Холни олдирса бўладими?

Хол тиббиёт тилида «невус» дейилади, у ҳужайралар йиғилмаси (меланоцит)нинг «меланин» пигменти билан келишидир. Кимдир уни хунук санаса, кимдир гўё халақит бергани учун холини ўзи олиб ташлашга уринади. Бу эса жуда хавфлидир!

ЎЗБОШИМЧАЛИК ҚИЛМАНГ!

Агар ҳужайралар яхши сифатли бўлса, бу – хол, ёмон сифатли бўлса, меланома бўлиши мумкин. Меланома жуда тажовузкор саратон шиши бўлиб, у ўз ҳолича метастазалар генератори саналади. Чунки унинг ҳужайралари яшин тезлигида қон томирлари бўйлаб ҳаракатланиш хусусиятига эга. У қаерда ҳосил бўлишидан қатъи назар, инсон танасининг исталган аъзосига метастаза бериши мумкин. Ҳар қандай ҳол ёки пигмент доғи – терининг нозик жойидир. 80 фоиз ҳолларда меланома яшириниб олиш учун холлардан фойдаланади.

Унутмангки, яхши сифатли ҳосилаларга тегиш мумкинмас. Уни билмай тирнаб юборсангиз ҳам, албатта шифокорга кўрининг! Акс ҳолда, уни зарарлаб қўйиб, ёмон сифатли ўсма пайдо бўлишига туртки бериш мумкин. Агар холни йўқотишга қарор қилган бўлсангиз, албатта онкодерматолог мутахассис маслаҳатига амал қилинг. Шифокор хол тўқимасини текшириш учун гистологик текширувга юборади, у эса холингиз турини (папиллома, хол ёки бошқа нарса) аниқлайди. Холларингизни доимо назорат қилиб туринг: улар сони, ранги, шакли ўзгармаганлигига амин бўлинг.

ХОЛ ҚАЧОН ОЛИБ ТАШЛАНАДИ?

Онкологик касаллик борлиги гумон қилинганида, хол тезда олиб ташланиши керак. Унутмангки, яхши сифатли холлар ҳам ўса бошласа, шаклини ўзгартирса, ранги, ҳажми катталашса, олдириб ташлаш мақсадга мувофиқ.

Функционал кўрсатмалар. Агар хол, сўгал ёки папиллома кийим кийишга, тақинчоқ тақишга, юришга, ҳаракатланишга халақит берса, уни олдириб ташлаган маъқул. Чунки у ноқулайлик келтиришдан ташқари, жароҳатланишга олиб келиши ҳам мумкин. Хол ва шунга ўхшаш ўсмалар қанча кўп жароҳат олса, уларнинг ёмон сифатли шишга айланиб кетиши хавфи шунча катталашади.

Эстетик кўрсатмалар. Агар хол ташқи қиёфага салбий таъсир кўрсатса, киши шу сабабли ўзини ноқулай ҳис этиб, асабий юрса, хол олдириб ташлангани маъқул.

Ушбу белгилар хавфли бўлиб, у мутахассис кўригини талаб этади. Агар невус жуда катта бўлса, у бир неча уринишда олиб ташланади.

ҚАНДАЙ УСУЛЛАР БИЛАН ОЛИБ ТАШЛАНАДИ?

Бунинг учун куйдириш, лазер, суржитрон усуллари қўлланилади. Жароҳат жойи у қадар катта бўлмайди ва тез тузалади.

Агар хол қаттиқ ва катта (7 мм.дан ошиқ) бўлса, у скальпель билан олиб ташланади. Чунки бундай хол куйдирилса, тузалиши узоқ бўлиб, жароҳат жойида чандиқ қолиши мумкин.

Deb xabar tarqatadi quydagi manba.

Do'stlaringizga Ham Tarqating!
551 YOQDI 2 YOQMADI
- Joylandi: 05.08.2016 21:48
- Kanal: Salomatlik va Tibbiyot
Izoh Qoldirish!
Ismingiz:
E-Mail:
Ko'd:
waplog <
Lower Reklama!
QAYTISH
BOSH SAHIFA

WEB | Copyright Design by ISLIMBEK
Design version 9.3

waplog spywap.net SAYSTAT.RU