Ko'zdan Kechirish

Hamdam Mango guruhini tark etdi ...


Бу гурухнинг илк таркибида Фаррух, Хамдам, Азиз ижод қилишни бошлашган эди. Гурух йигитлари хит тароналари билан биргаликда клипларни тақдим этишганди. Сўнг Фаррух яккахон ижод қилиш учун гурухдан чиқиб кетган эди. «Манго» гурухига “Баён” гурухининг собиқ хонандаси Ойбек кириб келди ва оз вақт ичида у ҳам гурухдан баъзи сабабларга кўра кетди. Ойбек ҳам ҳозирда яккахон ижоди билан банд. Бу гурухда Хамдам ва Азиз ўзлари ижодни давом этиришаётган эди. Лекин афсуски гурухни бу сафар Хамдам тарк этгани хақида эшитиб қолдик ва биз у билан боғландик.

Хамдам: Гурухни тарк этганимнинг сабаби бундан кейин бастакорлик ишимни давом эттириш бўлди. Хозирда кўпкина машҳур хонандалар билан ҳамкорликда ишлаб келмоқдаман. Яқиндагина Фаррух Раимовга “Шафтоли”, Жахонгир Позилжоновга “Дўст”, Муниса Ризаевага “Мани ёрим хафа”, Шахзодага “Айблама”, Музаффар Мирзарахимовга “Мохира”, Жаноб Расулга “Минғир-минғир” ва Лоланинг янги концерт дастурига кўшиқларни ёзиб бердим.

Шу масалада албатта Азизнинг фикри билан ҳам қизиқдик.

Азиз: Бундан кейин яккахон ижод қилишни режалаштирганман. Ижодни  асло тўхтатиш ниятим йўқ. Тез кунларда мухлисларимга янги бомба бўлиши кутилаётган клипимни тақдим этиш истагидаман.

Гурухдан Хамдам кетгани албатта ачинарли аммо ҳар ким ўз қарорини ўзи қилади. Биз эса Хамдам ва Азизнинг кейинги ишларига улкан омадларни тилаб қоламиз. Манго гурухининг тақдири хақида кейинроқ билиб оласиз.

Deb xabar tarqatadi quydagi manba.

Taronani do'stlaringizga Ham Tarqating!
- Joylandi: 30.09.2016 21:19
- Kanal: Yulduzli Ma'lumot!
Izoh Qoldirish!
Ismingiz:
E-Mail:
Ko'd:
Moqina.Net » Bosh Sahifaga » Yulduzli Ma'lumot!ga » Shou Xabarlarga
waplog <
Lower Reklama!
QAYTISH
BOSH SAHIFA

WEB | Copyright Design by ISLIMBEK
Design version 10.01

waplog spywap.net SAYSTAT.RU