СОҒИНДИМ МЕН

Добавлено: 21 Августа 2020

Олай ўзим юрагингиз қайғусини,
Мудом менинг йўлларимда интизорим, Соғиндим мен кўзларингиз кулгусини, Мендан йироқ олисдаги мехрибоним! Соғиндим мен Онажоним Отажоним!

Кўксим тўлса кўзларимдан ёшлар оқиб, Термуламан суратига мунгли боқиб, Чаккасига райхонларни олган тақиб, Райхонлари хушбой димоғимда доим! Соғиндим мен Онажоним Онажоним!

Ўтса кунлар ёнингизга борсам қани, Дуоингиз олиб юрсам дейман қани, Омон бўлсин Оналари хар бандани, Асрор мени дуолари бебахойим! Соғиндим мен Онажоним Онажоним!

Ўз юртингдек бўлмас экан олис макон, Юрагингни соғинч эзар экан ёмон, Қанот қоқиб учсам қани уйим томон, Уйларимнинг фариштаси кўрки доим! Соғиндим мен Онажоним Отажоним!

Насиб этса хали замон борадурман, Ота Онам дуоларин оладурман, Шеърларимда сизни куйлаб қоладурман, Кўзи гирён кутар икки мехрибоним! Соғиндим мен Онажоним Отажоним!

Абдумуталиб Эргашалиев



Оставить комментарий
Email:
Код:
НАЗАД
ГЛАВНАЯ