Moqina.Net
SAYT MENUSI!
QO'SHIMCHA MENU!
REKLAMA!
TAFIYADAGI RASMLAR!
Sahnadan baht topgan Bolewood ijodkorlari!

Болливуд олами доимо гўзал рақслари, оташин мухаббат қиссалари ва бетакрор қўшиқлари билан бизларни ўзига ром этиб келган. Кўплаб ҳинд актёр ва актрисалари саҳнада гўзал жуфтлик образларини моҳирона ижро этишга муваффақ бўлишади. Баъзида, биз уларни реал ҳаётда ҳам бирга бўлишса керак, деган хаёлга борамиз. 

Юлдузлар орасида кино олами орқали бир-бирини учратиб, ҳаёт йўлларини бир умрга боғлашга қарор қилган актёр ва актрисалар ҳам талайгина. Xabardor.uz нашри сизлар учун Болливуднинг энг чиройли жуфтликлари ўнталигини тузиб чиқди. 

 

Дхармендра ва Хема Малини

Барчамиз учун севимли бўлган “Зита ва гита”, “Ўрмонлар қироли”,  “Севимли Ража” фильмлари ёдингизда бўлса керак. Унда севишганлар образида намоён бўлган энг машҳур юлдузлар Дхармендра ва Хема Малини ҳаётда ҳам бирга бўлишни афзал билишди. Улар 1980 йилда оила қуришади. Мана, орадан 36 йил ўтган бўлса-да, уларнинг чинакам севгиси ҳамиша дилларда достон бўлиб келмоқда. 

 

Амитабх Баччан ва Жая Баччан

Доимо гўзал актрисалар қуршовида бўлган Болливуд қироли Амитабх Баччан 1973 йилда актриса Жая Бхадури билан оила қуради. Жая Баччан турмуш қургач, кинони тарк этиб, ўзини оиласи ва фарзандларига бағишлайди. У доим Амитабхнинг актриса Рекха билан ишқий муносабатлари яна пайдо бўлишидан қўрқиб яшаганини кўплаб интервьюларда қайд этиб келган. Бироқ, жаноб Баччан ўз севгисига содиқ қолиб, аёлига ҳеч қачон ҳиёнат қилмаган. 

 

Риши Капур ва Ниту Сингх

Раж Капурнинг ўғли РишиКапурни “Бобби”фильми орқали яхши биламиз. Актёр ҳамкасби Ниту Сингхни севиб қолади.  Улар “Амар, Акбар ва Антони” фильмида бирга рол ижро этишган. 1980 йилда турмуш қурган бу жуфтлик барчага намунали оила сифатида ўрнак бўла олади. 

 

Шоҳрух Хон ва Гаури Хон

Гаури Хон Шохрух билан танишган вақтлари санъатга ҳеч қандай алоқаси бўлмаган бўлса-да, эндиликда у турмуш ўртоғини қўллаб-қувватлаш мақсадида сценарий муаллифи ва продюссер сифатида Болливудда ижод қилмоқда. Гаурини бир кўришда севиб қолган Шохрух Хон 1991 йилда унга уйланишга қарор қилади. Уларнинг ҳозирда уч нафар фарзандлари бор.

 

Абхишек Баччан ва Айшвария Рай

Бу жуфтлик ҳақида ҳар қанча гапирсак, шунча оз. Айшвария ва Абхишекнинг турмуш қуриши ҳеч кимнинг ҳаёлига келмаган эди. Сабаби, у вақтларда Абхишек актриса Каришма Капурга унаштирилган, Айшвария Рай эса Салмон Хон билан ишқий муносабатларини ҳал этолмай, сарсон эди. Барча Салмон ва Айшвариянинг мухаббати бахтли якун топишини истар эди. Бироқ, натижа кутилмаган бўлди: 2007 йилда дунё гўзали Айшвария Баччанлар хонадонига келин бўлди. 

 

Кажол ва Ажай Девган

Кажолни мухлислар жуда ҳам яхши танишади. Уни барча Шохрух Хон билан “Болливуднинг идеал жуфтлиги” дея эътироф этишар эди. Актриса чиндан ҳам ҳамкасби билан ҳаёт йўлини боғлади. Бироқ, Шохрух эмас, Ажай Девган билан. Улар энг бахтли ва бир-бирини доимо қўллаб-қувватлаб яшайдиган оила саналади. Икки нафар фарзанднинг онаси бўлган Кажолга Ажай Девган кинодаги фаолиятини давом эттириши учун ҳеч қандай таъқиқ қўймади. 

 

Карина Капур ва Саиф Али Хон

Бу икки таниқли жуфтлик 2012 йилда оила қурди. Улар бир неча ижодий ҳамкорликдан сўнг пайдо бўлган мухаббат қиссаларини, ниҳоят никоҳ орқали тасдиқлашга қарор қилишди. Гарчи, Саиф Али Хон аввал Амрита Сингх билан турмуш қурган бўлса-да, бу уларга ҳеч қандай тўсиқ бўлмади. 

 

Акшай Кумар ва Твинкл Ханна

Твинкл ва Акшайнинг турмуш қуриши ҳам Болливуд оламига чинакамига кутилмаган янгилик бўлган. Улар 2001 йилда оила қуришди. Твинкл Акшай учун яхши рафиқа бўлиш мақсадида, кино оламини тарк этиб, ўзини оилага бағишлади. Акшайга эса айнан оила қурганидан сўнг, ижодий фаолиятида катта ютуқларга эриша бошлади. Уларнинг Арав ва Нитара исмли фарзандлари бор.

 

Дипика Падукони ва Ранвир Сингх

Дипика Падукони ва Ранвир Сингхни “Рам ва Лила” фильми орқали жуда яхши танийсиз. Уларнинг фильмдаги бетакрор севги қиссалари ҳақиқий ҳаётга ҳам ўз таъсирини кўрсатди. Улар ҳинд ОАВ ва тадбирларида доим биргаликда намоён бўлишади. Уларнинг яқин орада турмуш қуриши ҳақидаги миш-мишлар ҳам йўқ эмас. Мухлислар актёрларнинг севги қиссаси Рам ва Лиланикидек ачинарли якун топмаслигига ишонишади. 

 

Алиа Бхатт ва Варун Дхаван

2012 йилда суратга олинган “Йил талабаси” бадиий фильми Болливудда чинакамига шуҳрат қозонди. Унда бош ролларни гавдалантирган Алиа Бхатт ва Варун Дхаван ҳаётда ҳам бирга яқин дўстларга айланишди. Шу сабабли режиссёрлар бу икки жуфтликни фильмларда бирга чиқишини хоҳлашади. Ҳозирда актриса ўзининг инстаграмдаги саҳифасида тез-тез Варун билан бирга тушган суратларини жойлаб борса-да, улар фақат дўстона муносабатда эканликларини таъкидлаб келади. Мухлислар эса аксинча, уларнинг тезроқ бир қарорга келишларини интизорлик билан кутишмоқда.

Do'stlaringizga Ham Tarqating!
- Joylandi: 30.04.2016 22:29
- Kanal: Yulduzli Ma'lumot!
Izoh Qoldirish!
Ajoyib maqola
Bollivud ijodkorlariga OMAD, OMAD va yana OMAD biggrin up v
Menga ko'proq shohruhxon yoqadi.
Rahmat zo'r!
thank you !
Имя *:
Email *:
Код *:

waplog
waplog