Тиш тозалаш осонми?

Кўпчилик тиш чўткасига пастани суртиб, сўнг бир-икки марта юргизсам, тиш топ-тоза бўлади, деб нотўғри ўйлайди.

Тишлар устида елимга ўхшаш қалин парда мавжуд, ана шу елимда беҳисоб микроблар яшайди. Шунинг учун тишни тозалаётганда пардани сидириб ташлаш керак. Бир марта тиш тозалангач, ҳалиги парда яна пайдо бўлади. Қаҳва, қора чой ва сут ичгандан сўнг оғиз яхшилаб чайилса, тиш устидаги парда қалинлашмайди.

Пардани сидириб ташлаш учун тиш юзасида чўткани камида 20 марта юргизиш лозим. Бунинг учун кўпи билан 4 дақиқа вақт кетади. Агар тишларни тозалашдан олдин ичимлик содаси эритилган сув билан чайсангиз, парда юмшайди ва кўчиши осонлашади.

Чўтка билан тозалаганда тишларни бор-йўғи 30 фоиз жойи тозаланади холос. Шунинг учун тишлар орасидаги микробларни чиқариб ташлаш учун махсус ип, тиш ковлагич ишлатган маъқул. Тишлар яхшилаб тозаланмаса, ораси яллиғланади.

Микроблар парадонт қисмига ўтиб олади, энди у ердан микробларни чиқариб бўлмайди. Оқибатда микроблар тишларнинг асаб толалари ва суягини ҳам емира бошлайди. Бундай бўлмаслиги учун вақти-вақти билан тиш шифокорига учрашиб, унинг маслаҳатларини олиб туриш зарур. Тиш ювганда милк қонаса ҳам, албатта, шифокорга учранг.

Тишларни тозалашда кичик чўткалардан фойдаланинг, шунда тишларнинг энг ички ковакларини ҳам тозалай оласиз. Унутмангки, сунъий толалардан тайёрланган тиш чўткалари милкларни жароҳатлайди. Шунингдек, тиш чўткаларини ҳар уч ойда алмаштириб туринг. Айниқса, шамоллаб қолганда ёки гриппга чалинганда, тузалгандан кейин, албатта, янги чўтка тутиш шарт. Акс ҳолда, чўтка қилларига ўтириб қолган микроблар касалликни қайта қўзғатиши мумкин.

Сутли маҳсулотлар (творог, сузма, қатиқ) истеъмол қилиш тишнинг эмал қисмининг мустаҳкам бўлишини таъминлайди. Шарбатларни кўп ичиш ёки аччиқ ва шўр нарсаларни ейиш эса, тиш устидаги эмални емириши мумкин. Тиш касалликлари туфайли оғиздан нохуш ҳид келаётган бўлса, ерқалампир (хрен) илдизини қирғичдан чиқаринг, бир ош қошиғини бир стакан қайноқ сувга аралаштиринг, кунига уч маҳал оғзингизни шу сувда чайинг. Қайноқ сувга солиб қўйилган карам баргларини олиб ташлаб, сўнг шу сувда оғиз чайсангиз ҳам нохуш ҳид келиши бартараф этилади.

Ширинликларни камроқ истеъмол қилиб, сабзавотларни кўпроқ еб туринг, уларни чайнаш жараёнида тишлар ўз-ўзидан табиий равишда тозаланади. Мабодо тиш касалланса, уй шароитида алоэ ёки каланхоя баргларини чайнанг. Бу иккисининг шарбати билан оғиз ичини чайсангиз ҳам бўлади. Қирғичдан ўтказилган картошкани боссангиз, милк касалликлари тузалади. Сабзи сувига тенг миқдорда сув аралаштириб оғиз чайилганда ҳам худди шундай натижа беради.

Do'stlaringizga Ham Tarqating!
255 YOQDI 2 YOQMADI
- Joylandi: 10.04.2016 03:15
- Kanal: Salomatlik va Tibbiyot, Ayol va Qizlar Tibiyoti!
Izoh Qoldirish!
Ismingiz:
E-Mail:
Ko'd:
waplog <
Lower Reklama!
QAYTISH
BOSH SAHIFA

WEB | Copyright Design by ISLIMBEK
Design version 9.3

waplog spywap.net SAYSTAT.RU