh Qoldirish!
Имя *:
Email *:
Код *:

waplog
waplog