Moqina.Net
SAYT MENUSI!
QO'SHIMCHA MENU!
REKLAMA!
TAFIYADAGI RASMLAR!
Тайванлик жиноятчи уч ёшли қизчанинг бошини танасидан жудо этди

Тайван пойтахти Тайпейдаги метро бекати яқинида кутилмаган ҳужум натижасида уч ёшли қизалоқнинг боши танасидан жудо этилди.  Бу ҳақда “Independent” хабар берди.
 
Тайван ОАВларининг хабар беришича,  фамилияси Ванг бўлган шахс оғир жиноятни содир этишда айбланиб, ҳибсга олинди. 

Қизалоқ онасидан унча узоқ бўлмаган масофада велосипедини ҳайдаб келаётган пайтда қотил унга ҳужум қилган. Қизнинг онаси айтишича,  у эркак қизчанинг велосипедини тепаликка кўтарилишига ёрдам бериш учун келяпти деб ўйлаган.  Қотил тўсатдан,  ёнидан катта пичоқ олиб,  қизалоққа ташланганида, унинг онаси фарзанига ёрдам беришга кеч қолган эди.
 
Хабарга кўра, воқеа жойига дарҳол полиция етиб келган ва жиноятчини қўлга олган. Ванг сўроқ қилинаётган полиция маҳкамаси олдида кўплаб ғазабланган одамлар йиғилган.
 
Қизалоқнинг қотили бундан олдин ҳам гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жинояти учун қамалган ва руҳий касаллиги туфайли даволаниб чиққан. 
Руслан Сулаймонов
Do'stlaringizga Ham Tarqating!
- Joylandi: 29.03.2016 23:48
- Kanal: Kun Yangiliklari!
Izoh Qoldirish!
Vay be4ora qiz
Bu ikkinci uje?bittasi Moskvada edi.vuni si endi Tayvanda..odamlarga nima bolyapti hayronman??norasida gòdaklarda nima gunox?hali hayotni kormagan bolaga?
voy bechora qizcha
Vaydaaa bolada mima ayb
Имя *:
Email *:
Код *:

waplog
waplog