Moqina.Net
SAYT MENUSI!
QO'SHIMCHA MENU!
REKLAMA!
TAFIYADAGI RASMLAR!
Депрессиядан қандай қутулиш мумкин?

Биз тушкунликка тушиб, юрагимиз қисилганимизда, бошқаларнинг маслаҳатлари ёки хайрихохлигига интизор бўлган вақтларимизда, одамлар томонидан ўйлаб топилган энг ахмоқона жавоблардан бирини эшитамиз: Депрессия? Арзимаган нарса!  Ўзингни қўлга оласанг бўлди... Ана шу ноўрин сўзларни гапирган одам, ўзини қўлга олиш қанчалик осон эмаслигини англаб етармикан? Хозирда сайёрада яшовчи одамларнинг 20%ига яқини ҳаётларида ҳеч бўлмаганида бир маротаба бўлса ҳам врачларга депрессиядан қутулиш йўлларини қидириб мурожаат қилганлар. Бундан, дунёдаги қолган 80% одамлар депрессия нималигини билмайдилар,деган хулоса чиқармикан?

 

Йўқ,албатта! Жуда ҳам яхши биладилар. Чарчоқлик,кучсизлик,ҳаётдан умидсизликка тушиш, юрак қисилиши ва бу нохуш холатнинг бошқа белгиларини билмайдиган битта ҳам одам йўқлигига аминман. Депрессия ҳар бир одам ҳаётининг рад қилиб бўлмайдиган қисми ва шак-шубхасиз фактдир. У бизнинг ҳаётимизнинг қайси қисмини эгаллайди: асосийсиними ёки иккинчидаражалисиними? Савол ана шунда. Биз депрессияга  ҳаётимизни бошқаришига рухсат берамизми ёки ўз ҳаётимизни ўзимиз бошқарамизми?

                Депрессия  мохиятини тушунмаслик,оддий,ўртача одамнинг ўз ҳаётини бошқаришга қанчалик тайёр эмаслигинининг кўп далилларидан биридир. Ўша ўртача хол одам кшпинча университет дипломига эга бўлишига қарамасдан, ўзининг ичида, қалби тўрида нималар содир бўлаётганлиги ҳақида у ҳайратда соладиган даражада кам билади. Уни бунга ҳеч қачон ўргатишмаган.

_______________________________________________________________________________________________________________________

 

Кўз ёшларидан ҳеч ким қочиб қутулолмайди, лекин биз ўзимизни ўз фожиамизнинг асосий қахрамони, деб хисоблашдан тўхтасак, оғриқ камроқ бўлади.

Леонард Коэн

_______________________________________________________________________________________________________________________

Одам ҳаётида депрессиядан қочиб қутулиб бўлмайди. Ва нафақат одам ҳаётида. Барча тирик мавжудот тезлашиш, секинлашиш, парвоз қилиш ва тушиш, олдин бир, кейин бошқа томонга ҳаракат қилишни бошидан кечиради. Булар вибрациялар деб аталади,ва бутун Коинот ўз ҳаракатида бир он ҳам  тўхтамай,доимо тебранади ва чайқалади.

Одам ҳаёти аниқ  ритмларнинг доимий таъсиридадир. Булар ҳам қуёш активлигининг ритмлари, ҳам йил фаслларининг ритмлари, суткалар ритмлари, ва об-ҳаво ритмлари ҳамдир. Цивилизация пайдо бўлиши билан, иқтисодий,ижтимоий ва сиёсий ҳаёт ритмлари ҳам пайдо бўлди. Атрофимиздаги барча нарса ритмларга бўйсинган, ва тирик биологик организмлар ҳам (шу жумладанбиз,одамлар ҳам) бундан холи эмасмиз. Бизнинг организмимиз ва психикамиз вақти вақти билан активлик ритмларини алмаштириш сифатига эга.

Балки суткалик уйқу ёки дангасалик каби кенг тарқалган хол, бизни ортиқча энергия сарф қилишдан эхтиётловчи, ўзига хос “қизиб кетиш”дан сақловчи сақлагичдир. Одам организмини бошқарувчи ғайриихтиёрийлик, ички аккумуляторларнинг “куч йиғиб олиши” учун аниқ бир вақтга унинг баъзи опцияларини ўчиради ёки уларнинг таъсирини камайтиради. Ана шундай вақтда бизнинг тафаккуримизда қандайдир дастурларнинг  “қайта юкланиши” содир ҳам бўлиши мумкин, ахир кўпинча  айнан депрессиядан сўнг доно ва дохиёна ғоялар келади. Биологик компьютеримизнинг ташқи намоёни   бўлган ғайриихтиёрийлик , уни арзимаган нарсаларга чалғимаслиги учун,тафаккурнинг янада чуқурроқ сатхларига, самарали ишлаш имкониятини бериш учун “осилиб”қолади гўёки.

Кайфиятсизлик,ижобий ҳиссиётларнинг йўқлиги,диққатчилик, буларнинг бари миямизнинг ўнг ,ижодиёт учун жавобгарликда устунлик қиладиган ярим палласи билан боғлиқ бўлганлиги сабабли,бунинг эхтимоли ошади.  “Ижодиёт қийноқлари” деб бежиз айтмаймиз- ку ахир. Бундай ҳолда нима қилмоқ керак? Депрессиядан қандай қутулиш керак? Жавоб ғалати ва  соғлом ақлга зид келадигандай кўринади: депрессия билан курашишнинг ҳожати йўқ, унга имкон борича ўз вазифасини бажариб, чиқиб кетишига йўл очиб бериш керак. Селдан сўнг куч билан келган оқим билан курашмаганимиздай. Оддийгина,бу оқимга керакли йўналиш бериш ва тезроқ оқиб ўтишига халақит бермаслик керак. Акс ҳолда, у ўз йўлидаги ҳар қандай дамба ва  тўсиқларни вайрон қилишга қудратлидир.

_____________________________________________________________________________________________________________________________

 

Машаққатдан қўрқма. Сен кучли қалб эгасисан, шунинг учун бошқалардан кучлироқ азоб чекмоқдасан ва иложи борича бундан қочишга ҳаракат қилмоқдасан.

Лекин жафо юксалтиради ва бутун олам  у туфайли яхшиланиб боради.

Иван Ефремов

_________________________________________________________________________________________________________________________

 

Шунинг учун ўзинга паст руҳий холатда бўлиш имконини бер. Ва, қишдан сўнг бахор, ёмғирдан сўнг эса қуёш чиқишини,унутма. Ундан кўра (ҳеч нима қилмасдан) баҳор келиб, қуёш қайтадан чарақлаб чиққанида, нима қилишинг ҳақида ўйлаб кўр. Агар депрессиялар унчалик кўп бўлмасдан, вақти-вақти билан яхши кайфият билан алмашиниб турса, бундай икир–чикирлардан ташвишланишнинг ҳожати йўқ. Барча одамларнинг феъл-отворлари босқичлидир, фақат Сенда бу цикллар бошқаларга қараганда кучлироқ намоён бўлади. Депрессиядан чиқиш йўлини организмингнинг ўзи билади ва бунинг уддасидан ўзи чиқади. Аммо шундай ҳолатлар бўладики, биз ўз организмимизга ўзимиз ҳалақит берамиз ва активлик  даврининг табиий ҳолатда пасайиш даврининг  чўзилиб кетишига сабабчи бўламиз. Бу ҳолат, биз қандай қилиб депрессиядан қутулишимиз мумкин, деган саволга  моссиз жавоб берганимиздан содир бўлади.

Ҳар қандай химик моддалар, шу жумладан: алкоголь, гиёҳванд ва айниқса,антидеприссант,деб аталмиш дорилар ана шундай моссиз жавоб бўлиши мумкин.

 

Биз барчамиз истеъмол  қилиш жамиятида яшамоқдамиз ва  шу жамият нормалари бизнинг шаҳсий одатларимизга айланиб қолган. Биз носоз кранни созлаш учун сантехникни чақиришга, бузилган машинамизни тузатиш учун, уни устахонага ,касал бўлганимизда эса,ўз танамизни касалхонага , ёки осонроғи, дорихонага олиб боришга ўрганганмиз.

 

Қандай қилиб кайфиятни кўтариш мумкин? Сизнинг пулингизга – истаган инжиқлигингизни бажо этамиз – дейишади бизга катта  фойда олувчи формакология  индустриясидагилар. Пиво-ликер -арақ ишлаб чиқарувчилар ҳам. Гастрономия бизнесидагилар ҳам шулар билан биргаликда, чунки ортиқча овқат истеъмол қилиш ҳам депрессияни босишдаги ноадекват чорадир. Бу,депрессиядан қандай қутулиш мумкин,деган саволнинг жавобсиз қолиб кетишини билдирмасмикан?


Депрессиядан қутулишнинг энг таъсирли чораларидан бири, айни энг оддий усуллардир. Лекин аввал, депрессияни даволаш – умуман фойдасиз ва баъзида хаттоки зарарли ҳам эканлигини тушуниш керак.Чунки у, фақат биргина натижага –депрессия холатининг оддий холатга айланиб қолишига олиб келиши мумкин. Баъзида эса, бу қулай ҳам бўлиши мумкин,ахир депрессия –бу касаллик,деган кундалик фикрни эътиборга оладиган бўлсак, унда касал одамга қандай қилиб ичингиз оғримайди?  Аммо, депрессияга қарши “ўзини қўлга олиш” деб аталмиш йўл билан, яъни унинг ташқи кўринишларини ирода кучи билан босиш ҳам энг яхши ечим эмас.

 

Вақт – энг яхши даво, дейдилар, ва бу тўғри. Айниқса, кўнгил оғриқлари борасидаги барча нарсада. Лекин бу табибга ёрдам бериш мумкин.Депрессиядан чиқиш ва кайфиятни кўтаришнинг энг яхши усулларидан бири – ҳаракатдир. Ва албатта оғир жисмоний ҳаракатлар билан юкланишнинг  ҳам ҳожати йўқ,  айниқса, бизнинг танамиз жисмонан унча яхши бўлмаган, депрессия холатида бўлганида.  Оддий, ўрмон ёки сайргоҳда юриш, сизнинг холатингизни тез енгиллатиши мумкин.  Албатта, мадорсизликка етгунча эмас,  фақат енгил чарчоқ сезгунча  бўлса.

_________________________________________________________________________________________________________________________

 

Кўп одамлар ҳаётининг бахтсизлиги – улар томонидан танлов қилинмаганлигидандир. Улар на тириклар,на ўликлар. Ҳаёт жабр – жафо, фойдасиз машғулотга, ишлар эса –  соялар салтанатидаги мавжудлик қийноқларидан муҳофаза чорасига айланади.

Эрих Фромм

__________________________________________________________________________________________________________________________

 

 

Ундан ҳам яхшиси,  ҳеч қачон бормаган жойларда айланиш (ёки у ёққа бориш). Бу ҳам, депрессиядан чиқиш масаласида тез ва самарали чорадир. Бу чоранинг сири оддий. Биз, аввал билмаган,лекин биз учун  хавфсиз бўлган шароитга тушиб қолганимизда, ғайритабиийлик  даражасида тахминий реакция ишга тушади. Ғайритабиийлик : биз қаерда эканлигимизни, атрофимизда нималар содир бўлаётганини ва булар қанчалик хавфсиз эканлигини билиши керак. Бахолаш механизмлари ишга тушади, диққат  автоматик равишда ўткирлашади ва депрессия (ҳеч бўлмаганида,қандайдир вақтга) йўқолади.

Биз кулгили холат билан тўқнашганимизда ҳам ,ана шундай холат юзага келади. Кулгили бўлган нарса эса,қўрқитмайди. Ва ҳақиқатдан ҳам депрессив ўнг ярим шаримиз хазил ҳиссига эга бўлмаса-да,унда биз чин кўнгилдан кулган дақиқамизда ёки жиддий бўлмаган,нонормал,ахмоқона,бизнинг диққатимизни ўзига жалб қила оладиган,лекин бунда хавф ҳиссини чақирмайдиган  бирор нарсани кўрганимизда, бизнинг позитив ҳиссиётларни туғдирувчи чап ярим шаримиз устун келади. Шу сабабли, депрессия вақтида ( усиз ҳам)  вазиятнинг ҳар қандай  ўзгариши жуда ҳам фойдалидир.
Майда қўл иши, яъни биз бармоқларимиз билан бажара оладиган ҳар қандай иш (ёзиш, расм чизиш,  ясаш, тўқиш,тикиш ва ҳ.к.) депрессияга қарши зўр чорадир. Гап шундаки, бармоқларимиз ҳаракатини бошқарувчи нервларимиз,овоз бўғинмалари билан,улар эса,ўз ўрнида, миянинг гапириш учун жавобгар қисмлари билан  тўғридан тўғри боғлиқдир. Гапириш маркази чап ярим шарда жойлашган. Бу марказларни,масалан, қўл иши ёки куйлаш орқали (албатта бу қўшниларга ҳалақит бермаса) активлаштирилса, улар, депрессиядан қандай чиқиш мумкин,саволига яхши жавоб бўла олади.

 

Депрессиядан қутулишнинг яна бир неча оддий ва таъсирли чораларини айтиб ўтса бўлади, лекин ҳаёт қимматлигини, унинг ҳар қандай,хатто энг кўримсиз кўринишида ҳам тушиниш, энг яхши усул бўлса керак. Яна – бахт сари актив  интилиш ҳам. Ёки кимдир ҳақида ғамхўрлик қилиш. Ёки  бирор нарсага эришиш. Ҳаётда мақсад мавжуд бўлган ҳар қандай жойда ва ҳар доим, депрессия орқа планга сурилади. Ҳар бир кун қимматли ва азиз бўлса, депрессияга тушишга вақт бўлмайди.

 

Дарвоқе, бизнинг Атиргул Йўлимиз ҳам –депрессияга қарши чорадир.

Ишонмайсанми?

 

Ўзинг текшириб кўр!

Do'stlaringizga Ham Tarqating!
- Joylandi: 10.08.2016 23:36
- Kanal: Salomatlik va Tibbiyot
Izoh Qoldirish!
Iwonaman
Имя *:
Email *:
Код *:

waplog
waplog