Moqina.Net
SAYT MENUSI!
QO'SHIMCHA MENU!
REKLAMA!
TAFIYADAGI RASMLAR!
Imtixon Topshirishingiz Haqida

ҚЎЙ

Бу бурж вакиллари имтиҳонга тайёргарликни иложи борича, ортга сурадилар. Фақатгина сўнгги дақиқаларда китобдан бош кўтармай, билмаган маълумотларини ўқий бошлайди ва таваккал имтиҳон топширадилар.

БУЗОҚ

Бузоқлар имтиҳон вақтида ноқулай аҳволга тушмаслик учун унга пишиқ-пухта тайёргарлик кўрадилар. Улар ўз билимлари билан ажралиб туришни хуш кўрадилар. Имтиҳон вақтида уларнинг энг биринчи ва ягона қуроли билимдир.

ЭГИЗАКЛАР

Эгизаклар имтиҳонга тайёрланишдек “зерикарли иш”ни бир четга суриб қўйиб, сериал кўриш, телефонда гап сотиш каби “муҳим иш”ларга бериладилар. Натижа эса, шунга яраша муваффақиятсиз бўлади.

ҚИСҚИЧБАҚА

Қисқичбақалар икки хил. Баъзи Қисқичбақалар имтиҳонга жиддий тайёрланишмаса-д а, ўзига бўлган ишонч билан яхши натижага эришадилар. Баъзилари эса, ўқиб, тайёрланган бўлсалар-да ўзларига нисбатан ишончсизлик сабабли имтиҳондан ўта олмай қоладилар.

АРСЛОН

Арслонлар имтиҳонни мардонавор қарши олиб, саволларга бор билим ва салоҳиятини ишлатиб, жавоб берадилар. Унинг жавоби қабул қилиниб, қониқарсиз бўлса ҳам, тортишиб юрмайдилар.

ПАРИЗОД

Паризодлар табиатан ўта масъулиятли шахслардир. Шунинг учун уларга имтиҳон оддий кун, холос. Улар олдиндан режа билан жиддий тайёргарлик кўриб, имтиҳонда билими нақадар кучли эканлигини яна бир бор исботлайдилар.

ТАРОЗИ

Тарозилар имтиҳонга яхши тайёргарлик кўра олмаса, дарҳол дўстларидан билмаганларини суриштиришга ошиқадилар. Тарозиларда таҳлил қилиш қобилияти кучли, имтиҳонда бу уларга қўл келади.

ЧАЁН

Бу бурж вакиллари керакли маълумотларни албатта кўздан қочирмайдилар. Лекин фақатгина имтиҳон топшириб, ундан сўнг бу ҳақида унутса ҳам бўладиган маълумотларни ўқишга умуман вақт сарфламайдилар.

ЎҚОТАР

Ўқотарлар куч топиб имтиҳонга масъулият билан тайёрланадилар, агар бунинг уддасидан чиқа олмаса, очиғини тан олиб, енгиладилар. Улар ўзларига қизиқарли бўлмаган маълумотни умуман қабул қила олмайдилар.

ТОҒ ЭЧКИСИ

Тоғ эчкилари табиатан оғир-босиқ кишилар бўлиб, улар омадга эмас, фақатгина билимларига суяниб иш кўрадилар. Улар имтиҳон хонасига мардонавор кириб, ҳаммадан аввал жавоб варақасини топшириб чиқадилар.

ҚОВҒА

Қовғалар ўта серҳиссиёт ва кўнгилчан одамлар бўлиб, имтиҳонни қаттиқ ҳаяжон билан қарши оладилар. Уларга имтиҳон вақтида ҳаяжон халақит беради, аммо сезгирлиги туфайли тест жавобларини белгилашда янглишмайдилар.

БАЛИҚ

Бу бурж вакиллари ўта иримчи бўлиб, имтиҳондан аввал билимларини “ювиб” юбормаслик учун бошларини ювмай юришлари мумкин. Иримларга тўла амал қилибгина, имтиҳонга қўрқувни енгиб кирадилар ва ғалаба билан чиқадилар.

Deb xabar tarqatadi quydagi manba.

Do'stlaringizga Ham Tarqating!
- Joylandi: 02.08.2016 19:08
- Kanal: Burjlar Haqida Qiziqarli
Izoh Qoldirish!
Imtihon haqda ko'proq malumot,topganilarni,kutib qolamiz
?????????
Имя *:
Email *:
Код *:

waplog
waplog