Moqina.Net
SAYT MENUSI!
QO'SHIMCHA MENU!
REKLAMA!
TAFIYADAGI RASMLAR!
ИММУНИТЕТИНГИЗНИ ОШИРИНГ

  1. 100 гр янчилган ёнғоқ мағзи, 100 гр қирилган олма, 2 та лимон шарбати (сиқиб олинган суви), 1 ош қошиқ тоза асал яхшилаб аралаштирилиб, совутгичда сақланади. Катталар кунига 2-3 маҳал овқатдан олдин бир қошиқдан, болалар эса бир чой қошиқдан истеъмол қиладилар.
  2. Организм сувсизланиши иммунитетни пасайтиради. Бунинг олдини олиш учун кун давомида 8 пиёлагача суюқлик ичинг. Суюқликнинг 2-3 пиёласи кўк чой, қолганлари шарбат (сок), оддий қайнаган сув бўлсин.
  3. Қайнатилган мол ёки қўй гўшти, тил, жигар, калла гўшти, қази, шунингдек, товуқ, ўрдак тухуми, каклик гўшти, эчки сути кони фойда.
  4. Олма, ширин анор, нок, қора смородина, шовут, майиз, шафтоли, қизил сабзидан сиқиб олинган шарбатлар, ўрик, наматак қоқисидан тайёрланган дамламалар истеъмол қилинади.
  5. Зира, седана, кашнич уруғи, долчин каби қувватлантирувчи зираворлар, укроп, петрушка, сельдер тановул қилиб туриш фойдали.
  6. Қаймоқ, какао, шоколад, ёнғоқ, писта, ширин бодом каби кайфиятни кўтарувчи қувватли озуқалар бўлиши керак.
  7. Ҳафтада 2-3 марта парҳезли кунлар ташкил этиш – кун давомида фақат олма шарбати, кўк чой, ясминли чой, таом ўрнига творог, қатиқ, сузма истеъмол қилиш организмни ичакларда йиғилиб қолган заҳарли моддалардан тозалайди, иммунитетни оширади, оғир хасталиклардан сақлайди.

«Бахтли ҳаёт сари» китобидан
(Нашрга тайёрловчи: Зиёвуддин Раҳим)

Do'stlaringizga Ham Tarqating!
- Joylandi: 29.08.2016 21:47
- Kanal: Salomatlik va Tibbiyot
Izoh Qoldirish!
Имя *:
Email *:
Код *:

waplog
waplog