Писта чақиш зарарлими?

Кишилар учун севимли, оммавий эрмаклардан бири - писта чақиш. Ушбу ўзига хос тановулнинг ижобий ҳамда салбий томонлари бор, албатта.

Мутахассисларнинг фикрича, писта чақиш тишларга салбий таъсир кўрсатади. Зеро, писта чақишда тишлар эмали, айниқса олдинги тишлар эмали кучли равишда бузилади. Тиш докторлари писта чақиш ишқибозларини тишлар ҳолати бўйича дархол аниқлай оладилар. Шунингдек, писта жиғилдон қайнашини келтириб чиқариши ҳам мумкин. Писта таркибида ўсимлик мойи жуда кўплиги боис кунига 30-40 граммдан кўпроқ писта чақиш қомат учун зарарлидир. Семизликка мойил, семиришдан, ортиқча вазндан қийналаётган кишилар имкон қадар камроқ писта чаққанлари маъқул. Таъкидлаш жойизки, "писта" дейилганда хандонписта каби қуруқ мева тури эмас, халқимизда "семечка" деб аталувчи кунгабоқар меваси (уруғи) назарда тутилмоқда. 100 гр. пистада 520 килокалория мавжуд бўлиб, бу 800 гр. қайнатилган гуруч, қайнатилган 400-450 гр ёғсиз балиқ, 300-350 гр. гўшт, 100 гр. плитка шоколади, 200 гр. ҳар қандай нон, 600 гр. қайнатилган макарон, 100 гр. ёнғоқ билан баробардир.

Писта чақишнинг ижобий томонлари шундаки, у холестеринни камайтиради ва қаришни секинлаштиради. Кунгабоқар меваси таркибида инсон организми учун фойдали магний, мис, цинк, фолан, озиқли тўқималар мавжуд. Шунингдек, писта таркибида "ёшлик дармондорилари" - А ҳамда Е витаминлари ҳам бор. Маълумки, бу витаминлар тери таранглигига ижобий таъсир кўрсатади ва қариш жараёнларини секинлаштиради. Кунгабоқар, ошқовоқ, зиғир, кунжут уруғларида ярим тўйинмаган мойли кислоталар бор бўлиб, улар юрак-қон томир тизими фаолиятини яхшилашга, ҳамда холестеринни камайишига ёрдам беради.

Шуни унутмангки, хар бир нарса меъёрдан ортиқ бўлса фойдасидан кўра зарари кўпроқ бўлади. Шу сабабли хар нарсада меъёрни сақлаш соғлик учун фойдалидир.

Do'stlaringizga Ham Tarqating!
362 YOQDI 4 YOQMADI
- Joylandi: 10.04.2016 03:15
- Kanal: Ayol va Qizlar Tibiyoti!, Salomatlik va Tibbiyot
Izoh Qoldirish!
Ismingiz:
E-Mail:
Ko'd:
waplog <
Lower Reklama!
QAYTISH
BOSH SAHIFA

WEB | Copyright Design by ISLIMBEK
Design version 9.3

waplog spywap.net SAYSTAT.RU