Ko'zdan Kechirish

Siz Qaysi Multifilm Qahramonisiz?

ҚЎЙ

Қўй буржи вакиллари «Маша ва айиқча» мультфильмидаги ерга урса осмонга сакрайдиган Машанинг ўзи. Қўйлар ҳам худди Маша каби бир жойда тинч тура олмайдиган, ўта ўжар ва озгина қитмирдир. Бирор ишни бошласа охирига етказмасдан қўймайди. Йўлида учраган тўсиқларни янчиб ўтиб кетаверади.

 

БУЗОҚ

Бузоқ эса, Шрекнинг ўзгинаси. Оилапарвар ва тинчликсевардир. У оиласи ва яқинларини яхши кўради ва улар учун жон-жаҳди билан тер тўкиб меҳнат қилади. Бировнинг кўнглини оғритиш ва хафа қилиб қўйишдан қўрқади. Шрек каби бироз қўполроқ ва меҳрибон, ёрдамсевардир.

 

ЭГИЗАКЛАР

Эгизакларни «Том ва Жерри» мультфильмидаги сичқонча Жеррига ўхшатиш мумкин. Жерри қизиқувчан, ўта фаол ва хушчақчақ ижобий қаҳрамон бўлиб, у Эгизаклар образини тўлиғича ифодалай олади. Айтганча, Жерридаги айёрлик ва уддабуронлик ҳам Эгизакларга хос хусусиятлардир.

 

ҚИСҚИЧБАҚА

Уй эгаси — «Кузя» шубҳасиз, Қисқичбақалар образини очиб берувчи қаҳрамондир. Улар оилапарвар бўлиб, топганларини уйга ташийдиганлар хилидан. Улар оиласининг шаъни ва порлоқ келажаги учун ҳамма нарсага тайёр бўладилар.

 

АРСЛОН

Арслонлар худди «Қувноқ дўмбоқчалар» мультфильмидаги Нюша каби беқарор ва хушчақчақ ҳамда ажойиб характерли кишилардир. Улар учун ҳар куни байрам, доим баҳор. Улар худди қуёшдек атрофдагиларга кайфият улашиб юрадилар.
 

ПАРИЗОД

«Винни-Пух» мультфильмидаги Қуёнча тўлақонли Паризодлар тимсолидир. Улар фақат режа асосида иш тутиб, тартиб билан юрадилар. Улар ҳамма нарсани биладилар ва маслаҳат беришни хуш кўрадилар. Рўзғор ишларида ҳам уларга етадигани йўқ.

 

ТАРОЗИ

Тарозилар Оппоғойнинг ўзгинаси. Улар доим вафодор дўстлар қуршовида юрадилар. Ҳатто ўз жонларини хатарга қўйиб бўлса-да, дўстлари учун ёрдамга шай турадилар. Самимий, меҳрибон ва оқкўнгил ҳамдир.

 

ЧАЁН

Чаёнлар тимсолини «Ўрдаклар саргузаштлари»даги Скруж МакДак тасвирлаб бера олади. Ишбилармон, омадли, тежамкор, ишнинг кўзини биладиган МакДак Чаёнларнинг ўзгинаси. Улар узоқни кўра оладилар ва шунинг учун ҳам, бизнесда ошиқлари олчи.

ЎҚОТАР

«Простаквашино» мультфильмидаги кучукча Шарикни эса, ҳеч иккиланмай Ўқотарларга ўхшатиш мумкин. Улар худди Шарик каби ростгўй, вафодор, меҳрибон, очиқкўнгил ижобий қаҳрамондир. Улар доим ҳар қандай муаммони тинч йўл билан ҳал қилиш тарафдоридирлар. Шунингдек, майда-чуйда нарсаларга ҳам аразлаб, хафа бўлавермайдилар.

ТОҒ ЭЧКИСИ

Тоғ эчкиси — капитан Врунгель. Тоғ эчкилари капитан Врунгель каби ҳар қандай вазиятда тушкунликка тушмасдан, муаммони ҳал қилишга уринадилар. Улар кучли, чидамли бўлиб, тегирмондан тирик чиқадиганлардан.

ҚОВҒА

Қовғалар худди тимсоҳ Генанинг ўзгинаси. Гена каби меҳрибон, очиқ ва дўстлар қуршовини хуш кўрадилар. Шунингдек, дўстлари учун қаҳрамонликлар қилишга ҳам қодир. Улар Гена каби оптимист, бироқ «Эскимо» музқаймоғини ташлаб ўтадиган самолётга ишонадиган даражада хаёлпараст эмаслар.

БАЛИҚ
Балиқлар «Винни-Пух» мультфильмидаги Иа каби паришонхотир ва дилгир юрадилар. Уларнинг характерида бироз парокандалик ҳам бор. Улар ўзлари билан ёлғиз қолиб фалсафа юритишни ёқтирадилар. Меҳмонга бориш ва доим омма кўз ўнгида бўлишни хушламайдилар.

Deb xabar tarqatadi quydagi manba.

Taronani do'stlaringizga Ham Tarqating!
- Joylandi: 02.08.2016 19:47
- Kanal: Burjlar Haqida Qiziqarli
Izoh Qoldirish!
Maniki tugri chiqdi qoyil
qiziqarli ekan
Ismingiz:
E-Mail:
Ko'd:
Moqina.Net » Bosh Sahifaga » Burjlar Haqida Qiziqarliga » Burjlarga
waplog <
Lower Reklama!
QAYTISH
BOSH SAHIFA

WEB | Copyright Design by ISLIMBEK
Design version 10.01

waplog spywap.net SAYSTAT.RU