Лолага айланиб кўкарди ҳар гал

Добавлено: 21 Августа 2020

Кўзларим юмдим, тун ичкўйлаклари
Кўрпадай ёйилди қорачиқларга.
Бир сиймо тикланди, сўнг бўлакланиб,
Лолага айланиб кўкарди ҳар гал.

Дарахтлар ўзича ёзда ясаниб,
Кузда либосини ечиб ўрганди.
Мен эса сени деб, ичган қасамим,
Ичмасимдан аввал бузиб бўлгандим.

Имконсиз муҳаббат руҳимни хўрлаб,
Сенсизлик бўғзимга тиқилди жондай.
Саробни қучоқлаб яшашдан кўра,
Асли бу дунёда ўлмоқ осондай.

Жаҳонгир Ғойибов



Оставить комментарий
Email:
Код:
НАЗАД
ГЛАВНАЯ