Moqina.Net
SAYT MENUSI!
QO'SHIMCHA MENU!
REKLAMA!
TAFIYADAGI RASMLAR!
Shunchaki yonimda
Юрак дарди сиғмай ёрилган тунда,
Қийноқ қозонида қоврилган кунда,
Ҳеч нарса демасдан жимгина шунда,
Шунчаки ёнимда бўлсанг бўлгани.

Ситамдан самондек сарғайса рангим,
Кўриб кўкка парвоз этганда ғаним,
Ағёрга қўл берса дўстим деганим,
Шунчаки ёнимда бўлсанг бўлгани.

Юлдуз узиб берма,менга керакмас,
Дуру-жавоҳирга қилмадим ҳавас,
Ҳатто танамда жон меники эмас,
Шунчаки ёнимда бўлсанг бўлгани.

Шаррос қуйганида кўзларимдан ёш,
Минг излаб топмасам биргина дилдош,
Жон таслим қилай деб турганда бардош,
Шунчаки ёнимда бўлсанг бўлгани.

Меҳр беролмасанг,берма,чидайман,
Менингдек жонинга жойла демайман.
Кўзимга кўринган чоғи Ёсуман,
Шунчаки ёнимда бўлсанг бўлгани.

Турфа тўсиқларга тўлганда йўлим,
Илиқ бир бошпана изласа кўнглим,
Айниқса, айниқса келганда ўлим,
Шунчаки ёнимда бўлсанг бўлгани!

Do'stlaringizga Ham Tarqating!
Foydalanuvchi: 194
Joyladi: Malika
Joylandi: 2016 » Fevral » 25
Malikaning boshqa statuslarini ko'rish
Имя *:
Email *:
Код *:

waplog
waplog