Qadrlang onangiz hayotligida
Malika
2016 » Mart » 26
Қара, ВОЛИДАНГни оқарган сочи,
Унинг хизматида умринг хирожи.
Маккага боришга имконинг йўқми,
Тавоф қил пойини, бўласан ҲОЖИ....!

Гупурмаса қони, тош қотар юрак,
Эҳсонлар қилдим, деб кермагин кўкрак,
Нақшинкор қабртош ким учун керак..?
Қадрла ОНАНГНИ ҳаётлигида... !

Кетса, етмас узун карвонларинг ҳам,
Кўкларга уланган нарвонларинг ҳам,
Дастурхонда совир ширмонларинг ҳам,
Қадрла ОНАНГНИ ҳаётлигида... !

Йўқотганда одам тургандан тўплаб,
Яхшидир кафтидан сувларни ҳўплаб,
Юрганинг: “Онажон, бўпти, хўп-хўп”лаб,
Қадрла ОНАНГНИ ҳаётлигида...!

Тиригида энсанг қотиб турасан,
Ҳар сўзида хато, айб кўрасан,
Ўлгач, елпиғичин кўзга сурасан,
Қадрла, ОНАНГНИ ҳаётлигида... !

Қара, оҳ урмоқда қайсидир биров:
Бутун бойлигимни қўйсам-да гаров,
Онамни кўрсам,-дер,- бир лаҳза, бирров,
Қадрла ОНАНГНИ ҳаётлигида... !

Ўзидек меҳрибон бўлганинг яхши,
Қошида шод-хандон кулганинг яхши,
Йўқса, фарзанд бўлмай ўлганинг яхши,
Қадрла, ОНАНГНИ ҳаётлигида...!


Муаллиф ва ўқиётганлардан Аллоҳ рози бўлсин ...

Do'stlaringizga Ham Tarqating!
Malika Bloglari XABAR YOZISH
149 YOQDI 2 YOQMADI
Ismingiz:
E-Mail:
Ko'd:
waplog <
Lower Reklama!
QAYTISH
BOSH SAHIFA

WEB | Copyright Design by ISLIMBEK
Design version 10.01

waplog spywap.net SAYSTAT.RU